Рустамхон — ўзбек қаҳрамонлик романтик достонлари туркумига мансуб асар. тахминан 15—ХВИ асрларда яратилган. Маълум ғоя ва воқеликка асосланган эпик сюжет негизида яратилган 5 та достон („Муродхон“, „Рустамхон“, „Султонхон“, „Офтоб пари“, „Рустамнинг яраланиши“) дан иборат. Улар бош қаҳрамон Рустамхон ва унинг қариндошлари (онаси Ҳуройим, хотини Офтобой, отаси Султонхон, бобоси Муродхон), юрти (Оқтош) атрофида бирлашган. Рустамхон достонларида ватанпарварлик ғоялари илгари сурилган, мардлик, чин севги, адолат улуғланган. Рустамхон туркуми достонларидан „Муродхон“ (1928) ва „Рустамхон“ (1937) Фозил Йўлдош ўғлига ёзиб олиниб, нашр этилган (1965). Рустамхоннинг Маллабой Ҳошимов, Мелаш Эрматов, Олим Ҳаққулов каби достончилардан ёзиб олинган вариантлари ҳам бор. Улар Ўзбекистон Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институтининг фолклор архивида сақланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиётлар

  • Обидова М., „Рустам“ туркумидаги достонлар, Тошкент, 1982.