Самара (1936—91-йилларда Куйбишев „Куйбишев“) — Самара (рус. Самара) Россия Федерациясидаги шаҳар, Самара вилояти маркази. Волга дарёсининг чап соҳилидаги порт шаҳар. Волгага Самара дарёси қуйилган жойда жойлашган. Темир йўл тугуни маркази ҳисобланади. Аҳолиси 1.171.000 киши (2013). Машинасозлик ва металлсозлик (авиакосмик техника, нефт саноати жиҳозлари, моторсозлик, радиоэлектроника, приборсозлик ва бошқа подшипник, автотрактор электр жиҳозлари, электротехника ва бошқа жиҳозлар ишлаб чиқарилади), нефтни қайта ишлаш ва нефт кимёси, кимё, металлургия, озиқ-овқат (гўшт ва ёғ маҳсулотлари, „Россия“ шоколад фабрикаси, Жигули Пиво заводи ва бошқа корхоналар мавжуд), енгил саноат соҳалари мавжуд. ГЕС ва иссиқлик электро стансиялари ишлаб турибди. Шаҳарда Метрополитен „Самара Метрополитени“ (1987-йилдан), 10 та Олий ўқув юрти (шу жумладан: Самара Давлат Университети), 4 та театр (шу жумладан: Опера ва Балет театри, Филармония), 5 та музей (шу жумладан: Ўлкашунослик ва Бадиий музейлар) бор.

Самара
Шаҳар
{{{rasmiy_nomi}}}ning bayrogʻi
Байроқ
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
53°11′0″Н 50°07′0″Э / 53.18333°Н 50.11667°Э / 53.18333; 50.11667
Мамлакат Россия
вилоят Самара вилояти
Ҳукумат
 • Мер Дмитрий Азаров
Асос солинган 1586-йил
Аввалги номлари

1935-йилгача "Самара"

1991-йилгача "Куйбишев"
Майдон 541.382 км2 (209.029 кв ми)
Маркази баландлиги 100 м
Иқлим тури ўртача-континентал
Аҳолиси
 (2013)
↗ 1,171,598 киши
Миллий таркиб

Руслар - 89,5 % Татарлар - 3,6 % Мордвалар - 1,1 % Украинлар - 1,0 %

Бошқа миллатлар - 6,1 %
Вақт минтақаси УТCУТC +4
Телефон коди + 7 846
Почта индекс(лар)и 443ххх
Автомобил коди 63, 163
Samara xaritada
Samara xaritada

Шаҳар 1586-йилда шарқ ва жанубга тобора кенгайиб бораётган Россиянинг чегара истеҳкоми сифатида бунёд этилган. ХИХ асрда дон ҳамда чўчқа ёғи, жун, тери савдосининг йирик маркази ҳисобланган. 1851-йилдан Самара Губерняси, 1928—29-йилларда Ўрта Волга вилояти, 1929—35-йилларда Ўрта Волга ўлкаси маркази, 1935-1991-йилларда Куйбишев вилояти, 1992-йилдан Самара вилояти маркази ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил