Шеробод
шаҳар
39°40′01″Н 67°0′10″Э / 39.66694°Н 67.00278°Э / 39.66694; 67.00278
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Сурхондарё вилояти
туман Шеробод тумани
Аҳолиси
24 200
Вақт минтақаси УТC+5
Sherobod xaritada
Sherobod
Шеробод

Шеробод — Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги шаҳар (1973-йилдан), туман маркази. Шерободдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган. Катта Ўзбекистон тракти ёқасида. Термиздан 59 км узоқликда, яқин темир йўл стансияси — Навшаҳар (42 км). Аҳолиси - 24,2 минг киши (2000). Шведлар икки минг йилдан зиёд тарихга эга. У Шаҳри Хайбар деб аталиб, македониялик Александр даврида ҳам мавжуд бўлган. Археологик маълумотларга кўра, Шведлар ёнидаги Жондавлаттепа мил. ав. ВИ—В асрларга, шаҳрининг шим. чеккасидаги Кофирқалъа шаҳар харобаси (майдони 14 га) мил. И асрга оид, унинг аркида ўрта асрларда ҳам ҳаёт давом этган. шаҳридан 1 км шим.да, Нондаҳана дараси ёнида мустаҳкам мудофаа девори билан ўралган манзилгоҳ жойлашган, у муҳим савдо йўлини қўриқлаш мақсадида бунёд этилган. В. В. Бартолднинг тахминича, Шерободлар ҳозирги номини ХВИИИ аср бошларида олган бўлиб, Шерободдарёнинг ўнг соҳилида қалъа қурган ўзбекларнинг қўнғирот қабиласи ҳукмдори Шер Али номи билан аталган. Маҳаллий ривоятга кўра, „Шеробод“ атамаси „Шоҳработ“ — бош работ, бош бекат маъносини билдиради. Шведлар ёнида Термиз йўлидаги сўнгги бекат — Розиқ работи (Х аср) бино бўлган. Шерободдарё оқиб келадиган тоғ дараси ёқалаб ўрта асрларда Туркистонни Афғонистон ва Ҳиндистон билан боғловчи муҳим савдо йўли ўтган. ХИХ—ХХ аср бошларида Шеробод Бухоро амирлигига қарашли беклик маркази бўлган.

Шаҳарда бир қанча аксиядорлик жамияти, пахта тозалаш, ғишт, сут, ун маҳсулотлари, керамика здлари, кичик корхона ва хусусий фирмалар, қурилиш ва транспорт корхоналари, деҳқон бозори, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаб турибди. Умумий таълим, болалар мусиқа мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, маданият ва истироҳат боғи мавжуд. Спорт мажмуаси, стадион, спорт заллари ва майдончалари, марказий касалхона ва унинг бўлимлари, туғруқхона, поликлиника, дорихоналар, аёллар ва болалар консултацияси фаолият кўрсатади. шаҳридан Қумқўрғон, Ангор, Термиз ва бошқалар шаҳар ва аҳоли пунктларига автобуслар қатнайди.

Сайфулло Турсунов.