Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Ruminiya

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Руминия
Ромâниа
Шиор: йўқ
Мадҳия: Деşтеаптă-те, Ромâне!
Location of Ruminiya
Пойтахт Бухарест
Энг катта шаҳар Бухарест, Ясси, Тимишоара, Констанса, Галац, Клуж-Напока
Расмий тил(лар) Руминча
Ҳукумат Ярим-президентлик давлат
Траиан Бăсесcу
• Бош вазир
Эмил Боc
Мустақиллик (Усмонлилар империясидан (1877-йил 9-майда))
Майдон
• Бутун
238 391 км2 (83-ўрин)
• Сув (%)
3
Аҳоли
• 2014-йил-йилги рўйхат
19 942 642 (58-ўрин)
• Зичлик 84,4/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2013-йил рўйхати
• Бутун
$372 017 млн. (46-ўрин)
• Жон бошига
$18 365
Пул бирлиги Лей (РОН)
Вақт минтақаси УТC+2
• Ёз (ДСТ)
УТC+3
Қисқартма РО
Телефон префикси 40
Интернет домени .ро

Руминия (руминча: Романиа) — Европанинг жануби-шарқида жойлашган давлат. Майдони — 238,391 км². Аҳолиси — 21,33 млн. киши (2012). Пойтахти — Бухарест шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 40 уезд (иудет) га тенглаштирилган Бухарест муниципиясига бўлинади.

Давлат тузуми

Руминия — республика. Амалдаги конституцияси 1991-йил 8-декабрдаги умумхалқ референдумида маъқулланган. Давлат бошлиғи — президент. У аҳоли томонидан умумий тўғри, тенг ва яширин овоз бериш йўли билан 4 йил муддатга сайланади ва 2 муддатдан ортиқ лавозимда қолиши мумкин эмас. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали парламент, ижро ҳокимиятини ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Руминия ҳудудининг аксари қисмини тоғлар ва тепаликлар (ўртача баландлиги 800 м) эгаллайди. Асосий тоғ тизмаси — Карпат мамлакат ҳудудида катта ёй шаклини ҳосил қилади (энг баланд нуқтаси — Молдовяну тоғи, 2 544 м). Карпат тоғларида кучли зилзилалар бўлиб туради. Трансилвания платоси ва Ғарбий Руминия тоғлари ҳам Карпат тизмасига мансуб. Жанубда Қуйи Дунай пасттекислиги ва Ғарбда Ўрта Дунай пасттекислиги жойлашган. Дунай этаклари билан Қора денгиз оралиғида Добружа платоси чўзилган. Руминия ҳудудида Қора денгиз соҳилининг узунлиги 245 км. Констансадан шимолроқда қирғоқлари аксари қисми паст, айрим жойлари ботқоқ, қум тиллари ва лиман (қўлтиқча)лар билан парчаланган, қирғоққа яқин жойларда орол кўп. Фойдали қазилмалардан нефт ва газ, тошкўмир, темир, полиметалл, мис ва олтин рудалари, боксит, тоштуз конлари топилган. Иқлими — мўтадил континентал иқлим.

Энг катта дарёси — Дунай. Унинг асосий ирмоқлари: Прут, Сирет, Олт, Яломица. Пасттекисликларда, асосан, унумдор қора тупроқ; баландликларда қўнғир ва кулранг; ўрмон, тоғларда, асосан, тоғўтлоқ тупроқлар тарқалган. Дарё яқинларида ўтлоқ, қамишзор, ўрмонлар бор. Трансилвания платоси, Молдавия қири, Добружанинг энг баланд жойлари ва Карпат тоғ олдида (400–700 м баландликкача) қорақайин аралаш эманзорлар мавжуд. Карпат тоғларида (800–1 200 м баландликкача) қорақайинлар, баландроқда (1 500–1 800 м гача) игна баргли дарахтлар ўсади. Тоғларнинг энг баланд жойлари субалп ва алп ўтлоқлари билан банд.

