Сабоҳат Азимжонова (1922-йил декабр, Тошкент – 2001-йил, 26.4.) – шарқшунос олима, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги (2000), тарих фанлари доктори (1969).

Сабохат Азимжонова
Таваллуди 1-апрел 1922-йил
Вафоти 26-апрел 2001-йил
Тошкент, Ўзбекистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Унвони тарих фанлари доктори, профессор

Тошкент педагогика институтини тамомлаган (1942). Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида катта илмий ходим (1949), институт директори (1950–1977), бўлим бошлиғи (1977—1995), етакчи илмий ходим (1995-йилдан). Асосий илмий ишлари Бобурнинг Қобул ва Ҳиндистондаги фаолияти, Ўрта Осиё халқларининг ўрта асрларда қўшни хорижий мамлакатлар билан ўзаро сиёсий ва иқтисодий муносабатларига бағишланган.

Асарлари Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Франсияда чоп этилган. Бобурнинг қизи Гулбадан бегимнинг „Ҳумоюннома“сини форс тилидан ўзбек тилига таржима қилиб, Тошкентда (1959, 1977) ва франсуз тилида Парижда, (1996) нашр эттирган. Сабоҳат Азимжонова бир қатор халқаро илмий конгрессларда илмий маърузалар қилган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1989), Жавоҳарлаъл Неру халқаро мукофоти (1993) лауреати.

Асарлари

  • Кистории Фергани второй половини ХВ века, Т., 1957;
  • Бобурнинг Ҳиндистон девони, Т., 1966;
  • Государство Бабура в Кабуле и в Индии, М., 1977.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил