Roʻza
Рўза (форс.) – исломдаги 5 та рукндан (мажбурият) бири. Рўза тутиш вақти тонг ёришмасдан аввал бошланиб, кун ботишига қадар давом этади. Бу вақтда ейиш, ичиш, жинсий яқинлик қилиш, номаъқул ишлардан тийилиш зарур.
Кириш
Рўза тутиш диний амалиёт сифатида фақат мусулмонларга хос бўлмаган. У асрлар давомида христианлик, конфуцийлик, ҳиндуийлик, яҳудийлик ва таоизм каби турли динлар томонидан ҳам амалга ошириб келинган[1]. Қуръонда Аллоҳ шундай дегани баён этилган:
Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз.يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ
— Бақара сураси, 183-оят.
Қуръонда
Қур’онда рўза тутиш амалиёти ҳақида сўз юритилган. Бақара сурасининг 183-оятида мусулмонларга рўза фарз қилингани, шунингдек, рўза тутишдан озод қилинадиган ҳолатлар ва муқобил ечимлар, масалан, муҳтожларни овқатлантириш ҳақида баён этилган. 184–185-оятларда эса сафарда ёки касал бўлган кишилар рўза тутмаслиги мумкинлиги ва уларни кейинроқ шунча кун давомида тутишлари лозимлиги таъкидланган. Моида сурасининг 95-оятига кўра, рўза тутиш эҳром ҳолатида ҳайвон сўйиш каби ба’зи гуноҳларнинг каффорати сифатида қўлланилиши мумкин. Бақара сурасининг 185-оятида Қур’онни Рамазон ойида нозил қилингани таъкидланган. Шунингдек, Қадр сурасининг 1-оятида ҳам Қур’онни „Лайлатул-қадр“ кечасида нозил бўлгани қайд этилган. Мусулмонлар бу кечани Рамазоннинг сўнгги ўн кунлигидан бирида нишонлайдилар[2].
Ҳукми
Исломга кўра, рамазон ойида рўза тутиш балоғат ёшига етган, соғлом мусулмонларга фарз қилинган. Ҳомиладор, эмизикли аёллар, сафарда юрганлар, оғир беморлар, қийин шароитларда ишловчилар рўза тутишдан озод этилган, уни имконият туғилганда адо этишларига рухсат берилган. Рўзага тоқати етмайдиган кексалар, сурункали беморлар рўза ўрнига фидя садақаси бериши (бир мискинни бир марта тўйдириши) мумкин. Агар бунга қодир бўлмаса, Аллоҳга истиғфор айтади ва дуо қилади. Ҳар бир рўзадор кишига рамазон ойи давомида фақир-у мискинларга хайр-у эҳсон қилиш, барча ёмон хулқ ва феъл-у атворлардан, сўкиниш, қарғаш каби одатлардан сақланиб юриш шарт ҳисобланади.
Рўза ҳижратнинг 2-йили фарз қилинган, деб саналади. Мусулмонлар Ой тақвимига риоя этганлари учун рўза йилнинг турли вақтларига тўғри келади. Шунингдек, бошқа вақтларда ҳам, чунончи, ражаб, шаъбон ва муҳаррам ойларида рўза тутиш (масалан, ашуро рўзаси) маъқул ҳисобланади. Улар турли хил муддат давом этади. Рўза тутиш одати қадимий динлар ва халқларда ҳам турли шаклларда мавжуд бўлган[3].
Манбалар
- ↑ ИсламРелигион.cом „Тҳе Фоуртҳ Пиллар оф Ислам: Тҳе Фаст оф Рамадан“ (эн). www.исламрелигион.cом. Қаралди: 2020-йил 24-январ.
- ↑ „Ислам - Праер“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. Қаралди: 2020-йил 24-январ.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Рўза“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Р-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Рўзага тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Викилуғатда рўза номли мақола мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |