Saksovul
Саксовул (инглизча: Ҳалохйлон) — шўрадошлар оиласига мансуб бута ва дарахтлар туркуми. Бўйи 1,5-12 м, танасининг диаметри 1 м гача боради. Гули майда, икки жинсли, қарама-қарши, тангачасимон, гулолди қўлтиғида биттадан ўрнашган. Барглари учли, ривожланмаган, тангачасимон, гул хреил қилувчи новдачалари қари шохлардан ўсиб чиқади. Саксовулнинг яшил новдалари органик модда тўплашга хизмат қилади. И йиллик ёш новдаларининг кўп қисми кузда, айниқса, совуқ тушиши билан тўкилиб кетади, озроқ қисми эса ёғочга айланиб сақланиб қолади. Апрелдан гуллай бошлайди, октабрда уруғлайди. Осиё (Ўрта Осиё, Эрон, Афғонистон, Хитой, Монголия)да 10 тури учрайди. Ўзбекистоннинг Қизилқум чўлларида ўрмонларни ҳосил қилувчи асосий турлари — оқ ва қора саксовулдир. Қора саксовул (инглизча: Ҳалохйлон апҳйллум) — баргсиз бута ёки дарахт, баландлиги 4-9 (12)м гача. Асосан, Осиёнинг чўл ва чала чўлларида, шўрхок ерларда, шўрланган қумларда, тақирларда кўп тарқалган. Уруғидан кўпаяди. Йўлларда ихотазорлар барпо этишда фойдаланилади. Қора саксовул катта дарахтзорлар ҳосил қилади, оқ саксовулнинг тана ва шох-шаббаси қорамтир бўлиши, баргининг тузилиши билан ажралиб туради. Оқ саксовул (инглизча: Ҳалохйлон персиcум) — йирик бута. Баландлиги 2,5-6 м. Илдизи 10-11 м чуқурликка боради. Қозоғистон, Ўрта Осиё, Эрон, Афғонистон, Ироқ, Саудия Арабистони, Ғарбий Хитойнинг чўл ва саҳроларида ўсади. Оқ саксовул қумликларни мустаҳкамлаш учун экилади. Зайсан саксовул (инглизча: Ҳалохйлон аммодендрон) тури Қорақалпоғистоннинг айрим жойлари (Устюрт)да учрайди.
Саксовулнинг халқ хўжалигида аҳамияти катта. Ундан, асосан, ўтин (ёқилғи), қўйлар ва туялар учун тўйимли озуқа, қумларни мустаҳкамловчи, шамолни тўсувчи восита сифатида фойдаланилади. Саксовул ўрмонлари тупроқни эрозиядан сақлашда муҳим ўринда туради. Саксовул 50-60 йил яшайди. Асосан, уруғидан кўпаяди ва 5-7-йили нормал уруғлай бошлайди. Ўрта Осиё ва Қозоғистонда саксовул ўрмонлари 22 млн. га атрофида. Ўзбекистонда Саксовул ўрмонлари 1229 минг га, шундан оқ саксовул 976 минг га, қора саксовул 253 минг га ни эгаллайди.
Ўзбекистонда чўл ва яйловларга экиш учун 1991-йилда чиқарилган Нортуя нави раёнлаштирилган. Сўнгги йилларда саксовулни кўпайтириш мақсадида бир қатор ўрмон хўжаликлари ташкил этилиб, сунъий саксовулзорлар барпо қилинмоқда.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |