Server
Сервер - мижоз компютерлари сўровига жавоб бериш учун мўлжалланган, нисбатан юқори ҳисоблаш имконига эга бўлган компютер. Сервер ма'лум бир соҳага хизмат қилиши ҳам мумкин. Сервер тармоқдаги ма`лумотларни сақлайди, тармоқнинг бошқа нуқталарига узатади ва асосий хизмати – фойдаланувчиларни интернетга улайди. Айни мана шу хизматларни бажарадиган ташкилотни – провайдер деб аташади. Уларнинг серверлари интернетга кириш дарвозалари ҳисобланади.
Сервер процессорлари
Бундан ташқари "сервер" со`зи қуйидагича шаклларда ҳам ишлатилади. Ажратилган сервер, Виртуал сервер, Прокси-сервер, Ажратилган сервер ва Протокол. Йирик компаниялар ко`пгина компютерларга эга бо`лишади. Ташкилотнинг барча тармоқ хизматларини бошқариш учун алоҳида компютер ажратилиб, унга махсус дастурлар о`рнатилади, интернетга доимий ҳолда уланади ва уни ажратилган сервер деб аташади. Бу сервер орқали барча компютерлар интернетга чиқа олишади.
Wеб-сервер тушунчасини икки хил ма'нода ишлатиш мумкин. Агарда гап WWW хизматини ко'рсатиш ҳақида борса, у ҳолда Wеб-сервер тармоқ мижозларига Wеб-саҳифа ва сайтлардан фойдаланиш имкониятини яратиб берувчи дастур ма'носини англатади. Wеб-серверни сиз ўз уйингизда яратишингиз мумкин. Унинг учун битта компютер ажратиб, унга бирор веб дастур ўрнатасиз ва бу дастурни яхшилаб созлашингиз керак бўлади. Сўнг ўз сайтингизни шу серверга жойлаштирасиз ва бирор домен сотиб оласиз. Бундан келиб чиқадики, сайтингиз ишлаши учун сиз ажратган компютер доим ёқилган ҳолатда бўлиши керак. Wеб-серверга ўрнатиладиган wеб дастур турлари кўпдир. Энг замонавий ва энг оммабоп дастур бу – албатта Апачедир. Апаче Софтwаре Фоундатион корхонаси томонидан чиқарилган.
Манбалар
| Компютерларга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |