Саксофон

Саксофон (инглизча: сахопҳоне) — пуфлама тилчали мусиқа чолғу асбоби. Белгиялик мусиқа чолғулари устаси Адолпҳе Сах ихтиро қилгани (1841) учун унинг номи билан аталган.[1] Турли (жез, рух ва бошқалар) металлар қоришмасидан тайёрланади. Мундштуги якка тилли. Чалғичбармоқ тешиклари клапанлар билан беркитилади. Асосан, 7 тури (сопранинодан контрабасгача) мавжуд. Ёрқин, кучли ва ширали товуши, кенг техник (виртуоз) имкониятларга эга бўлган саксофон жаз мусиқасида асосий чолғулардан ҳисобланади. Пуфлама созлар оркестри, эстрада оркестри, баъзида симфоник ва опера оркестрлари таркибига киради. Якканавоз консерт мусиқа чолғуси сифатида ҳам фойдаланилмоқда (К. Дебюсси, Рапсодия; А. Глазунов, Саксофон ва торли оркестр учун консерт ва бошқалар).

Ўзбекистонга ХИХ асрнинг охирги чорагида рус ҳарбий оркестрлари билан бирга кириб келди. Ҳозир Ўзбекистон Қуролли Кучлар оркестрлари, турли эстрада оркестр ва ансамбллари таркибидан ўрин олган. 1990-йил Ўзбекистон давлат консерваториясида, кейинчалик, мусиқа коллежларида саксофон синфи очилган. Ш. Эсонбоев, Б. Шукуров, Й. Живаев, Б. Муртазоев, Й. Гулзаров каби С. ижрочилари танилган.[2]

Манбалар

  1. ↑ Раумбергер, Вентзке, Cлаус, Карл. Сахопҳоне. Охфорд Мусиc Онлине, 2001. ДОИ:10.1093/гмо/9781561592630.артиcле.24670. ИСБН 978-1-56159-263-0. Қаралди: 2019-йил 6-апрел. 
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ўқиш учун