Шаршара, Канада

Шаршара — дарё ўзанидаги тик жарликлардан сувнинг пастга отилиб тушиши. Сув бир нечта поғоналардан оқиб тушиб, Шаршаралар қатори — каскад ҳосил қилиши мумкин. Даре юмшоқ ва қаттиқ жинслардан таркиб топган жойлардан ўтганда юмшоқ жинсли жойни ўйиб кириб поғона ҳосил қилади ва шу поғоналардан пастга отилиб тушади. Шаршара поғонаси бетўхтов емирилиб туради ва Шаршара оқимнинг юқори томонига силжиб боради. Поғона тез емирилиб борган жойларда Шаршара ўрнида остоналар ҳосил бўлади. Тоғлардаги тор водий ва дараларнинг ўпирилиб тушган қаттиқ тоғ жинслари билан тўсилиши оқибатида ҳамда текисликларда дарёнинг қаттиқ жинслар ер юзасига чиқиб қолган жойлардан ўтишида ҳам Шаршаралар пайдо бўлиши мумкин.

Ўрта Осиё дарёларининг тоғли ҳудудларидаги ирмоклари, сойлар баъзи жойларда унча катта бўлмаган Шаршаралар (мас, Сангардакдарё Шаршараси) ҳосил қилган. Дарёлардаги Шаршаралар кема қатнови ва ёгоч оқизишга халақит беради, бироқ ГЕСлар қуриш учун кулайдир.

Дунёдаги энг баланд ва машҳур шаршараларНоми Жойлашган ўрни БаландАнхел Жан.Америка 1054Тугела Африка 933Ёсемит Шим.Америка 727Утигард Евросиё 610Сатерленд Океания 580 Виктория Африка 120Игуасу Жанубий Америка 72 Ниагара Шим.Америка 51Боёма Африка 40