Rustam Abdurasulov
- Википедияда исми Рустам ва фамилияси Абдурасулов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Рустам Абдураимович Абдурасулов (1962-йил 14-август, Жиззах вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, психология фанлари доктори, профессор.
| Рустам Абдурасулов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1962-йил 14-август Жиззах вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | психология |
| Иш жойлари | Жиззах давлат педагогика институти |
| Таълими | Жиззах давлат педагогика институти |
| Илмий даражаси | психология фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
Биографияси
Рустам Абдурасулов 1962-йил 14-август Жиззах вилоятида туғилган. 1979—1983-йилларда Жиззах давлат педагогика институтида ўқиган. Меҳнат фаолиятини 1983-йилда Жиззах шаҳар „Ёш куч“ кўнгилли спорт жамияти инструктори вазифасидан бошлаган. 1985-йилда Жиззах вилоят „Ёш куч“ кўнгилли спорт жамияти катта инструктори, 1986—1996-йилларда Жиззах вилоят педагогларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти „Жисмоний тарбия“ кабинети мудири, 1996—2004-йилларда Жиззах вилоят педагог ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти „Педагогика-психология“ кафедрасининг мудири, 2004—2005-йилларда Жиззах давлат педагогика институти „Ёшлар педагогикаси ва психологияси“ кафедраси доценти, 2005—2007-йилларда Жиззах давлат педагогика институти Педагогика-психология, мусиқа бўлими ўқув ишлари бўйича бўлим бошлиғи ўринбосари ва „Мактабгача таълим назарияси ва услубияти“ кафедраси доценти, 2007—2008-йилда „Дефектология, махсус психология назарияси ва технологиялари“ кафедраси доценти, 2009—2011-йилларда Жиззах вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори, 2011—2013-йиллар Жиззах давлат педагогика институти „Мактабгача таълим назарияси ва услубияти“ кафедраси мудири, 2013—2016-йилларда Жиззах давлат педагогика институти „Педагогика-психология“ факултети декани, 2016—2019-йилларда Жиззах вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти Педагогика ва психология, таълим менежменти кафедраси доценти лавозимида ишлаган. 2019-йилдан бери Жиззах давлат педагогика институти Педагогика-психология факултети умумий психология кафедраси профессори[1].
Илмий фаолияти
Олим 100 га яқин илмий-услубий ишлар, 2 та монография ва 7 та методик қўлланма, „Мактабда психологик хизмат“ (1999), „Шахс психодиагностикаси“(2000) „Мактаб психологининг кундалик китоби“(2005), „Бошқарувга оид психологик тавсиялар“ (2013), „1001 саволга психологнинг 1001 жавоби (ҳаммуаллифликда)“ (2014, 2023) каби услубий қўлланмалар, „Шарқ якка кураши ва шахс такомили“ (2008), „Ўқувчи шахсини шакллантиришда спорт машғулотларининг ўрни“ (2013) муаллифидир. 1991-йилда „Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси“ кўкрак нишони билан тақдирланган[1]..