Солиҳ Муталлибов (1900, 19.3 – Тошкент – 1979.18.3) – тилшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1971).

Бошланғич таълимни эски мактабда олган, сўнг мадрасада ўқиган (1912—16). Ўқитувчилар курсини (1918) тамомлаб, интернат, мактабларда дарс берган. Самарқанд Педагогик академиясида ўқиган (1928—31).

Тошкентда 3 хотинқизлар билим юртида ўқитувчи (1932—34). Педагогика илмий тадқиқот институтида ходим (1934-36). Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида илмий ходим (1938—78). „ХИ аср ёдгорликларида феъл категорияси“ (1955), „Морфология ва лексика тарихидан қисқача очерк“ (1959), „Алишер Навоийнинг афоризмлари“ (1940; 1968) каби илмий асарлар муаллифи.

С.Муталибов Марказий Осиёда биринчи марта Маҳмуд Кошғарийнинг „Девону луғотит турк“ („Туркий сўзлар девони“) асарини ўзбек тилига таржима қилиб нашр эттирган (3 ж.ли, 1960—63). Илмий фаолияти Маҳмуд Кошғарийнинг „Девону луғотит турк“ асарининг ўзбек тилига таржимаси талқини ва тадқиқотига бағишланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил