Шажара (араб. – дарахт) – кишиларнинг келиб чиқиши, аждодлари ва қон-қариндошлик алоқалари мажмуи. Уни тарих фанининг бир тармоғи – генеалогия фани ўрганади. Подшолар, ҳукмдорлар, афсонавий қаҳрамонлар насл-насабига қизиқиш қадим замонларданоқ бўлган, лекин ўрта асрларда Шажара имтиёзли табақаларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг авлод-аждодларини расмийлаштиришга қизиқишнинг кучайиши билан алоҳида аҳамият касб этган. Бу, ўз навбатида, ХВ асрдан бошлаб Шажара ўртасидаги никоҳ алоқалари ҳақида гувоҳлик берувчиларнинг пайдо бўлишига олиб келган. Шу даврларда уруғ ёки бир-бирига яқин бир неча уруғ аъзоларининг насл-насабига оид бир неча дафтарлар тузила бошлаган. Осиё минтақасига оид дастлабки йирик асарлар ХВ—ХВИИ асрларда пайдо бўлган. Айниқса, Абулғозий Баҳодирхоннинг „Шажарайи турк“ ва „Шажарайи тарокима“ асарлари ХИИИ—ХВИИ асрлардаги мўғул ва турк уруғлари, ҳукмдорлари ҳақида қимматли маълумотлар беради. Ўрта Осиёда насаб дафтарига хўжалар, саидлар ва бошқалар эга бўлиб, бу ҳужжатлар уларнинг пайғамбар, саҳобалар, тархон, беклар наслидан келиб чиққанлигини кўрсатувчи далил сифатида, шунингдек, солиқ тўлаш, халқ ҳашарларига чиқиш ва бошқа ишларда алоҳида имтиёзга, умуман жамият ҳаётида юқори мавқега эга бўлиши учун хизмат қилган. Шажара ҳужжатлари дастлаб шахснинг сиёсий мавқеига кўра, гувоҳлар иштирокида ҳукмдорлар ҳузурида тузилган ва унинг муҳри билан тасдиқланган. Кейинчалик ҳукмдорлар аввалги муҳрларни кўриб тасдиқлаб бераверишган.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Шажара“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ш-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.