Селлюлоза (франсузча: cеллулосе, лотинча: cеллула — ҳужайра) — ангидро-Бглюкозаларнинг элементар звеноларидан тузилган полисахарид: (C6Ҳ5О5)л; поли-1,4 п-Д-глюкопиранозил- Д-глюкопиронозадан иборат. Селлюлоза макромолекулаларида ангидроглюкоза звенолари билан бир қаторда бошқа моносахарид ҳамда урон кислота бўлиши мумкин. Селлюлоза, асосан, баъзи ўсимлик уруғлари тукида, мас, чигит тукида (97—98%), ёғочда (40—50%, қуруқ модда ҳисобида), каноп поя толаси, ўсимлик қобиғининг ички қатлами (мас, зиғир, рамида 80—90%, жутда 75% ва ҳоказо), бир йиллик ўсимлик поялари (қамиш, маккажўхори, бошоқли ўсимлик, кунгабоқар)да 30—40% бўлади, Картошка тугунагида 20%. Тоза ҳолдаги Селлюлоза таъмсиз, толасимон оқ модда.

Селлюлоза табиий материаллардан С. бўлмаган компонентларни парчаловчи ёки эритувчи реагентлар таъсир эттириб ажратиб олинади. Селлюлозани ажратиб олиш усули ўсимлик материалининг таркиби ва тузилишига боғлиқ. Пахта толасидан С.ни олишда юмшоқ усул қўлланади. Пахта толаси ўювчи натрий (НаОҲ)нинг 1,5—3% ли эритмаси билан 3—10 атм. босимда 3-6 соат қайнатилиб, оксидловчилар билан оқартирилади. Мол. м. кичик бўлган полисахаридлар (пентозанлар, гексозанлар, урон кислота), ёғ ва мум эритмага ўтади.

Селлюлозани ёғочдан ажратиб олишда (ёғочда 40—50% С., 5—10% гексозанлар, 10— 20% пентозанлар, 20—30% лигнин, 2—5% смола ва бошқа аралашмалар бўлиб, улар мураккаб морфологик тузилишга эга бўлганлиги учун) мураккаб ишлов бериш усули ёғоч тарашаларини сулфитли ёки сулфатли қайнатиш усули қўлланади. Сулфитли қайнатиш усули юқори сифатли қоғоз ва картон тайёрлашда, сулфатли қайнатиш усули эса букламали (гофрирли) картон, қоп қоғози тайёрлашда қўлланади.

Селлюлоза оқ рангли толали материал, зичлиги 1,52—1,54 г/см3 (20°да). Кимёвий табиатига кўра, Селлюлоза кўп атомли спиртдир. Макромолекула элементар звеносида гидроксил гуруҳи бўлганлигидан С. ишқорий металлар ва асослар билан реаксияга киришади. С.га консентрланган ишқор эритмаси таъсир эттирилганда кимёвий реаксиялар билан бир қаторда физик-кимёвий жараёнлар ҳам кечади, яъни Селлюлоза бўкади. Селлюлозанинг консентрланган НаОҲ эритмаси билан реаксияга киришишидан тўқимачилик саноатида сунъий толалар ва оддий Селлюлоза эфирлари и.ч.да фойдаланилади. Янги қимматли техник хоссаларга эга бўлган Селлюлоза материаллари олишда тикилган сополимерлар синтезининг амалий аҳамияти муҳим. Мас, полиэлектролитлар (полиакрил кислота, полиметил винилпиридин) билан тикилган Селлюлоза сополимерлардан ион алмашинган тўқималар, толалар ва плёнкалар сифатида фойдаланиш мумкин. Селлюлоза макромолекуласининг оддий звеносида гидроксил гуруҳ борлиги учун улардан оддий ва мураккаб эфирлар олиш мумкин. Бу бирикмалар қимматли хоссаларга эга бўлганлигидан, турли техника соҳаларида толалар, плёнкалар, лок ва электр изоляция крпламалари, нефт ва тўқимачилик саноатида суспензия сталибизаторлари ҳамда қуюлтиргичлари сифатида қўлланади (яна қаранг: Селлюлоза эфирлари).

Манбалар