Ҳайвонот дунёси хилма-хил. Ўрмонларда бўри, тулки, қоплон, бўрсиқ, қуён, олмахон, қушлардан бойўғли, қизилиштон, какку ва бошқалар яшайди. Тоғ эчкиси, тўнғиз, айиқ, буғу, даштларда суғур, юмронқозиқ, дала сичқони учрайди. Руминия ҳудудида Ретезат миллий боғи ва бир неча қўриқхона ташкил этилган.

Аҳолиси

Аҳолисининг 90% га яқини руминлар. Венгер, немис, лўлилар, украин, серблар ва руслар ҳам яшайди. Расмий тил — румин тили. Шаҳар аҳолиси 55,4%. Диндорларининг аксарияти — православ христианлар. Йирик шаҳарлари: Бухарест, КлужНапока, Тимишоара, Ясси, Брашов, Галац, Краёва, Констанса, Плоешти.

Тарихи

Руминия ҳудудида илк палеолит давридан буён одам яшайди. Трансилвания, Молдова ва Валахияда дак қабилалари яшаган. Милоддан аввалги И аср ўрталарида гетдаклар қабила иттифоқи шаклланиб, кейинчалик унинг асосида давлат пайдо бўла бошлаган. И аср бошларида даклар яшайдиган ҳудудни Рим босиб олиб, Дакия номи билан ўз вилоятига айлантирди, даклар эса романлаштирилди. 271-йил Рим империяси инқирозга учраши натижасида римликлар Дакиядан чиқиб кетишга мажбур бўлди. Кейинроқ бу ерларга хуннлар, гепидлар, аварлар кириб кела бошлади. ВИ-ВИИ асрларда славянлар кўчиб келиб ўрнашди. ВИИИ—Х асрларда Руминия ҳудудининг талайгина қисми Биринчи Булғор подшолиги таркибига кирди. Х-ХИ асрларда бижанаклар, қипчоқлар, ХИИИ асрда мўғуллар бостириб келди. ХИВ асрда икки мустақил давлат — Валахия ва Молдова князликлари ташкил топди. ХВИ асрга келиб, улар Усмонли турк империяси қўл остига ўтди. 1688-йил Трансилвания Габсбурглар давлатига қўшиб олинди. ХВИИ—ХИХ асрдаги Россия—Туркия урушлари натижасида Усмонли империяси заифлашди, бу эса Валахия ва Молдова халқларининг миллий озодлик курашига қулай шароит яратди. Валахия ва Молдова князликлари мухториятга эришди, уларнинг халқлари ягона давлат (1861-йилдан Руминия)га бирлашдилар. 1862-йил Бухарестда миллий мажлис чақирилиб, ягона ҳукумат тузилди. 1877-йилда Руминия тўла мустақилликка эришди ва 1881-йил қироллик деб эълон қилинди.

Биринчи жаҳон уруши бошларида Руминия Антанта давлатлари билан иттифоқ тузиб, Австрия-Венгрия ҳудудининг бир қисмини қўшиб олди ва урушга киришди. Уруш натижасида Руминия ҳудуди ва аҳолиси икки баравар кўпайди: 1918-йил унга Трансилвания қўшиб берилди. Шу йили Бессарабия ва Шимолий Буковинани босиб олди.

1929—1933-йиллардаги жаҳон иқтисодий бўҳрони Руминия саноати (нефтдан ташқари) ва қишлоқ-хўжалигига салбий таъсир қилди. 1928—1933-йилларда ҳукумат тепасига вақти-вақти билан миллатчи царанистлар партияси келиб, мамлакат иқтисодиётини ғарбга тобе қилиб қўйди. Натижада Руминиянинг ғарбга қарам бўлиши кучайди. 1926-йил чет элга бадарға қилинган тахт вориси Карол 1930-йил мамлакатга қайтиб келди ва Карол ИИ номи билан тахтга чиқди. 1931-йил „Темир гвардия“ деган фашистик ташкилот тузилди. 1939-йил мартда Руминия билан Германия ўртасида тузилган иқтисодий битим мамлакат иқтисодиётини асоратга солди.

Иккинчи жаҳон уруши бошланишида Руминия ҳукумати бетарафлик сиёсатини эълон қилди, лекин 1940-йил ёзида бундан воз кечди. Мамлакат фашизм йўлига ўтди. Ўша йил 23-ноябрда Руминия Берлин пактига қўшилди ва Иккинчи жаҳон урушида қатнаша бошлади. 1944-йил 23-августда Руминия ҳукумати ағдариб ташланди. Мамлакатнинг янги ҳукумати 24-август куни Германияга уруш эълон қилди. 1944-йил 25-октабрда Руминия ҳудуди батамом озод этилди. 1947-йил монархия тугатилиб, Руминия Халқ Республикаси эълон қилинди (1965-йил 21-августдан 1989-йил 22-декабргача Социалистик Республика деб аталган).

1948—1989-йилларда Руминия Компартияси (1921-йил ташкил этилган, 1948—1965-йилларда Руминия Ишчи партияси деб номланган) ҳукмронлиги даврида мамлакат Совет Иттифоқи таъсирида бўлди. Айниқса, Н.Чаушеску диктаторлик режими (1965—1989-йиллар) давлат ривожига ҳалокатли таъсир қилди. 1989-йил қўзғолони натижасида ҳукумат ағдариб ташланди, Чаушеску қатл этилди, Руминия КП тугатилди, мамлакат номи ўзгартирилиб, „Руминия“ деб атала бошлади. Ҳокимият тепасига Миллий қутқариш фронти кенгаши, 1990-йил февралдан Муваққат миллий келишув кенгаши келди. 1990 ва 1992-йилларда биринчи марта демократик сайлов ўтказилди. Руминия — 1955-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Руминия суверенитетини 1991-йил 20-декабрда тан олган ва 1995-йил 6-октабрда дипломатия муносабатлари ўрнатган.

Миллий байрами — 1-декабр — Руминия миллий куни (1918).

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

Демократик партия, 1993-йил асос солинган; Миллий либерал партия, 1990-йил рўйхатга олинган; Руминлар миллий бирлиги партияси, 1990-йил тузилган; Руминия Социал Демократик партияси (Партидул Соcиал Демоcрат), 2001-йил Руминия Социал Демократия партияси (Партидул Демоcраţиэи Соcиале ин Ромâниа) билан Румин Социал Демократик партияси (Партидул Соcиал Демоcрат Ромâн) қўшилиши натижасида ташкил топган; Руминия венгерлари демократик иттифоқи, 1989-йил тузилган; Букж Руминия партияси, миллатчи партия. Руминия эркин касаба уюшмалари миллий конфедерацияси, 1993-йил тузилган; Миллий касаба уюшма блоки; „Алфа“ миллий касаба уюшма картели.

Хўжалиги

Руминия — индустриал-аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 41%, қишлоқ ва ўрмон хўжалигининг улуши 19%, хизмат кўрсатиш тармоғи улуши 40%.

Саноати

Ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарувчи тармоқлар устун (?!). Ёқилғи-энергетика базасининг негизини газ, кўмир ва нефт ташкил этади. Электр энергиянинг кўп қисми иссиқлик электр стансияларида ҳосил қилинади (1-йилда ўртача 55 млрд. кВцоат). Нефт конлари, асосан, Жанубий ва Шарқий Карпат этакларида жойлашган. Темир, боксит, полиметалл рудалари, мис, олтин, тоштуз ва ҳоказо қазиб олинади. Нефтни қайта ишлашнинг асосий марказлари — Плоешти, Брази, Питешти, Дерменешти. Металлсозлик, қора ва рангли металлургия ривожланган. Слатинада алюминий, Копша-Микеда қўрғошин ва рух, Бая-Мареда мис эритилади. Машинасозлик, асосан, нефт қазиб олиш ва уни қайта ишлаш, кимё саноати, енгил ва озиқ-овқат саноати, энергетика учун технология машина ускуналари ва электртехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Автобуслар, темир йўл транспорти воситалари, қурилиш машиналари, кемалар ва тракторлар ҳам ишлаб чиқарилади. Кимё саноатининг асосий маҳсулотлари: сода, хлор, олтингугурт кислотаси, минерал ўғит, синтетик каучук, пластмасса, смола, кимёвий тола, дори-дармон, бўёқ, лак ва бошқалар. Бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш, селлюлозақоғоз, ёғочсозлик (айниқса, мебел), тўқимачилик тармоқлари ривожланган. Озиқ-овқат (мева ва сабзавот консервалари, ёғ, вино, пишлоқ) саноатининг ҳам салмоғи катта. Асосий саноат марказлари: Буҳарест, Констанса, Ясси ва Тимишоара..

Қишлоқ хўжалигига яроқли барча ерлар салкам 15 млн. гектар. Шундан салкам 2,5 млн. гектари суғорилади. Деҳқончилик устун. Асосий экинлари: маккажўхори, буғдой, арпа, сули. Техника экинларидан қанд лавлаги ва кунгабоқар етиштирилади. Сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик (асосан, винобоп навлар) ривожланган. Гўшт чорвачилиги етакчи: қорамол, чўчқа, қўй, эчки боқилади. Балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик, пиллачилик, ўрмон хўжалиги ривожланган. Қишлоқ хўжалиги мамлакатнинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини 60% қондиради.

Ташқи иқтисодий алоқалари

Руминия четга трактор, автомобил, транспорт воситалари, кимёвий ўғит ва нефт маҳсулотлари, қора металлар прокати, қувур, мебел, семент, поябзал, газлама, товуш ёзиш аппаратлари, минерал хом ашё чиқаради. Четдан турли машинамеханизмлар, кимёвий моллар, ёқилғи ва хом ашё, озиқ-овқат, кенг истеъмол моллари келтиради. Ташқи савдода Германия, Италия, Россия, Франсия билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — лей.

Транспорти

Руминиянинг Марказий Европа мамлакатларидан Қора денгиз ва Дунайга ўтиладиган транзит йўлларидаги аҳамияти катта. Мамлакатнинг умумий юк айланмасида темир йўлнинг улуши қарийб 39,5%, денгиз транспортининг улуши 48,8%, автомобил транспортининг улуши 7,1%, трубопровод транспортининг улуши 3,2%, дарё транспортининг улуши 1,4%. Темир йўллар узунлиги 11,4 минг км, автомобил йўллари 153 минг км. Асосий денгиз порти — Констанса, дарё портлари — Бреила, Журжу ва Галац. Буҳарест (Отопен) ва Констансада халқаро аэропортлар бор.

Тиббий хизмати

Давлатга қарашли поликлиника ва касалхоналар билан бир қаторда хусусий шифохоналар ҳам бор. Врач ва фармацевтлар 5 та тиббиётфармацевтика институтида, ўрта тиббиёт ходимлари тиббиёт мактаблари ва лицейларда тайёрланади. Р.да 100 дан ортиқ балнеология ва 23 иқлимий курорт бор. Энг машҳурлари: Эфория, Мангалия, Констанса, Синая, ПоянаБрашов ва бошқа

