Сент-жоржес — Гренада пойтахти. Аҳолиси шаҳар атрофи билан 40 минг киши. Иқлими субекваториал денгиз иқлими, ўртача ойлик температура 25—28°. Йиллик ёғин 1500 мм. Кариб денгизи соҳилидаги порт (четга какао, мускат ёнғоғи, банан чикарилади). Автомобил йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Озиқовқат саноати корхоналари, ВестИндия университети факултети бор. Туризм ривожланган. Шаҳарга 1650-йилда асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил