Шерзод Насимович Намозов (туғ. 1992-йил 3-август, Бухоро вилояти, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик пара дзюдочи, 60 кг гача вазн тоифасида иштирок этади. 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони, Жаҳон чемпионати совриндори, икки карра Осиё чемпионати ғолиби, икки карра Ёзги Параосиё ўйинлари ғолиби, 2020-йилги Ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчиси.

Шерзод Намозов
Таваллуди 1992-йил 3-август (1992-08-03) (34 ёш)
Мукофотлари Oʻzbekiston iftixori
Шерзод Намозов
Медал сони
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон вакили
дзюдо
Олтин 2019-йилги Осиё чемпионати 60 кг
Олтин 2018-йилги Ёзги Параосиё ўйинлари 60 кг
Бронза 2017-йилги Жаҳон чемпионати 60 кг
Олтин 2017-йилги Осиё чемпионати 60 кг
Олтин 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинлари 60 кг
Бронза 2014-йилги Жаҳон чемпионати 60 кг
Олтин 2014-йилги Ёзги Параосиё ўйинлари 60 кг

Мартаба

Шерзод Намозов Бухоро вилоятининг Газли шаҳрида дзюдо билан шуғуллана бошлаган [1]. 2014-йилда Инчхон шаҳрида (Корея Республикаси) бўлиб ўтган Ёзги Параосиё ўйинларида 60 кг вазн тоифасида у финалда мўғулистонлик дзюдочи Ууганхуу Болормаани мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди[2]. Колорадода (АҚШ) кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида дзюдо бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида у ўз вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.

Шерзод Намозов 2016-йилда Рио-де-Жанейрода (Бразилия) бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида 60 кг гача вазн тоифасида у финалда япониялик дзюдочи Макото Хиросени мағлуб этди ва шу тариқа Олимпиада олтин медалини қўлга киритди[3]. Ўша йили Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Шерзодни Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан тақдирланди[4].

2017-йили Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида финалда кореялик дзюдочи Мин Чже Лини мағлуб этиб, Шерзод олтин медални қўлга киритди[5]. 2018-йилда эса Жакартада (Индонезия) бўлиб ўтган Ёзги Параосиё ўйинларида 60 кг гача вазн тоифасида финалда яна Мин Чже Лини мағлуб этиб, ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритди [6]. Ўша йили Лиссабонда (Португалия) дзюдо бўйича кўзи ожизлар ва ногиронлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида у ўз вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди [7].

2019-йили Атирау шаҳрида (Қозоғистон) дзюдо бўйича кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида 60 килограмм вазн тоифасида у финалда қозоғистонлик Ануар Сариевга қарши рингга кўтарилиб, олтин медални қўлга киритди[8]. Шунингдек, 2021-йилда Токиода (Япония) бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида 60 кг вазн тоифасида у атиги бешинчи ўринни эгаллади.

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Шерзод Намозов: Меҳнатларим самарасини юртим байроғи кўтарилганда кўраман! – О'збекистон Миллий паралимпия қо'митаси“ (эн-УС). 2021-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-август. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-28 санасида архивланган)
  2. ↑ „ЖудоИнсиде - Асиан Пара Гамес Инчеон Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  3. ↑ „Рио 2016 - жудо - менс-60-кг“ (эн). Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  4. ↑ ҳттпс://лех.уз/доcс/3131883
  5. ↑ „ЖудоИнсиде - ИБСА Асиан Чампионшипс Ташкент Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  6. ↑ „ЖудоИнсиде - Асиан Пара Гамес Жакарта Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  7. ↑ „ЖудоИнсиде - ИБСА Wорлд Чампионшипс Лисбон Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  8. ↑ „ЖудоИнсиде - ИБСА Асиан анд Оcеаниа Чампионшипс Атйрау Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  9. ↑ „Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХВИИ ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони“. пресидент.уз. Қаралди: 12-сентабр 2024-йил.
  10. ↑ ҳттпс://лех.уз/доcс/3131883