Ровоч, ривоч (Рҳеум) — торондошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми, сабзавот экини. Асосан, Осиёда ўсадиган 50 га яқин тури бор. Ўзбекистонда 3 тури ёввойи ҳолда ўсади. Деҳқончиликда сабзавот П. (Р. ундулатум) тури Европа мамлакатлари, АҚСҲ, Хитой, Ўрта Осиёда экилади. Илдизи йўғон, сертармоқ, илдизпояли. Пояси тик, бўйи 2 м гача боради. Барги йирик, оддий, банди узун (1,5 м гача), серсув, нордон, ейишли, лимон ва олма кислотасига бой. Гуллари майда, тўпгули рўваксимон. Гултожбарги 6 та, оқишпушти ёки қизил. Меваси 3 қиррали, қизилқўнғир пистача. Барг банди кўкламдан бошлаб истеъмол қилинади, ундан соуслар, компот, кисел, мураббо, конфет, квас тайёрлашда фойдаланилади. Айрим турларининг илдизи қадимдан ошловчи модда сифатида ишлатилади. Илдизи ва илдизпояси таркибида 3—6% антрагликозид, 6—12% ошловчи б. моддалар бор. Панжасимон П. (Р. палматум) доривор ўсимлик сифатида ўстирилади. Иддизидан тайёрланган препаратлар (кукун, дамлама ва настойкалар) сурункали кабзият ҳолларида сурги сифатида ишлатилади. Р. уруғи, кўчати ва илдиз бачкиларидан кўпайтирилади. Экилганидан кейин 2йилдан барг банди олиб ишлатилади. Ҳосилдорлиги 6—7йили 250—400 с/га. [1]

Ровоч

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил