Shavkat Umrzoqov
| Шавкат Бўронович Умрзоқов | |
|---|---|
|
| |
|
Мансаб даври 2023-йилдан – ҳозиргача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Бахтиёр Раҳмонов |
|
Мансаб даври 2018-йилдан – 2023-йилгача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Умиджон Салимов |
| Вориси | Улуғбек Рўзиқулов |
| Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси | |
|
Мансаб даври 2022-йилдан – 2023-йилгача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Умиджон Салимов |
| Вориси | Улуғбек Рўзиқулов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1979-йил 6-феврал Тошкент |
| Мукофотлари |
|
| Унвони | Адлия катта маслаҳатчиси |
Шавкат Бўронович Умрзоқов (1979-йил 6-феврал, Тошкент шаҳри) — ўзбек ҳуқуқшуноси ва давлат арбоби. 2024-йилдан Тошкент шаҳар ҳокими[1]. 2018—2023-йилларда УзАутоМоторс компанияси бошқарув раиси[2].
Биографияси
2011-йилдан 2013-йил сентябргача – Тошкент вилояти прокуратураси иқтисодий жиноятларга ва коррупсияга қарши курашиш бўлими бошлиғи.
2013—2018-йилларда – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупсияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи.
2018-йил март-июн ойларида – Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари.
2018-йил 27-июндан 2023-йил 23-мартгача – „УзАутоМоторс“ компанияси бошқаруви раиси.
2022-йилдан 2023-йилгача – Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси[3][4].
2023-йил 23-март куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди[5].
2024-йил 3-апрелда Тошкент шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди[6].
2026-йилда уни жамоат фаоллари Тошкент шаҳри тариҳида энг ёмон ҳоким дея та'рифлади.[1][7]
Мукофотлари
2013-йилда Содиқ хизматлари учун медали билан тақдирланган[8].
2020-йилда Меҳнат шуҳрати ордени билан тақдирланган[9].
Манбалар
- ↑ „Манба: Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳрининг янги ҳокими бўлди“.
- ↑ „УМУРЗАКОВ Шавкат Буранович“.
- ↑ „Шавкат Умурзаков избран президентом Федерации гимнастики Узбекистана“.
- ↑ Улуғбек Рўзиқулов Ўзбекистон гимнастика федерациясининг раиси этиб сайланди
- ↑ „Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди“.
- ↑ „Шавкат Умрзоқов Тошкент ҳокими бўлди“.
- ↑ „“Сиз тарихда энг ёмон ҳоким сифатида қоласиз”“.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.