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари

Р.да таълим тизими куйидагича: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун болалар боғчалари мавжуд. 6 ёшдан 8 йиллик мактабда таълимтарбия берилади, сўнг 2 йиллик лицей боскичи бошланади. 10 йлик мактаб негизида ҳунартехника тайёргарлиги амалга оширилади. Лицейни битирганлар олий ўқув юртида ўқишни давом эттириши мумкин. Йирик олий ўқув юртлари: Буҳарест университети (1864), КлужНапока, Брашов, Краёва, Галац, Ясси, Тимишоара шаҳарларида унтлар, политехника институтлари ва бошқа ўқув юртлари бор. Р.да Фанлар академияси, Тиббиёт фанлари, Қишлоқ хўжалиги фанлари ва ўрмон академияси, ижтимоий-сиёсий Фанлар академияси, уларнинг филиаллари ва илмий тадқиқот институтлари, идоравий илмий тадқиқот институтлари бор. Фанлар академиясининг кутубхонаси, Марказий давлат кутубхонаси, Буҳарест университетининг марказий кутубхонаси, политехника институтининг кутубхонаси ва бошқа кутубхоналар, шунингдек, тасвирий санъат, тарих, этнография, археология, ёдгорлик музейлари мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Р.да кўпгина газета, журнал ва бюллетенлар нашр этилади. Энг мухимлари: „Адеверул“ („Ҳақиқат“, мустақил кундалик газета, 1989-йилдан), „Аз“ („Бугун“, кундалик газета, 1990-йилдан), „Викторул роминеск“ („Руминия келажаги“, кундалик газета, 1990-йилдан), „Вяса капиталей“ („Пойтахт ҳаёти“, кундалик газета, 1990-йилдан), „Демокрация“ („Демократия“, ҳафтанома, 1990-йилдан), „Дрептатя“ („Адолат“, кундалик газета, 1990-йилдан), „Лумя аз“ („Бугунги дунё“, мустақил ташқи сиёсат ҳафтаномаси, 1963-йилдан), „Роминия либере“ („Озод Руминия“, кундалик мустақил газета, 1943-йилдан), „Трибуна экономика“ („Иқгисодий минбар“, ҳафталик журнал, 1990-йилдан). А. М. Прес — Мустақил хусусий агентлик, 1991-йил асос солинган; Миллий ахборот агентлиги — Ромпрес, 1990 -йил"Ажерпрес" агентлиги қайта ташкил этилиши натижасида тузилган. Радио ва Эркин румин телевидениеси, 1989-йил Румин радио ва телевидениеси асосида барпо этилган.

Адабиёти

Асрлар давомида маросим, дойна (ишқий) ва гайдук қўшиқлари миллий адабиёт шакли, румин тилининг такомиллашув воситаси бўлиб келган. Бояр Някшунинг хати (1521) дастлабки ёзма ёдгорлик ҳисобланади. ХВИ асрда дунёвий мазмундаги дидактик асар яратилиши, диний китоблар румин тилига таржима қилиниши таржимачилик ва ноширлик ривожига туртки бўлди. Румин тили ва адабиётининг қарор топишида Г. Уреке (1590—1647), М. Костин (163391), Й. Некулче (1672—1745) ва бошқа ижодининг аҳамияти катта. Уларнинг қаламига мансуб йилнома ва хроникалар адабий мавзу ва услуб намунаси бўлди. ХВИИИ аср охири ва ХИХ аср 1-ярмида Д. Кантемирнинг аллегорик насри, Е. А. ва Н. Векерескуларнинг лирик ва эпик шеърияти адабиёт ривожига салмоқли ҳисса қўшди. Г. Асаки билан Й. ЭлиадеРедулеску халқ ижодиётига асосланувчи янги румин адабиётини яратдилар. ХИХ аср 1-ярмиадабиётига ёрқин романтизм рухи синга бошлади. В. Кирлови, Г. Александреску, А. Панн, А. Руссо каби ёзувчилар миллий тарих ва фолклорга алоҳида эътибор бердилар. ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида, айниқса, Биринчи жаҳон урушидан сўнг ҳаётни ҳаққоний акс эттирувчи адиблар (Й. Агирбичану, Л. Ребряну, К. Петреску, Ж. Келинеску) ижод қила бошлади. Хусусан, М. Садовяну асарларида қад. ва янги давр румин турмушининг турли қирралари ўз ифодасини топди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, айниқса, мамлакат социалистик ривожланиш йўлига ўтгач, адабиётга социалистик реализм зўрлаб тиқиштирилди, натижада адабий асарлар бир ёқлама, саёз тус олди.

