Shahrisabz
Шаҳрисабз шаҳар | |
|---|---|
| 39°03′01″Н 66°50′0″Э / 39.05028°Н 66.83333°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Қашқадарё |
| Асос солинган | мил. авв ВИИ аср |
| Аввалги номлари | Кеш |
| Майдон | 005 км2 (1.9 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | ўзбек |
| Аҳолиси (2025) |
150 100 |
| Миллий таркиб | ўзбек 100% |
| Конфессиявий таркиб | ислом |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Почта индекс(лар)и |
|
| Автомобил коди | 70 |
Шаҳрисабз шаҳри— Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилоятидаги шаҳар. Амир Темур ордени соҳиби[1]. Шаҳрисабз шаҳри — Қашқадарё вилоятидаги вилоят бўйсунувидаги шаҳар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 11-июлдаги ПҚ-3124-сонли "Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ҳокимликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорига мувофиқ Шаҳрисабз шаҳри вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилган ҳамда Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ташкил этилган.
Ма'мурий мақоми
2017-йил 11-июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3124-сон қарори билан Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилди ва Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ташкил этилди. Мазкур қарор билан шаҳарнинг мустақил ма'мурий бошқарув тизими шакллантирилди.
1926—2017-йилларда Шаҳрисабз тумани маъмурий маркази[2]. Китоб—Шаҳрисабз воҳасида. Катта Ўзбекистон тракти ёқасида жойлашган. Шаҳрисабз жанубдан Танхоздарё, шимолдан Оқсув дарёси оқиб ўтади. Денгиз сатҳидан ўртача баландлиги 658 м. Аҳолиси 150,1 минг кишини ташкил этади (2025)[3][4]. Шаҳрисабз Ўзбекистондаги қадимий шаҳарлардан бири. Археологик маълумотларга кўра, шаҳарга мил. авв. 1 минг йилликнинг ўрталарида асос солинган. Шаҳрисабз милоднинг бошларида ва илк ўрта асрларда турли номлар билан (масалан Кеш) аталган. ХИИИ асрдан Шаҳрисабз номи ҳам урф бўлган[5].
Тарихи
Илк эслатилиши
Баъзи маълумотларга кўра, шаҳар милоддан аввалги ВИИИ асрда ташкил этилган. Шаҳар қадимги даврларда Кеш деб номланган[6].
1351-йилда зарб этилган кумуш тангаларда „Шаҳрисабз“ номи учрайди. Шарафуддин Али Яздий (ХВ аср) шаҳар тўғрисида: „Шаҳрисабз, уни туркийлар Кеш деб атайдилар“ деб ёзган. Шаҳрисабз яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида (ҳозирги Яккабоғ тумани ҳудудида) Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган. Шаҳрисабз ўша даврда „Қуббатул илм вал адаб“ номи билан юритилган. Хусрав Деҳлавий, Бедил, Мирзо Ғолиб каби алломаларнинг ота-боболари Шаҳрисабзда туғилган[5].
Ўрта асрлардаги тарихи
Амир Темур даврида
Амир Темур ва Темурийлар даврида Шаҳрисабз улкан салтанатнинг йирик шаҳрига, барлос бекларининг ёзги қароргоҳига айлантирилган. Оқсарой ва Дор уссиёдат мажмуаси қурилган. Шаҳар атрофи қалъа девори билан ўраб олинган. Испания элчиси Клавихо ўз кундалигида шаҳрида кўплаб маҳобатли бинолар ва масжидлар борлигини ва қурилаётганлигини таъкидлайди. Кейинроқ ҳам кўплаб меъморий обидалар (Дорут Тиловат мажмуаси, Кўк гумбаз масжиди ва бошқалар) қурилди. Ҳофизи Абру шаҳарда кўҳна девор (банди қадим) бўлганлиги, бироқ у ХВ аср бошларида бузилиб кетганлигини ҳам ёзади. Ўша пайтда Шаҳрисабз шаҳрининг 4 дарвозаси: Арк (шимолий), Кунчиқар (шарқий), Кушхона (ғарбий), Термиз (жанубий) дарвозалари бўлган[5].
Бухоро хонлиги даврида
1556-йилда Шаҳрисабзни Абдуллахон ИИ эгаллаган. Кейинчалик Шаҳрисабз Бухоро хонлигининг Қарши вилояти таркибида бўлиб келган. ХВИ аср ўрталарида ҳам Шаҳрисабз мустаҳкам мудофаа деворлари билан ўралган эди.
Маҳмуд ибн Вали (ХВИИ аср) ўзининг „Баҳр ул-асрор“ („Сирлар денгизи“ — „География“) асарида шаҳрини қуйидагича таърифлаган: „Кеш — Мовароуннаҳр шаҳарларидан бири, ям-яшил боғлари ва кўзга қувонч бахш этувчи гулзорлари туфайли у ҳозир Шаҳрисабз номи билан шуҳрат топган. У жаҳондаги энг чиройли шаҳарлардан бири ҳисобланади; иқлими жуда яхши ва дилтортар…“.
Аштархонийлар даврида Шаҳрисабз сиёсий мавқеини анча йўқотган. Шаҳрисабзда ҳокимият учун курашда аввал манғитлар, сўнгра қўнғиротлар уруғи ғолиб чиқиб марказий ҳокимият — Бухоро хонлигини тан олмасликка уринишган. ХВИИИ аср 1-чорагида Дашти Қипчоқ қозоқлари Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларига талончилик ҳужумлари уюштирганда Шаҳрисабзда бир неча муддат шаҳар ҳаёти издан чиққан. 1750—1752-йиллардан Шаҳрисабз Бухоро амирлиги тасарруфига ўтди. ХВИИИ аср ўрталарида шаҳар қайтадан қад ростлаган[5].
Бухоро амирлиги даврида
Шаҳрисабз ҳокими Бобобек, Китоб беги Жўрабек, амир Музаффарнинг катта ўғли Абдулмалик (катта тўра) бошчилигида катта қўшин билан 1868-йилда руслар босиб олган Самарқанд шаҳрини қайтариб олиш учун отланишган, аммо чекинишга мажбур бўлганлар. 1870-йил августда Туркистон губернатори К. П. Кауфманнинг буйруғи билан генерал Абрамов қўмондонлигидаги махсус қўшин Шаҳрисабз ва Китобни босиб олган. Бироқ рус қўшини қўмондонлиги Шаҳрисабз ва Китобни Бухоро амири тайинлаган бекларга топшириб, Самарқандга қайтишган. Шаҳрисабз 1920-йилгача Бухоро хонлиги таркибида бўлган.
Шаҳрисабз аҳолисининг асосий қисми савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик билан шуғулланган. ХВИИИ—ХИХ асрларда Шаҳрисабзда 6 дарвоза, 7 карвонсарой ва 6 та мадраса, бир нечта бозор, шаҳар ташқарисида Намозгоҳ масжиди бор эди[5]
Совет даврида
ХХ аср ўрталарида Шаҳрисабзда „Ҳужум“, бадиий буюмлар, тикувчилик, кейинроқ пиллакашлик фабрикалари ишлай бошлади. 1930—1940-йилларда Шаҳрисабздаги тарихий ёдгорликларнинг аҳволи ачинарли ҳолда бўлган, улардан омборхона, турар жой ва бошқалар мақсадларда фойдаланилган. Шаҳрисабз ва унинг тарихий маданий мероси атайлаб кенг доирада тарғиб қилинмаган[5].
Мустақилликдан сўнг
Мустақиллик йилларида Шаҳрисабз қиёфаси тубдан ўзгарди. Шаҳар маркази қайта қурилди. 1996-йилда шаҳар майдони 2 460 гектарга кенгайган[5].
Шаҳрисабздаги энг катта майдон — Амир Темур майдони. Шаҳар марказидан энг катта Ипак йўли кўчаси ўтади[5].
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2002-йил 29-мартда шаҳрининг 2700 йиллик юбилейини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинди[7]. Ушбу юбилей бутун мамлакатимизда ва Шаҳрисабзда кенг нишонланди. Бу тантаналарда ЙУНЕСКО вакиллари ҳам қатнашди. Шаҳрисабз Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган (2002-йил декабр). Шаҳарда кўплаб анжуманлар ва конференсиялар ўтказилади.
Шаҳрисабз аҳлининг Темурийлар даври улкан маданий ва маънавий мероси, ноёб тарихий ёдгорликларини асрабавайлаш, ёш авлодни буюк аждодларимизнинг муносиб ворислари қилиб тарбиялаш ва уларни озод мамлакатимиз буюк истиқболини яратишга қодир кишилар қилиб вояга етказиш ишига қўшган алоҳида хизматлари эътиборга олиниб ҳамда соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати Шаҳрисабз „Амир Темур ордени“ билан мукофотланди (1996-йил октябр)[5].
Иқтисодиёти
11 та йирик саноат корхонаси (шу жумладан, „Ҳужум“ бадиий буюмлар фабрикаси, „Садо“ трикотаж фабрикаси, „Консерва“ ва „Шароб“ аксиядорлик жамиятлари, тўқимачилик, пиллачилик фабрикалари ва бошқалар), 8 қўшма корхона (шу жумладан, Ўзбекистон—Буюк Британия „Мевалар камалаги“; Ўзбекистон—АҚСҲ „Шаҳинтернешнл“; Ўзбекистон—Россия „Компасқоқсув“; Ўзбекистон—Туркия „Шаҳри Кеш“; Ўзбекистон—Туркия— Япония „Оқсарой тўқимачи ЛТД“ ва бошқалар), кичик, ўрта бизнес субектлари фаолият кўрсатади. Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд[5].
Маданияти
2005-йил ҳолатига кўра, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтининг умумтехника факултети, касб-ҳунар коллежи ва академик лицейлар ишлаб турибди. 10 та жамоат кутубхонаси, маданият уйи, маданият ва истироҳат боғи, театр, тарих ва моддий маданият музейи, 3 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 2 та болалар спорт мактаби бор. 3 та теннис корти, 3 та сузиш ҳавзаси, стадион, 18 та спорт зали мавжуд. Марказий касалхона (1050 ўрин), янги жарроҳлик маркази аҳолига хизмат кўрсатади. Транспорт йўли вокзали, автовокзал, аэропорт ишлаб турибди. „Кеш“ ва „Шаҳрисабз“ меҳмонхоналари бор. Шаҳрисабзда Амир Темурнинг улуғвор ҳайкали (ҳайкалтарошлар: Илҳом ва Камол Жабборовлар, меъмор Ботир Усмонов) ўрнатилган (1996)[5].
Машҳур кишилари
Шаҳрисабз заминида бир қанча олим ва уламолар, шоирлар вояга етган, жумладан, Абу Муҳаммад Кеший (964-йил в.э.), Абу Жаъфар Кеший (951-йил в.э.), Абул Фазоил Кеший (ХИИ аср), Шамсуддин Кулол (Амир Темурнинг пири) ва бошқалар[5].
- Муҳаммад ибн Умар ал-Кашший — ўн икки шиа имоми олимидан бири (Х аср);
- Кенагас ойим — Бухоро амирлиги маликаси. Амир Насруллоҳнинг (1827—1860) хотини ва қотили;
- Исмоилхон Фақирий — ўзбек ва тожик тилларида ижод қилган шоир, Нақшбандия тариқати силсиласини давом эттирувчи муршид даражасига эришган;
- Холиқул Махамадиев — қишлоқ хўжалиги ходими, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, 10-чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Совети депутати;
- Шуҳрат Муҳаммадиев — футбол бўйича уч карра Ўзбекистон чемпиони, уч карра Ўзбекистон Кубоги ғолиби, беш карра Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби;
Меъморий ёдгорликлари
Шаҳрисабзда 20 га яқин тарихий меъморий ёдгорлик сақланиб қолган. Темурийлар даврида қурилган Оқсарой қасрининг пештоқ девори, Дор уссиёдат ва Дорут Тиловат мажмуалари, Кўк Гумбаз масжиди, Гумбази Сайидон, Шамсуддин Кулол мақбараси, Жаҳонгир мақбараси, Ҳазрати Имом масжиди, шунингдек, Чорсу бозори (ХВИ аср), Чубин мадрасаси (ХВИ аср), Абдушукур Оғалиқ (ХИХ аср), Эшонпир (ХИХ аср), Кундузак масжидлари каби меъморий обидалар сақланиб қолган.
Адабиётлар
- Шаҳрисабз — минг йиллар мероси, Т., 2002; Шаҳрисабз шаҳрининг жаҳон тарихида тутган ўрни, Т., 2002; Қадимий Кеш— Шаҳрисабз тарихидан лавҳалар, Т., 1998; Яқубов Б., Шаҳрисабз ва Китоб тарихидан, Қарши, 1996; Носир Муҳаммад, Насаф ва Кеш алломалари, Т., 2001.
Манбалар
- ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 1996-йил 29-август сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994-йил 28-августдаги "Шаҳрисабз шаҳрини «Амир Темур» ордени билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2024-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 19-октябр.
- ↑ „Хива ва Шаҳрисабз вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар рўйхатига киритилди“. Газета.уз. Афиша Медиа (2017-йил 16-май). Қаралди: 21-июн 2025-йил.
- ↑ „Ҳудудлар бо`йича шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сони“ (ўзбекча). қашстат.уз. Қарши: Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси. Қаралди: 21-июн 2025-йил.
- ↑ „Демография“. қашстат.уз. Қарши: Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси. Қаралди: 21-июн 2025-йил.
- ↑ 5,00 5,01 5,02 5,03 5,04 5,05 5,06 5,07 5,08 5,09 5,10 5,11 Ражабов, Қаҳрамон. „Шаҳрисабз“ ЎзМЕ. Ш-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-10-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Камалиддинов СҲ. С. Историческая география Юзҳного Согда и Токҳаристана по арабоязйчнйм источникам ИХ-начала ХИИИ веков. Глава 1. Историческая география Юзҳного Согда Тошкент, 1996
- ↑ Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов. „“Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ВМҚ-102-сонли Қарори“. лех.уз. Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (2002-йил 29-март). Қаралди: 21-июн 2025-йил.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |