Сомонийлар давлати (875-999) — (форсча: سامانیان‎‎) Мовароуннаҳр ва Хуросондаги ўрта аср давлати. Туркий сулола болган Сомонийлар давлатининг ташкил топиши Араб халифалигининг қулаши ҳамда Мовароуннаҳр ва Хуросонни босиб олган Сомонийларнинг давлат тепасига чиқиши билан боғлиқ. Равнақ топган даврида Мовароуннаҳр, Хуросон, Шимолий ва Шарқий Эронни ўз ичига олган

Сомонийлар келиб чиқиши

Сомонилар давлати 10 аср ўрталарида

Сомонийлар келиб чиқиши баҳром чобинга бориб тақалади у сосонийлар ҳизматидаги о'г'уз турки болган кейин ҳозирги янги маргилон ҳудудига қочиб келган Турк хоқонлиглари маликасига уйланган , Янги Марг'илон ҳудудида вафот этган Араб халифаси Ҳорун ар-Рашид вафотидан сўнг унинг ўғиллари Маъмун ва Амин ўртасида тахт учун бўлган курашда Маъмунга ёрдам берганликлари учун Сомонхудотнинг набиралари айрим шаҳар ва вилоятларга ноиб қилиб тайинланадилар. Чунончи, Нуҳга Самарқанд, Аҳмадга Фарғона, Яҳёга Шош ва Уструшона, Илёсга Ҳирот тегади. Бунинг эвазига ака-ука Сомонийлар Мовароуннаҳрнинг ҳар йилги хирожидан жуда катта маблағни тоҳирийлар орқали халифа хазинасига юбориб турадилар. ИХ асрда Мовароуннаҳрнинг сиёсий ҳаётида ўзгаришлар юз бериб, юртга аввал Нуҳ, сўнгра Аҳмад бошчилик қилади. Ҳар бири ҳукмронлиги даврида ўз номларидан чақа тангалар зарб эттирадилар. Аҳмад вафотидан (865) кейин унинг ўғли Наср Самарқандни марказга айлантиради. У Мовароуннаҳрнинг барча вилоятларини бирлаштириш ва уни Хуросондан ажратиб олиш чораларини кўради. ИХ асрнинг охирги чорагида Мовароуннаҳрнинг деярли барча вилоятлари сомонийлар тассаруфига ўтади. Наср бутун Мовароуннаҳрнинг ҳукмдорига айланади ва кумуш дирҳам зарб этади. Кўп ўтмай ака-ука Наср ва Исмоил ўртасида тож-тахт учун кураш бошланади. Унда Исмоил ғолиб чиқади. Исмоил Сомоний 888-йилда бутун Мовароуннаҳрни ўз қўл остига бирлаштирди ва мустаҳкам давлат тузишга интилди. Шимоли шарқий ҳудудларга юриш қилади ва 893-йилда Тароз шаҳрини забт этиб, даштликларга қақшатқич зарба беради. Мовароуннаҳр аҳолисининг мустақилликка эришиши Араб халифаларига ёқмас эди. Шу боисдан халифалик саффорийлар билан сомонийларни тўқнаштиришга ва уларнинг ҳар иккисини ҳам заифлаштириб, бу бой вилоятларда ўз таъсирини қайта тиклашга қарор қилади. Халифа Му’тазид саффорийлар ҳукмдори Амр ибн Лайсга Хуросон билан бирга Мовароуннаҳр устидан ҳам ҳукм юритиш ҳуқуқи берилгани ҳақида фармон чиқаради ва уни Исмоилга қарши гижгижлайди. Натижада 900-йилда улар ўртасида уруш бошланиб, асосан туркий саркардалар ёрдамида Исмоилнинг ғалабаси билан тугайди. Бутун Хуросон сомонийлар қўл остига ўтади. Ноиложликда халифа Исмоилга ҳукмдорлик ёрлиғини юборишга мажбур бўлади. Амалда ҳукумат туркий ноиб, саркардалар қўл остида бўлган Исмоил Сомоний бутун Мовароуннаҳр ва Хуросонни ўз қўл остида бирлаштиради ва Бухоро шаҳри бу икки давлатнинг пойтахтига айланади.

Сомонийлар давлати бошқаруви тузилиши

Сомонийлар мамлакатни бошқаришда даставвал ихчам бошқарув маъмуриятини ташкил этдилар. У амир даргоҳи ва девонлар (вазирликлар)дан иборат эди. Даргоҳда амир қароргоҳи ва ҳарами ҳамда сарой аъёнлари, навкар ва хизматкорларнинг тураржойлари бўлган. Наршахийнинг ёзишича, сомонийлар бошқаруви асосан 10 та девон орқали идора этилиб, улар орасида вазир девони бош бошқарув маҳкамаси ҳисобланган. Наср ИИ даврида Бухоронинг Регистон майдонида амир қасри қаршисида девонлар учун сарой қурилиб, маҳкама мана шу махсус бинога жойлашган эди. Маҳкама хизматчилари араб, форс тилларини пухта эгаллаб олган, Қур’онни ва шариатнинг асосий қоидаларини яхши биладиган, турли фанлардан хабардор бўлган саводли кишилардан танлаб олинган. Исмоил Сомоний саройнинг махсус, мунтазам сарбозларидан иборат яхши қуролланган ҳарбий қўшин тузади. Яхши ва узоқ хизмат қилган сарбозлар ҳожиб лавозимига кўтарилган. Ҳожибларнинг бошлиғи ҳожиб ул-ҳужоб ёки ҳожиби ул-бузрук деб юритилган. Бундай унвон сомонийлар саройидаги олий унвон ҳисобланган.

Сомонийлар даврида туркий ҳокимлар бир қатор вилоятларни бошқарган, Х аср Фарғона шаҳарларида чиқарилган тангаларда кўплаб туркий ҳокимлар тилга олинган[1].

Бўри-тегин ёки Бўри — сомонийларнинг Туркий зобити бўлиб, 974/975—977 йилларда Ғазна ҳокими бўлиб хизмат қилган. Сомонийларнинг яна бир саркардаси, асли туркий бўлган Себуктегин Бўри-тегинни қувиб чиқарди ва 977-йилда Сомонийлар амири Нуҳ ИИ томонидан ҳоким этиб тайинланди..[2]

Сомонийлар саркардаси Симжур ад-Даватий асли туркий эди. У Аҳмад ибн Исмоил қўл остида хизмат қила бошлади ва Шарқий ва марказий Эроннинг турли ҳокимликларига тайинланди ва Сомонийларнинг минтақада ўз ҳокимиятини кенгайтиришга ёрдам берди. Унинг авлодлари Симжуридлар сулоласи номи билан машҳур. Унинг ўғли Иброҳим ибн Симджур 944/945 йилда Хуросонга ҳоким этиб тайинланади. Иброҳим вафотидан сўнг унинг ўғли Абул-Ҳасан Симжурий Хуросонга ҳоким этиб тайинланади ва қарийб ўттиз йил давомида бу лавозимда ишлади. Нуҳ И ