Saxa


Саха Республикаси (саха.: Саха Өрөспүүбүлүкэтэ, Саха Сирэ) — Россия Федерацияси таркибидаги республика. Шарқий Сибирнинг шимолида, ҳудудининг 1/3 қисмидан кўпроғи Шимолий қутб доирасида жойлашган. Новая Сибир оролларини ўз ичига олади. Майдони 3103,2 минг км². Аҳолиси 948,1 минг киши (2002). Пойтахти — Якуцк шаҳри. 33 туман, 13 шаҳар ва 62 шаҳарча бор.[1]
Давлат тузуми
Саха — республика. Республика раҳбари ва ижроия ҳокимият бошлиғи — президент. Ҳокимиятнинг олий ижроия органи — раис бошчилигидаги ҳукумат. Қонун чиқарувчи орган — икки палата (республика палатаси ва вакиллар палатаси)дан иборат Давлат мажлиси (Ил Тумен).[1]
Табиати
Саха ҳудудининг 2/3 қисмидан кўпроғини тоғ ва ясситоғликлар эгаллаган. Энг йирик тоғлари: Юқори Яна, Черский (Победа тоғи 3147 м — Сахадаги энг баланд нукта), улар орасида ЯнаОймякон тоғлиги бор. Жанубида Алдан тоғлиги, ғарбида Ўрта Сибир ясситоғлиги, шимолий ва марказида ЯнаИндигирка, Колима ва Марказий Якутия (Вилюй) пасттекисликлари жойлашган. Фойдали қазилмалардан олтин, олмос, темир рудаси, исланд шпати, ёнувчи газ, нефт конлари бор. Иклими кескин континентал; киши совуқ, 8 ой давом этади. Январнинг ўртача температураси Саха марказида −34°дан −50° гача. Шимолий ярим шарнинг энг совуқжойлари: ВерхоянскОймякон (-72,2° гача). Ёзи қисқа, илиқ. Июлнинг ўртача температураси 18-19°. Йиллик ёғин −200–700 мм.
Саха ҳудудининг ярмидан купи Лена дарёси ва унинг ирмоқдари — Алдан, Вилюй, Олёкма ҳавзасида. Шимолида Анабар, Оленек, Яна, Индигирка, Алазея, Колима дарёлари оқади. Дарёлардан кема қатновида, ёғоч оқизишда, гидроэнергия олишда фойдаланилади. Саханинг кўп қисми абадий музлоқ ерлардан иборат. Тоғли (музлаб ётган) жойларда тайга тупроклари ва тоғ тундра тупроклари учрайди. Марказий Сахада чимли ўрмон, қумоқ, аллювиалўтлоқи тупроқлар, қолган жойларда тоғўрмон ва тундраглейли тупроклар тарқалган. Ҳудуднинг 9/10 қисми ўрмон (аксари тилоғоч) билан қопланган. Қутб тулкиси, олмахон, оқ қуён, тулки, собол каби мўйнали ҳайвонлар овланади, сувларида балиқ кўп. Саха ҳудудида Олёкма табиий қўриқҳонаси, Мом, Сиине, УстВилюй, Лена табиий боғлари бор.[1]
Аҳолиси
Саха (33,4 %), рус (50,3 %), украин (7 %), татар (1,6 %), эвен, эвенк, юкагир, чукча ва бошқа яшайди. Шаҳар аҳолиси 64,2 %. Республиканинг давлат тили — саха ва рус тили. Диндорларнинг аксарияти православлар. Йирик шаҳарлари — Якуцк, Нерюнгри.[1]
Тарихи
Сахада юқори палеолит давридан одам яшайди. Мил. дастлабки асрларда Саха ҳудудига эвенкларнинг аждодлари кўчиб келган. Х—ХВ асрларда Байкал атрофидан келган туркий кабилалар билан туб аҳолининг аралашувидан саха халқи таркиб топган. ХВИИ асрнинг 30-йилларида Саха Россияга қўшиб олинди. 1632-йил руслар Якуцк қалъасини қуриб, ўлкани бошқариш марказига айлантирди. ХИХ аср 40йларида Олёкма ва Витим дарёлари бўйида олтин конлари топилди. ХИХ—ХХ асрларда подшо хукумати Сахани сиёсий маҳбуслар сургун қилинадиган жойга айлантирди. 1922-йилда Россия Федерацияси таркибида Якутия мухтор совет ресггубликаси ташкил этилди. Совет ҳокимияти бу ўлканинг бебаҳо табиий бойликларини бутун мамлакат иқгисодиётига хизмат қилдирди. 1990 сентабрда республиканинг давлат суверенитети эълон қилинди, 1991-йил октабрда президент лавозими таъсис этилди, 1991-йил декабрда номи ўзгартирилиб, Саха (Якутия) Республикаси деб аталадиган бўлди.[1]
Иқтисодиёти
Кончилик ва ишлаб чиқариш саноати иқтисодиётнинг асосини ташкил этади. Умумроссия ва жаҳон бозорига ноёб хом ашё — мамонт суяги ва буғу шохи етказиб беради. 1990-2000-йилларда ялпи маҳсулотда саноатнинг улуши 53,5 %, қишлоқ хўжалигинингулуши 2,9 %, қурилишнинг улуши 4,1 %, транспортнинг улуши 3 %, савдонинг улуши 7,1 % бўлди. Барча корхоналарнинг 65,3 % хусусий, 11,5 % давлатга қарашли.
Саноатнинг асосий тармоклари: рангли металлургия (саноат ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 77,4 %), ёқилғи (10,3 %), электр энергетика (7,4 %), озиқ-овқат (2,2 %), ўрмон, ёгочсозлик ва селлюлозақоғоз (0,7 %), бинокорлик материаллари саноати (0,6 %), машинасозлик ва металл ишлаш (0,4 %), енгил саноат (0,2 %). Энергетика маҳаллий кумир, табиий газ, гидроэнергия захиралари ва келтирилган нефт асосида ишлайди (Вилюй ГЕС, Якутия, Нерюнгри ва Чулман ГРЕСлари). Кончилик саноатида олмос, олтин, қалай, сурма, симоб, волфрам, кўмир қазиб олинади. Жатай шаҳарчасида кемасозлик ва кема таъмирлаш заводи, Лена ва Олёкма туманларида ўрмон саноати ривожланган.
Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 27,8 % деҳқончиликка, 72,2 % чорвачиликка тўғри келади. Саха ҳудудининг тахминан 900 минг гадан фойдаланилади. Бу ерларнинг асосий қисми пичанзор ва яйлов, 1/10 қисми ҳайдалади. Чорвачилигида қорамол, от, буғу боқилади, мўйнабоп даррандачилик ва овчилик (олмахон, тулки, оқ сувсар, ондатра, оқ куён, собол боқиш ва овлаш) ривожланган; балиқ овланади. Деҳқончиликда ғалла (буғдой, арпа, сули), картошка, сабзавот экилади. Транспортнинг барчатурлари мавжуд. Транспорт йўли узунлиги — 165 км, қаттиқ қопламали автомобил йўллари узунлиги 7190 км. Ички сув йўллари узунлиги — 11,7 минг км. Лена ва Колима дарёлари қуйилиш жойида 2 та денгиз порти (Тикси ва Зелений Мис), Якуцкда халқаро аэропорт, Таас-Тумус-Якуцк-Покровск газ қувурлари бор. Шимолий денгиз йўли бўйлаб кемалар қатнайди.[1]
Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
1990-йиллар охирида Сахада 5187 врач аҳолига тиббий хизмат кўрсатди. Саха сил касалликлари илмий тадқиқот институти бор. 711 умумий ўрта таълим мактабида 198 минг, 20 ўрта махсус ўқув юртида 10,8 минг ўқувчи, 2 олий ўқув юрти — Саха давлат университети ва Қишлоқ хўжалиги академиясида 8,1 минг талаба таълим олди. Россия Фанлар академияси Сибир бўлимининг Илмий аркази тарих, тил ва адабиёт, биология, Шимолий физикатехника муаммолари, Шимолий кончилиги институтларини бирлаштиради. Россиядаги ягона музлоқшунослик илмий тадқиқот институти шу ерда жойлашган. 10 санаторийкурорт муассасаси бор. Телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар саха ва рус тилларида олиб борилади. Якуцкда телемарказ ишлайди.[1]
Адабиёти
Адабиёти саха халқининг қахрамонлик эпоси — олонхо (достонлар туркуми), эртак ва кўшиклар, тарихий ривоятлардан бошланади. Уларда сахаларнинг ВИИИ—ИХ асрлардаги ҳаёти, бошқа туркий халқлар билан қўшничилиги, душманга қарши кураши акс этган. Саха ёзма адабиёти ХХ аср бошларида пайдо бўлди. А.Кулаковский, А.Софронов, Н.Неустроев асарларида саха халқининг уқубатли ҳаёти, оғир меҳнати тасвирланган. 20-йилларда дастлабки замонавий достон ва қиссалар босилиб чиқди, ҳикоянавислик ривожланди (П.Оюнский, Н.Неустроев, А.ИвановКюнде ва бошқалар). 30-йилларда Элляй (С.Кулачиков), АммаАччигия (Н.Мординов), Эриликеристин (С.Яковлев), Омоллон (Д. Сивсев), А. Кудрин (Абачинский) каби ёзувчиларнинг вояга етиши саха адабиётини равнақ топтирди. Улар ўзларининг назмий ва драматик асарларида халқнинг меҳнати ва ҳаётини ҳаққоний тасвирладилар. 50-90-йилларда саха адабиёти Болот Боотур, П.Тобуроков, С.Тарасов, С.Руфов, И.Данилов асарлари билан бойиди.[1]
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Сахаларнинг қадимги турар жойлари тўғри бурчакли режадаги ёғоч ўтовлар ва „буоржие“ деб аталган бостирмалардан иборат бўлган. Ёзда синчдан тикланиб, томи қайин пўстлоғи билан ёпилган „ураса“ (чайла)да яшаганлар. ХИХ асрдан ёғоч деворли уй (изба)лар урф бўлди. ХВИИ асрда тик қадалган учли ходалардан қалъа (острог)лар курилди. Кейинчалик улар ўрнида Якуцк, Вилюйск, Олёкминск, Верхоянск, Среднеколимск ш.лари пайдо бўлиб, ХВИИИ асрда ғиштли бинолар курила бошлади. ХИХ—ХХ асрларда Саха ер ости бойликлари ўзлаштирилиши муносабати билан Алдан, Ленек, Мирний, Нерюнгри шлари қад. кўтарди, улардаги бино ва иншоотлар йирик блок, панел ва пишик, ғиштдан қуридди. ХХ асрнинг 2-ярмида Якуцкда Рус драма театри (1957, меъмори И. Бондарев), аэровокзал (1963, меъмори Н. Суханов), университет (1967, меъмори И.Бондарев) ва бошқа курилди.