Меъморчилиги

Руминия ҳудудида фракийлар, скифлар, келтларнинг маданият ёдгорликлари, Қора денгиз бўйларидаги антик шаҳарлар (Каллатия, ҳозирги Мангалия; Истрия; Томи, ҳозирги Констанса) қолдиклари, Трансилвания тоғларида даклар қалъаларининг ҳаробалари сақланган. Трансилвания ўрта асрлар маданияти Марказий Европа мамлакатлари, Валахия маданияти эса ВизантияСербия меъморлиги билан бирга, молдован меъморлиги ўзига хос тарзда ривожланган. 14—ХВИИ асрларда тош ва ғиштдан уйлар, маҳобатли минора ва дарвозали истеҳкомлар қурилган. Халқ турар жойлари очиқ галереялар билан, ўймакорлик, нақшинкорлик ва кошинкорлик усулида қурилди. 16—ХВИИИ асрларда барпо этилган маҳобатли иншоотлар (КуртядеАржашдаги епископ черкови, 1512—17; Буҳарестдаги Ставрополис черкови, 1724—30; Буҳарест яқинидаги Могошоая саройи, 1700—02 ва бошқалар) ҳам шундай усулларда безатилди, ҳашамдорликка интилиш кучайди, ХВИИИ аср охири меъморлигида классицизм урф бўлди. ХИХ аср 2-ярмида саноат ва шаҳарлар ривожланиши билан қоришиқ меъморлик руҳида жамоат бинолари (Буҳарестдаги Атенеум, Адлия саройи ва бошқалар) ва халқ меъморлиги анъаналари асосида бинолар (Буҳарестдаги Буфетул) қуриш авж олди. ХХ аср 30-йилларида неоклассицизм белгилари устунлик қилган бўлса (Буҳарестдаги Республика саройи), асрнинг 2-ярмида индустриал усуллар жорий этилди, янги шаҳарлар барпо қилинди.

Тасвирий санъати Эгей маданиятига яқин. Неолит даврига мансуб гулдор сопол идишлар, ҳайкалчалар, ИВ асрга мансуб заргарлик буюмлари топилган. ХИИ асрдан бошлаб Трансилвания санъати Марказий Европа санъати билан ҳамоҳанг ривожланган (14—ХВ аср деворий расмлари, дастгоҳ рангтасвири, ХВИИ аср қабр ҳайкалтарошлиги). ХВИИИ аср деворий рассомлиги ва ҳайкалтарошликда барокко услуби сезилади. 14— ХВИИИ асрлар амалий безак санъатида металлга бадиий ишлов бериш урф бўлди. Валахия ва Молдованинг ўрта асрлар санъати Византия, Сербия, Болгария таъсирида бўлди. ХВИ аср черковлари деворий расмлар билан, 17—ХВИИИ асрларда эса ўймакорлик билан безатилди. 14— ХВ асрларда миниатюра (уста Гаврил Урик) ва рангтасвир (Куртяде Аржешда авлиё Николай черковидаги расмлар) пайдо бўдди. ХВИ аср рангтасвирида дунёвий рух юзагакедди. 17—ХВИИИ асрлардаги Валахия рангтасвирида фолклор рухи (ФилипештидеПедурдаги черков расмлари, 1692, рассом П. Муту) устунлик қилади. ХВИИИ аср охири — ХИХ аср бошларида дунёвий санъат юксалди. ХХ аср бошларидаги рассомлар ижодида фовизм, кубизм ва экспрессионизм анъаналари халқчил миллий идеаллар билан қўшидди (Ш. Лукян, Т. Паклади, К. Рессу ва бошқалар). Сиёсий графика юқори даражага кўтарилди (Н. Тоница, А. Жикиди ва бошқалар). ХХ аср 2-ярмида амалий безак санъатининг ҳар хил турлари — кулолчилик, бадиий ойначилик, каштачилик ривож топди. Бу соҳада янги шаклларни излашга, қад. анъаналардан, ноёб ифода воситаларидан фойдаланишга қизиқиш кучайди.

