Rustam Musurmon
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
- Википедияда исми Рустам бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
| Рустам Мусурмон |
|---|
Рустам Мусурмон[1] 1963-йил 26-августда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманига қарашли Яккатут қишлоғида туғилган. ТошДУнинг ўзбек филологияси факултетини тугатган. Ўзбекистон Миллий университетининг филология факултетини битиргач, аспирантурада таҳсилни давом эттиради, университетда ўқитувчи (1983–1992), Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги адабиёт институтида илмий ходим (1993–1995) бўлиб ишлади. 2010–2013 йилларда ,,Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг ,,Назм ва наср” бўлимини бошқарди. Ҳозир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи лавозимида ишлаган.
,,Шарқ юлдузи”, ,,Ёшлик” журналлари, ,, Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, ,,Ватан”, ,,Ўзбекистон табиати” газеталарида кетма-кет шеърий туркумлари чоп этилгач, истеъдодли шоир сифатида адабий жамоатчилик назарига тушди.
Шоир ,,Руҳимнинг товуши” (1994), ,,Хиргойи” (1997) шеърлар тўплами, ,,Руҳ насибаси” (1997) достони, матбуотда чоп этилган шеърларида истиқлолни тараннум этади, юртдошларимизни огоҳликка чорлайди.
,,Шарқ юлдузи” журналида (2014) илк насрий асари миллий озодлик ҳаракати мавзуидаги ,,Муқанна” қиссаси чоп этилди.
Шоир таржимон сифатида ҳам фаол ижод қилмоқда. У Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнбергнинг ,,Чиғир” (2007), болалар шоири Ёқуб Хўжаевнинг ,,Шимоллик меҳмон” (2005), Кенгесбой Каримовнинг ,,Оғабий” (2014), Бахтиёр Генжамуроднинг ,,Укуздарё битиклари” (2006), ,,Мадехон сўзи ёхуд Чин ипагидаги битик” (2006), ,,Қорақалпоқ” (2006) достонларини ўзбек тилига ўгирди. Пабло Неруда, Тадеуш Ружевич, Иван Вазов, Димитр Методиев, Веселин Ханчевларнинг айрим шеърлари ҳам Рустам Мусурмон таржимасида маълумдир. Рустам Мусурмон ,,Ватан учун яшайлик” республика танлови ғолибларидан биридир (2014).
Шоир 1999 йилда ,,Шуҳрат” медали билан мукофотланган.[2]
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ шоири.
- ↑ „Рустам Мусурмон“. 2021-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2022-йил.
- ↑ „Савия.уз“ (04.12017). 2022-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-декабр.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |