Ryukyu orollari
Рюкю, Нансей — Япониядаги ороллар архипелаги, Кюсю ва Тайван о.лари оралиғида. Шарқий Хитой денгизини Тинч океандан ажратиб туради. Шим.шарқсан жан.ғарбга ёй шаклида 1200 км масофага чўзилган. Р. 98 оролни ўз ичига олган 6 та йирик ороллар гуруҳидан иборат. Умумий майдони 4,8 минг км². Йирик ороллари — Окинава ва Амами. Оролларнинг жан.шарқий қисми асосан, мезозойнинг карстли оҳактошларидан, шим.ғарби вулкан жинсларидан тузилган. Сейсмик фаол зона, тез-тез зилзила бўлиб туради, 3 та ҳаракатдаги ва бир нечта сўнган вулкан бор. Ер юзаси плато ва паст тоғлардан (бал. 300–500 м), шунингдек, паст соҳилбўйи террасаларидан иборат. Энг баланд жойи 1935 м (Яку о.да). 29° ш.к.дан жанубда ороллар маржон рифлари билан ўралган. Фосфорит ва тошкўмир конлари бор. Иклими шимолида субтропик, жанубида тропик, муссонли (йиллик ёғин 2000–3500 мм), вақтвақти билан тайфунлар бўлади. Ўртача температура январда 14—18°, июлда 27— 28°. Доим яшил тропик ўрмонлар бор. Шоли, батат, шакаркамиш экилади. Балиқ овланади. Шойи тўқилади. Энг катта шаҳри — Наха.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |