Sodiq Abdullayev
Абдуллаев Содиқ Собитович — 2016-йил феврал-август ойларида Тошкент вилояти ҳокими.
| Абдуллаэв Содик Сабитович | |
|---|---|
| Тошкент вилояти ҳокими в.б. | |
|
Мансаб даври 2016-йил 4-февралдан – 26-июлача | |
| Ўтмишдоши | Аҳмаджон Усмонов |
| Вориси | Ислом Эргашхўжаев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1967-йил 23-ноябр Тошкент, Ўзбекистон |
Биографияси
1984-1985-йиллар — Тошкент шаҳри 20-алоқа бўлими хат ташувчиси.
1985-1987-йиллар — Ҳарбий хизматда.
1987-1992-йиллар — Ўзбекистон Республикаси давлат банки ҳисоблаш маркази оператори, техниги, дастурчи-механиги.
1992-1995-йиллар — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўқув бўлими иқтисодчиси, катта иқтисодчиси, бўлим бошлиғи.
1995-1996-йиллар — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки иқтисодий ахборотни таҳлил қилиш ва статистика департаменти бўлим. бошлиғи, кредит ҳисоб-китоб муносабатларини таҳлил қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи.
1996-1997-йиллар — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки иқтисодий ахборот ва кредит ҳисоб-китоб муносабатларини таҳлил қилиш департаменти директорининг ўринбосари — бошқарма бошлиғи.
1997-1998-йиллар — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки иқтисодий ахборот ва кредит ҳисоб-китоб муносабатларини таҳлил қилиш департаменти директори.
1998-2000-йиллар — „Замин“ давлат аксиядорлик ипотека банки бошқаруви раисининг ўринбосари.
2000-2001-йиллар — „Замин“ давлат аксиядорлик ипотека банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари.
2001-2007-йиллар — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳисоб-китоби жамғармаси директори.
2007-2012-йиллар — Тошкент вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари.
2012-2016-йиллар — Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокими.
2016-2016-йил - Тошкент вилояти ҳокими[1].
2016-2017-йиллар Янгийўл тумани ҳокими. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси[2].
Манбалар
- ↑ Таржимаи ҳоли, 2016-04-08да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-03-27
- ↑ Сенат, 2017-09-20да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-02-27