Википедияда исми Рустамхон ва фамилияси Солиҳов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.


Рустамхон Солиҳов

Рустамхон Собирович Солиҳов (1947-йил, 4-апрел, Тошкент) — биокимёгар олим, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (2003). Биология фанлари доктори (2000), профессор (2001). Тошкент Давлат Университетини тугатган (1970). Ўзбекистон Фанлар академияси Биокимё институтида илмий ходим (1973—76), илмий котиб (1976—79), катта илмий ходим (1979-98), 1998-йилдан ҳужайра биологияси лаборатория мудири. Илмий ишлари биологик фаол оқсилларни, асосан, нерв толаларини ўстирувчи омиллар (нейротрофинлар)ни ҳар хил манбалардан ажратиб олиб, уларнинг тузилиши ва хоссаларини ўрганишга бағишланган. С. раҳбарлигида Ўрта Осиё илонлари заҳари таркибидаги ферментлар ва ўстирувчи омиллар тузилиши ҳамда хусусиятлари ўрганилди. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989).