Саха худудида неолит, жез ва илк темир даврларига оид сопол идишлар, буғу шохидан ясалган бадиий буюмлар, қояларга ишланган ов манзаралари топилган. Халқ ижодкорлигининг ҳар хил турлари (ёғоч ўймакорлиги, каштачилик, заргарлик, мамонт суяги ва морж тишидан бадиий буюм ҳамда ҳайкалчалар, мўйнадан нақшли кийим ва гилам ясаш кабилар) билан қадимдан шуғулланиб келинган. Кейинги даврда профессионал тасвирий санъат ривожлана бошлади. ХХ асрнинг 30-йилларида рассомлардан Н.Носов, И.Попов, В.Кандинский, П. Романов, ҳайкалтарош П. Добринин, 50-80-йилларда ранг-тасвирчилардан Л.Ким, Л.Габишев, Ф.Павлов, А.Осипов, графиклардан В.Василев, Л.Неофитов, ҳайкалтарошлардан С.Егоров, К.Пшенников, К. Герасимов, ТАммосов ва бошқа ижод қилди. Амалий безак санъати турлари қайта тикланди.
Мусиқаси ўзига хос яккахонлик, давра қўшикларидан иборат. Олонхосут деб аталувчи оқинлар мураккаб олонхо достонларини зўр маҳорат (гоҳ эртаксимон чўзиб, гоҳ жанговар жазава) билан ижро этадилар. Ишқий ва рақсбоп қўшиқлар эса шўхчан оҳангда айтилади. Давра бўлиб тушиладиган рақслар осуохай деб аталади. Чолғу асбоблари: кириимпа (сахача ғижжак), хомус (сахача чанг қўбиз), кюпсюр (барабан) ва бошқа 1920-йил Якуцкда симфоник оркестр, 1921-йил мусиқа студияси, 1936-йил Саха миллий театри хузурида хор ташкил этилган. Г.Григорян, Г.Литинский, Л.Вишкарёв, Г.Комраков, Ж.Батуев ва бошқа композиторлар турли мусиқа жанрларини ривожлантирдилар. Ижрочилар орасида дирижёрлар М.Бенедиктов, А.Кулешов, Г.Кривошапко, Г.Танигин, опера режиссёр А.Егорова, хонандалар М.Лобанов, А.Илина машҳур. Бир неча мусиқа билим юрти бор. Театри. Саха фолклорида, айниқса, олонхо эпосида театр ҳаракати унсурлари бўлган. ХХ аср бошларида бадиий ҳаваскорлик ривожланди. Саха тилидаги биринчи спетакл 1906-йил ҳаваскор халқ оқинлари ижросида саҳналаштирилди. 1920-йил Якуцкда рус драма театри (ҳозирги Давлат драма театри) ташкил этилди. 1925-йил шу театр қошида саха труппаси ишлай бошлади, бу труппа 1926-йил миллим театрга айлантирилди. Унда маҳаллий ёзувчилардан Н.Неустроев, П.Оюнский, Д.Сивсев, С.Ефремов ва бошқаларларнинг пъесалари, халқ қаҳрамонлик эпослари асосидаги асарлар қўйилди. Якуцкда П. Оюнский номидаги драма театри, Нюрбада сайёр драма театри бор. Таникди театр арбоблари: В.Местников, Д.Ходулов, С.Григорев, Д.Слепсов, Г.Колесов ва бошқалар.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Россия оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |