Шаҳрихонсой


Давлат


Шаҳрихонсой - Андижон ва Фарғона вилоятларидаги магистрал канал. Кампирравот гидроузелидан бошланади. 1887-йилда қурилган. Узунлиги 120 км. Бошланиш қисмида сув ўтказиш имконияти 110 м³/с; Катта Фарғона канали билан кесишган жойида 30 м³/с. шаҳрида Асака шаҳри ёнида 2 электр стансия канал суви (40 м³/с) билан ишлайди. Каналдаги сув 8 йирик гидроузеллар орқали тақсимланади. 1976-йилдан реконструксия ишлари олиб борилмоқда. Канал сел, Оқбўйра ва Аравон дарёларидаги тошқин ҳамда қишки ташлама сувларни қабул қилишга хизмат қилади, бу сувлар канал орқали Асака узелигача келади. Трассанинг 62 км да Ш. Аравонсой дарёси билан қўшилиб кетади ва шу ердан (Найман ростлагичигача) дарёнинг қадимий ўзанида оқади. Жанубий Фарғона канали билан бирга Андижон, Фарғона вилоятлари ва Қирғизистоннинг Ўш вилояти (127,5 минг га) ерларини суғоради. Андижон вилоятида Катта Фарғона канали билан кесишган жойигача фақат шаҳрининг ўзидан 68 минг га ер сугорилади.