Шимолий мариана ороллари, расмий номланиши Шимолий Мариана Ороллари Ҳамдўстлиги — Тинч океаннинг ғарбий қисми, Микронезиядаги Мариана ороллари гуруҳида жойлашган давлат. Майдони — 464[1][2][3] км² (179 сқ ми). Аҳолиси — 44 278[4] киши (2025-йил 15-январ, дунёда 209-ўрин). Пойтахти — Сусупе шаҳри (Сайпан оролида жойлашган). Аҳолисининг асосий қисми — туб жой аҳолиси бўлган чаморролар. Расмий тили — инглиз тили. Диндорларнинг аксарияти католиклар.

Давлат тузуми

Шимолий Мариана Ороллари — „АҚШга эркин қўшилган қудуд“. Давлат ва ижрочи ҳокимият бошлиғи — губернатор. Қонун чиқарувчи ҳокимият органи — 2 палатали парламент (сенат ва вакиллар палатаси).

Табиати

Мамлакат 14 йирик ва бир қанча майда орол ҳамда рифларда жойлашган. Ороллар шимолий ва жанубий ороллар тизимини ташкил этади. Шимолий ороллар тизими вулқон ороллар (сўнмаган вулқонлар бор, энг баланд жойи 965 м). Жанубий ороллар тизими маржон ва вулкан ороллардан иборат. Фосфорит, олтингугурт, темир ва марганец рудаси конлари бор. Иклими тропик, пассатли иқлим. Йилига 1800–2000 мм ёғин ёғади. Ўртача ойлик температура 26—28°C. Тайфунлар бўлиб туради. Тоғ ён бағирлари нам тропик ўрмонлар билан қопланган; саванна майдонлари бор. Майда кемирувчилар, қуш ва ҳашаротлар яшайди. Тарихи. Шумолий Мариана Ороллари давлати 1976-йил БМТнинг Тинч океан оролларидаги васийлик ҳудудларини бўлиш жараёнида ташкил топган. 1986-йил 3-ноябр да Шимолий Мариана Ороллари АҚСҲ билан эркин уюшиши тўғрисидаги битим кучга кирди. 1993-йилда АҚСҲ васийлиги бекор қилинди.

Иқтисодиёти

Иқтисодиётининг асоси — хорижий сайёҳлик (йилига 200 мингга яқин сайёҳ келибкетади; асосан, Япониядан) ва қишлоқ хўжалиги (мамлакат ҳудудининг ʻД қисмига яқини банд). Кокос палмаси, банан, ситрус мевалар, шакарқамиш, нон дарахти, кофе ўстирилади, помидор ва қовун экилади. Балиқ (асосан тунец) овланади ва қайта ишланади. Қорамол, чўчқа, эчки боқилади.

Саноати

Саноати қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашга ихтисослашган. Тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари, ичимликлар ишлаб чиқарилади. Автомобил йўллари узунлиги 494 км (27% қаттиқ қопламали). Четга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чиқаради. Ташқи савдода Япония, АҚСҲ билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — АҚСҲ доллари.

Матбуоти, радиоэшиттирилиши ва телекўрсатуви

СҲимолий Мариана Оролларида инглиз ва маҳаллий (чаморро) тилларда „Марианас вераети нюс энд вюс“ („Мариана янгиликлари“, 1972-йилдан), „Марианас ревю“ („Мариана шарҳи“, 1979-йилдан) ва инглиз тилида „Марианас обсервер“ („Мариана кузатувчиси“) ҳафтаномалари, инглиз тилида „Сайпан трибюн“ („Сайпан минбари“, ҳафтада 2 марта) газета чиқади. „Интер айленд комюникейшн инкорпорейтед“ тижорат радиоэшиттириш хизмати 1984-йил ташкил этилган. 33 каналли „Тропик айлендз кейбл ТВ корпорейшн“ тижорат телевидение корпорацияси 1988-йилдан фаолият кўрсатади.

Яна қаранг

Манбалар



  1. ↑ "Австралия-Океания :: Шимолий Мариана ороллари (АҚШ ҳудуди)". Жаҳон фактлар китоби. Марказий разведка бошқармаси. 2023-йил 25-сентабр. Олинган. 2023-йил 8-октабр.. 
  2. ↑ Майдони: жами: 464 сқ км ер: 464 сқ км сув: 0 сқ км Эслатма: Сайпан, Рота ва Тиниан каби 14 оролдан иборат
  3. ↑ "Бизнинг туман". Конгрессмен Грегорио Килили Камачо Саблан Шимолий Мариана ороллари вакили. 2020-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси барча оролларнинг умумий ер майдонини 179 квадрат миля деб ҳисоблайди.. 
  4. ↑ Манба: Wорлдометер (www. Wорлдометерс.инфо) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти, Аҳолишунослик бўлими томонидан маълумотларни ишлаб чиқиш. Жаҳон аҳолисининг истиқболлари: 2024 йилги қайта кўриб чиқиш. (Ўрта туғилиш варианти).