Мусиқаси

Маросим, меҳнат (чўпон), муҳаббат қўшикдари, аллалар, баллада ва дойналар, лапарлар ўзига хослиги билан ажралиб туради. Халқ чолғу асбоблари: скрипка, кобза, симбала, флуер, флейта (най) ва бошқа Леутар деб аталган моҳир мусиқачилар фолклорни оммалаштиришда катта иш қиддилар. Руминия давлати юзага келиши билан (1862) профессионал румин мусиқаси ривож топди. А. Флехтенмахер, Э. Кауделла, Ч. Порумбеску, Ж. Штефенеску, К. Димитреску, Г. Дима, Г. Музическу дастлабки миллий саҳна, хор қўшикларини ижод қиддилар. ХХ аср 1-ярмида бу мактаб ғоят равнақ топди. Композиторлик мактаби асосчиси Ж. Энеску, шунингдек, М. Жора, С. Драгой, М. Андрику, П. Константинеску каби истеъдодли композиторлар етишиб чиқди. 1920-йил румин композиторлар жамияти тузилди, мусиқашунослик ривожланди. ХХ аср 2-ярмида оратория, кантата, оперетта, оммавий қўшиқ, эстрада, театр ва кино мусиқаси каби жанрлар юзага келди. Р.да 10 та мусиқа театри, 20 та симфоник оркестр, халқ мусиқа ансамбллари, хор жамоалари, 2 та консерватория бор. М. Басараб, К. Силвестри, М. Бредичану каби дирижёрлар, 3. Палли, Н. Херля, А. Флореску, Т. Л укачу каби хонандалар, Ш. Георгиу, Й. Войку, Ш. Руха каби созандалар машҳур.

Театри қад. ўйин ва маросимлардан бошланган. Улар орасида „келушарий“ (никоҳ маросими) ва „брезая“ (янги йил маросими) айниқса ўзига хос. Р.да даставвал мактаб театрлари пайдо бўлди. 1841-йил Яссида театр биноси қурилди. 1852-йил Буҳарестда Катта театр (1877-йилдан Миллий театр) иш бошлади. Сўнгра бир қанча шаҳарларда турли йўналишдаги театрлар очилди. 19—ХХ асрларда Г. Манолеску, А. Романеску, К. Ноттара, А. Прутяну, кейинчалик уларнинг издошлари А. Деметриаде, Т. Буландра ва бошқа реалистик анъаналарни давом эттирдилар. Улар жаҳон мумтоз драматургияси асарларини ва маҳаллий муаллифларнинг песаларини саҳналаштирдилар. Энг машҳур актёрлари: Руминия Белиган, А. Бузеску, Г. ВасилиуБирлик, К. Антониу, М. Бачу, Д. Коча, режиссёрлари: М. Гелертер, Л. Журжеску, С. Александреску, Й. Пола, Л. Чулей ва бошқа

Киноси

Филмлар 1897-йилдан суратга олина бошлаган. 1911-йил биринчи филм — „Пешонага ёзилган муҳаббат“ ишлаб чиқарилди. 1950 -йил"Водий жаранги", 1952 -йил"Митря Кокор" филмлари яратилди. ХХ асрнинг 2-ярмида „Ташналик“, (режиссёр М. Дреган), „Дунай тўлқинлари“ (режиссёр Л. Чулей), „Панжарасиз осмон“ (режиссёр Ф. Мунтяну), „Ҳокимият ва ҳақиқат“, „Фитна“ (режиссёр М. Маркус), „Девор“ (режиссёр К. Ваени), „Лаҳза“ (режиссёр Витанидис) каби фалсафий, ахлоқий филмлар яратилди. Й. ПопескуГопонинг мултфилмлари жаҳонга машҳур. Таникли актёрлари — Руминия Белиган, М. Погонат, М. Барбу, И. Петреску ва бошқа 1963-йил кино ходимлари жамияти тузилган. Кино мутахассислари Й. Л. Каражале номидаги театр ва кино санъати институтида тайёрланади.

Ўзбекистон — Руминия муносабатлари

Ҳаволалар

Манбалар