Ўзбекистон ҳаво йўллари компаниясининг „Аирбус А320“ самолёти, замонавий ҳаво лайнери.

Самолёт ёки учоқ – атмосферада парвоз қилиш учун мўлжалланган, двигателли, қўзғалмас қанотли ҳаво аппарати. „Тайёра“ атамаси арабча тайр – „қуш“ сўзидан олингандир. „Аэроплан“ атамаси самолётнинг эскирган номидир[1]. Самолётлар ҳар хил ўлчам ва шаклда бўлишлари мумкин. Улардан асосан юк ва одамларни ташиш, ҳарбий сабаблар ва тадқиқотлар ўтказишда фойдаланилади. Дунё бўйлаб ҳаво орқали тижорат қилиш ҳар йили авиалайнерларда тўрт миллиарддан ортиқ йўловчини ташийди ва йилига 200 миллиард тоннадан ортиқ юкларни бирор жойдан бошқа ерга ўтказади, бу эса жаҳон юк ташиш хизмати бажарадиган ишнинг 1% дан камроғини ташкил этади. Аксарият самолётларни бортдаги учувчи қўлда бошқаради, бироқ ҳозирги кунда замонавийлашган ва роботлаштирилган самолётларни бортда бўлмасдан туриб, марказнинг ўзидан компютер ва бошқа технологиялар ёрдамида бошқариш мумкин. Бунга энг оддий ва бизга энг таниш мисол бу дронлардир[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.