Соат стрелкаси бўйлаб: Винcент ван Гогҳнинг автопортрети, Африканинг Чокве халқлари ҳайкали, Сандро Боттиcеллининг „Венеранинг туғилиши“ асаридан парча ва япон Шиса шери

Санъат – ижтимоий онг ва инсон фаолиятининг ўзига хос шакли. Санъат қадимий тарихга эга бўлиб, у жамият тараққиётининг илк босқичларида меҳнат жараёни билан, кишилар ижтимоий фаолиятининг ривожланиши билан боғлиқ ҳолда вужудга кела бошлаган. Ибтидоий санъатнинг дастлабки излари сўнгги палеолит даврига, тахминан мил. ав. 40—20-минг йилликка бориб тақалади. У даврда ҳали санъат инсон фаолиятининг мустақил шакли сифатида ажралиб чиқмаган эди. Чунки маънавият моддият билан қоришиқ ҳолатда эди. Кейинчалик маданиятнинг ўсиши натижасида санъат алоҳида соҳа сифатида аста-секин ажрала борди.

Санъат одамларнинг эстетик талабларини қондириш билан бирга, ўз тараққиётининг турли даврларида жамият аъзоларини маълум рухда тарбиялаш, уларни ақлий ва ҳиссий жиҳатдан ривожлантириш воситаси сифатида хизмат қилиб келган, уларнинг турли мақсад, ҳис-туйғу, манфаат, идеалларини ифода этган. Санъат ижтимоий онгнинг бошқа шаклларидан ўзининг предмети, мазмуни, воқеликни ифода этиш усули ва услуби, ижтимоий ҳаётда тутган ўрни ҳамда вазифалари жиҳатидан фарқ қилади.

Санъат инсоннинг моддий ва маънавий фаолиятидаги билими, тажрибаси, маҳорати ва қобилиятларини намоён этувчи бадиий ижодиёт маҳсулидир. Эстетик тафаккур тарихида санъат нарса ва ҳодисаларни қандай бўлса шундай акс эттириш ва ҳаётни гўзаллик қонунлари асосида бадиий ифодалаш ғоялари сари юксалиб борди. Табиат, жамият ва инсоннинг ижтимоий, маънавий, миллий дунёси санъат предмети ҳисобланади. Воқелик қайси шаклда бадиий ифода этилмасин, ижодкор унга маълум ижтимоий-эстетик идеал нуқтайи назардан муносабат билдиради ва ўз эстетик баҳосини беради.

Санъатни тушуниш, унинг кишилар ҳаётидаги ўрнини аниқлаш масаласи бутун маданият тарихи давомида жиддий баҳсларга сабаб бўлган. Шунга кўра, санъат мазмуни обектив ва субектив, ҳаётий ва хаёлий омиллар бирлигидан ташкил топади. Санъатнинг ижтимоий-эстетик вазифалари жуда кенг ва хилма-хил. Санъат – инсон учун эстетик завқшавқ манбаи; инсон ҳаётига гўзаллик бахш этади; одамларда воқеликка нисбатан ҳиссий муносабатни шакллантиради; ҳаётни кузатиш, ўрганиш ва билиш воситаси; ҳаётни инсон орзу қилган томонга ўзгартиришда ёрдам беради; тарбия воситаси; ҳаётдаги гўзалликдан илҳрмланишга, хунукликдан нафратланишга чорлайди; одамлар с, орасидаги маънавий кўприк, мулоқот ! воситаси; одамларнинг бадииестетик дидини тарбиялайди, уларда маълум дунёқарашни шакллантиради ва ҳоказо. Санъат жамият маънавий ҳаётининг бошқа ҳодисалари (фан, мафкура, ахлоқ) билан маълум даражада боғлиқкдир. Санъатнинг мақсади- дунёни бадиий ўзлаштириш, одамга лаззат бахш эта оладиган, уни маънавий бойита оладиган асарлар яратиш йўли билан кишиларнинг эстетик эҳтиёжларини қондиришдан иборат. Санъат асарларининг диққат марказида инсонлар, уларнинг ижтимоий алоқаси ва ўзаро муносабатлари, муайян тарихий шароитлардаги ҳаёти, фаолияти туради. Шунинг учун ҳам санъат асарлари берадиган маърифий билим муайян мамлакат, миллат ёки бир тарихий давр ва шахслар ҳақидаги илмий асарлардан олинган маълумотлардан фарққилади. Санъатнинг тарбиявий кучи унда ифода этилган кечинма ва образларнинг ҳар бир ўқувчи, томошабиннинг қалбига кириб бориши, уларда завқий ҳиссиётларни уйғотишидадир.

С турли кўринишлари билан ўзига хос бадииестетик қадриятларни тўплаш, сақлаш ва бошқаларга узатиш хусусиятига эга бўлган эстетик тизимни ташкил этади. Санъат тасвирий санъат, меъморлик, рассомлик, ҳайкалтарошлик, мусиқа, театр, кино, сирк, бадиий адабиёт, хореография ва бошқаларни ўз ичига олади. Санъатнинг турлари ўз предмети, тасвир воситалари ва ифода имкониятлари жиҳатидан бирбиридан фарқ қилади. Масалан, адабиётда асосий ифода воситаси бўлиб тил хизмат қилади; тасвирий санъатда бўёқ орқали конкретҳиссий образ гавдалантирилади; театрда песа қаҳрамонларининг сиймоси актёрларда ўз аксини топади. Санъат барча ижтимоий онг шакллари сингари ўз тараққиёт қонуниятларига эга. Бу қонуниятлар санъатнинг ўз ички хусусиятларидан келиб чиқса-да, ижтимоий тараққиёт билан боғлиқ бўлган халқ, миллат, элат, мамлакат ва жаҳон сивилизацияси даражаси бу қонуниятларда ўз ифодасини топади. Санъат қонуниятларини эстетика, санъацҳунослик ўрганади.

Кўчма маънода – фаолиятнинг барча соҳаларига хос юксак маҳорат „санъат“ деб тушунилади. Масалан, баҳс юритиш санъати, уруш олиб бориш санъати, раҳбарлик санъати, нотиқлик санъати ва бошқалар ҳисобланади[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Санъат“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиётлар

  • Аристотел, Поэтика (русчадан М. Маҳмудов ва У. Туйчиев таржимаси), Т., 1980;
  • Пугаченкова Г. А., Ремпел Л. И., История искусств Ўзбекистана, М., 1965;
  • Маҳмудов Т., Эстетика и духовниэ сенности, Т., 1992.

Ҳаволалар