Шамсуддин кулол ёки Шамсиддин Кулол (тах. 1305-йил, Кеш — вафоти 1370-йил, 28-ноябр Кеш) – шайх. Шарафиддин Али Яздий „Зафарнома“ асарида берган маълумотига кўра, Амир Тарағойнинг пири.

Шамсуддин кулол
Шахсий маълумотлар
Таваллуди тахминан 1305-йил
Вафоти 1370-йил, 28-ноябр
Дини Ислом

„У қадрли шайх Шамсуддин Кулолга сидқидилдан ихлос қиларди ва унинг муборак қабрига (зиёрат учун) тез-тез бориб турарди“, деб ёзади Али Яздий.

Шамсуддин кулол тасаввуфда суҳравардийлик тариқатига мансуб бўлган. Айни пайтда у хожагон тариқатига ҳам ҳурмат билан қараган. Амир Темурнинг ҳам унга нисбатан ихлоси жуда кучли бўлган, салтанатни бошқарган чоғларида ҳам Шамсуддин кулол қабрини зиёрат қилиб турган. 1373–1374-йилларда Амир Темур Шамсуддин кулол қабри ёнида бир гумбаз-мақбара қурдиради ва отасининг хокини ўша ерга кўчиртириб, Шамсуддин кулол қабрининг қибла (ғарб) томонига дафн этади[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Шамсуддин кулол“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ш-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.