Shoyi
Шойи, шоҳи — ипак мато; 19— ХХ аср ўрталарида Ўрта Осиёда барча ипакчилик ривожланган йирик марказ (Фарғона, Бухоро ва бошқалар)ларда ишлаб чиқарилган. шаҳрининг арқоқ ва танда иплари бир хил ингичка ипак иплардан иборат бўлиб, содда тўқилган: ҳар бир арқоқ ип орасига танда иплар тушган, юзаси силлиқ, ўнгтерси бир хилда бўлган; эни 33—35 см, ХХ аср 30-йилларидан 50—54 см га кенгайган. шаҳрининг гулсиз сидирға ва гулли (абр гулли), йўлйўл, катак гулли хиллари маълум. Турли ипакчилик марказларининг Шойилари қалинюпқалиги, гуллари, ранги (колорити) билан фарқланган. Фарғона Шойиси юпқа ва пишиқлиги, юмшоқ ва майинлиги билан бошқа Шойилардан ажралиб турган; абр гуллари тўлқинсимон ёки услублаштирилган новда, гул шаклида, ранги бинафша, сариқ, феруза, кулранг. Бухоро Шойиси қалин тўқилган, танда иплари зичлиги туфайли қаттиқ, ғижимланмайдиган ҳамда сув ўтказмайдиган бўлган; гуллари катта доира, тухумсимон шаклларда, икки четлари қатор йўллар, 8 ёки тўлқинсимон чизиқлар билан ҳошияланган; ранги кўпроқ қизил ва сариқ, оқ, нафармон, оч настарин, феруза ранглар.
ХХ аср бошида Самарқанд, Тошкентда Фарғонадан келтирилган йўлйўл Шойи кенг тарқалган; бинафша, қора, оқ ва тилла ранг — сариқ йўлли шаҳридан кийим кийиш урф бўлган. шаҳридан кишилик кўйлаклар, белбоғ ва бошқалар тайёрланган, эркак ҳамда хотинларнинг зар чопон ва бахмал тўнлари астарларига, бадиий буюмлар (сўзана, чойшаб ва бошқалар)га ишлатилган. Шойи Бухорода ХХ аср бошларигача, Фарғона водийсида 60-йилларгача ишлаб чиқарилган.
Сайёра Маҳкамова.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |