Sirdaryo (shahar)
Сирдарё | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 40°51′0″Н 68°40′0″Э / 40.85000°Н 68.66667°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Сирдарё вилояти |
| Асос солинган | 1971 |
| Расмий тил(лар)и | ўзбекча |
| Аҳолиси (2002) |
33 минг |
| Миллий таркиб | ўзбеклар, тожиклар, руслар |
| Конфессиявий таркиб | Мусулмонлар, Христианлар в.ҳ |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | 8367 |
|
| |

Сирдарё — Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги шаҳар, туман маркази. 1971-йилгача шаҳар посёлкаси. Тошкентдан 80 км жануби-ғарбда, Тошкент — Ховос темир йўлидаги стансия. Сирдарёнинг чап соҳилида жойлашган. Вилоят маркази Гулистондан 40 км. Аҳолиси 30 минг кишидан кўпроқ (2002). Сирдарёда туман ҳокимияти биноси, саноат, транспорт, алоқа, қурилиш корхоналари, банклар мавжуд. Пахта тозалаш, сут, нон, ғишт заводлари, МТП, 3 қўшма, 80 хусусий ва кичик корхона, 50 дан зиёд фирма, қандолатчилик, квас ва лимонад ишлаб чиқариш корхоналари фаолият кўрсатади. Деҳқон бозори, супермаркет, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари мавжуд. Умумий таълим мактаблари, педагогика коллежи, болалар санъат мактаби, спорт мактаблари, касб-ҳунар мактаби, марказий стадион, туман марказий касалхонаси, шошилинч тиббий ёрдам бўлими, 3 маданият уйи, туман марказий кутубхонаси ва унинг тармоқлари бор. Янги қурилган автовокзал, касалхона, дорихона ва бошқа савдо, маиший объектлар ишлаб турибди.[1] Шунингдек, шаҳарда Хитой билан ҳамкорликда "Пенг-шенг", Германия билан ҳамкорликда " Ойна ва шиша" ишлаб чиқарувчи саноат заводлари, Ҳиндистон билан ҳамкорликда фармасевтика заводи фаолият юритмоқда.
Шаҳарда ко'плаб масжидлар мавжуд. Шунингдек, христиан-католик черкови ва христиан-провослав черкови фаолият юритади. "О'збекистон", "Қаҳрамонлар", "Фурқат", "Академик лицей" каби асосий ко'чаларга бо'линган. "Пахтакор", "Ширин", "Оқибатли", "Фурқат" каби йирик МФЙлар мавжуд. Шаҳарда фуқаролар ҳордиқ чиқариши учун "О'збекистон-Хитой до'стлик бог'и" парки бор.
Манбалар
- ↑ "Сирдарё (шаҳар)" ЎзМЕ. Ш-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-10-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
- Сирдаринская област (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-12-19 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- Webarxiv andozasi wayback havolalari
- Oʻzbekiston milliy ensiklopediyasi maqolalari
- Barcha chala maqolalar
- Oʻzbekiston geografiyasiga oid chala maqolalar
- Oʻzbekiston shaharlari
- Sirdaryo tumani
- Sirdaryo boʻyidagi shaharlar
- Pages with non-numeric formatnum arguments
- Pages using duplicate arguments in template calls
- Ishlamaydigan fayl havolalari bor sahifalar