Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) — минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти. Хитойнинг Шанхай шаҳрида 6 мамлакат — Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон давлат раҳбарлари учрашувида тузилган (15-июн 2001-йил). СҲҲТнинг вужудга келиш тарихи „Шанхай бешлиги“ деб аталган уюшма фаолияти билан боғлиқдир. Дастлаб Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон давлатлари раҳбарлари („Шанхай бешлиги“) учрашуви бўлиб ўтган. Унда чегарадош мамлакатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш (1996) ва қўшма чегарада қуролли кучлар ва қуроляроғларни қисқартириш (1997) тўғрисида 2 та битим имзоланган эди. 1998-йилдан „бешлик“ мамлакатларининг ўзаро ҳамкорлиги собиқ Совет Иттифоқи — Хитой чегараси бўйлаб ҳарбий-сиёсий вазиятни барқарорлаштириш масалаларидан минтақавий хавфсизлик ва кўп томонлама иқтисодий ҳамкорликни таъминлаш чораларига ўтишга қаратилди. СҲҲТнинг Душанбе (2000) саммитида Ўзбекистон Республикаси биринчи марта кузатувчи сифатида қатнашди. Ана шу саммитда „бешлик“ негизида кўп тармоқли ташкилот тузиш тўғрисида таклиф илгари сурилди. СҲҲТ таъсисчиларидан бири сифатида иштирок этиш ҳақидаги қарорни Ўзбекистон ўз миллий манфаатларидан келиб чиқиб, Марказий Осиё минтақасидаги ҳарбий-сиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда қабул қилди. Шанхай саммитида (2001-йил июн) янги ташкилотнинг мақсад ва принсипларини эълон қилган Декларация, шунингдек, Терроризм, айирмачилик ва экстремизмга қарши кураш тўғрисидаги конвенсия қабул қилинди. Ташкилотнинг Санкт-Петербургда бўлган 2-саммитида (2002-йил июн) устав ҳужжати — СҲҲТ Хартиясига имзо чекилди. СҲҲТ нинг олий органи Давлат бошлиқлари кенгашидир. Ташкилот структураси Ҳукумат бошлиқлари (бош вазирлар) кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Тармоқ вазирликлари ва идоралари раҳбарлари кенгаши, Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгаши ва доимий ишловчи Котибият (Пекин шаҳрида жойлашган) ҳамда Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ; Тошкент шаҳрида жойлашган)дан иборат.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти,
хитойча: 上海合作组织
русча: Шанхайская организация сотрудничества

Давлат раҳбарлари ҳужжатларни имзолаш жараёни

  Аъзолар
  Кузатувчилар
  Мулоқат бўйича ҳамкорлар
Тури Халқаро ташкилот
Ишга тушган санаси 15-июн 2001-йил[1]
Жойлашуви Пекин, ХХР Xitoy
Асосчи(лар)и Қозоғистон,
Хитой,
Қирғизистон,
Россия,
Тожикистон,
Ўзбекистон
Бош котиб QozogʻistonНурлан Ермекбаев[2]
Ижрочи котиб Xitoy Зҳанг Минг
Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Oʻzbekiston Руслан Мирзаев[3]
Аъзолари

10 аъзо давлатлар[4]



2 та кузатувчи давлат



6 мулоқат бўйича ҳамкорлар


Тил(лар)и Рус, Хитой
Вебсайти www.сеcцcо.орг

Минтақавий аксилтеррор тузилмаси 1-январ 2004-йилдан фаолият кўрсата бошлади. Мазкур тузилма зиммасига ахборот алмашиш, чегара ва божхона қўмиталарининг, махсус хизматларнинг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, шу орқали террорчиликнинг олдини олиш вазифаси юкланган. Шу мақсадда тузилма таркибида кенгаш ва ижроқўм фаолияти йўлга қўйилган. Кенгашга 6 давлат махсус хизматлари раҳбарларининг вакиллари киритилган. Ижроқўмда эса ўзаро тасдиқланган лавозим ўринларига мувофиқ СҲҲТга аъзо давлатлардан вакиллар ишлайди. СҲҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 2004-йил 17-июнда Тошкентда бўлган мажлисида Ташкилотнинг шаклланиш даври якунланганлиги қайд этилди. Мажлис якунлари бўйича Тошкент декларацияси, СҲҲТнинг ваколатлари ва иммунитетлари тўғрисидаги конвенсия, Наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги битим, ташкилот ва унинг органлари фаолиятига доир ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекистон Республикасининг Ташкилотга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг тегишли миллий маҳкамаларнинг янги таҳдид ва хуружларга қарши туришдаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадига қаратилган доимий учрашувларини ўтказиб туриш ҳақидаги ташаббуси қўллаб-қувватланди.

СҲҲТ аъзо мамлакатларни хавфсизлик орқали ҳамкорлик сари бошлайдиган ташкилотдир. Иқтисодий ҳамкорлик борасида олдинда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, табиий, минерал хом ашё захираларини ўзлаштириш, сув энергетика захираларидан унумли фойдаланиш, экологияга оид ва бошқа масалалар бор.

Таркиб

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар:

ШҲТ ижроий котиблари

Сана Давлат Исм
1 2012 Rossiya bayrogʻi Россия Дмитрий Мезенцев
2 2021—2022-йиллар Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон Владимир Норов

Ташкилот фаолияти 1996-йилда Россия ва Хитой давлатлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликдан бошланган. Шу йили СҲҲТ аъзолигига Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва 2001-йилда Ўзбекистон келиб қўшилган.

СҲҲТнинг бошқа собиқ СССР ҳудуди жойлашган ҳудудий ташкилотлардан фарқи ушбу ташкилотга МДҲ давлатларидан ташқари унга Хитой, Ҳиндистон ва Покистон ҳам қўшилган.

Эрон ислом республикаси энди тўлақонли аъзо.

Кузатувчи давлатлар

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг кузатувчи давлатларига Мўғулистон, Афғонистон, киради.

Тарихи

ШҲТ аъзо-давлатлари бошлиқларининг учрашувлари

Сана Ўтказилган жойи Давлат Йиғилишлар
1 26-27-апрел 1996 Шанхай Xitoy bayrogʻi Хитой
2 24-25-апрел 1997 Москва Rossiya bayrogʻi Россия
3 3-4-июл 1998 Алмати Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
4 25-26-август 1999 Бишкек Qirgʻiziston bayrogʻi Қирғизистон
5 4-5-июн 2000 Душанбе Tojikiston bayrogʻi Тожикистон
6 14-15-июн 2001 Шанхай Xitoy bayrogʻi Хитой
7 7-июн 2002 Санкт-Петербург Rossiya bayrogʻi Россия
8 28-29-май 2003 Москва Rossiya bayrogʻi Россия
9 17-июн 2004 Тошкент Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон Тошкент саммити
10 5-июл 2005 Нур-Султон Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
11 14-15-июн 2006 Шанхай Xitoy bayrogʻi Хитой
12 16-август 2007 Бишкек Qirgʻiziston bayrogʻi Қирғизистон
13 28-август 2008 Душанбе Tojikiston bayrogʻi Тожикистон
14 15-16-июн 2009 Екатеринбург Rossiya bayrogʻi Россия
15 10-11-июн 2010 Тошкент Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон Тошкент саммити
16 14-15-июн 2011 Остона Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
17 6-7-июн 2012 Пекин Xitoy bayrogʻi Хитой Пекин саммити
18 13-14-сентябр 2013 Бишкек Qirgʻiziston bayrogʻi Қирғизистон
19 11-12-сентябр 2014 Душанбе Tojikiston bayrogʻi Тожикистон Душанбе саммити
20 9-10-июл 2015 Уфа Rossiya bayrogʻi Россия
21 23-24-июн 2016 Тошкент Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон Тошкент саммити
22 8-9-июн 2017 Остона Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон Остона саммити
23 9-10-июн 2018 Синдао Xitoy bayrogʻi Хитой
24 13-14-июн 2019 Бишкек Qirgʻiziston bayrogʻi Қирғизистон
25 10-ноябр 2020 Сочи Rossiya bayrogʻi Россия
26 16-17-сентябр 2021 Душанбе Tojikiston bayrogʻi Тожикистон
27 15–16-сентябр 2022 Самарқанд Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон Самарқанд саммити
28 4 июл 2023 Ню-Деҳли Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон
29 3-4 июл 2024 Остона Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
30 2025 Xitoy bayrogʻi Хитой

Ташкилий тузилмаси

Яна қаранг

Манбалар

Ҳаволалар

Кун.уз [1]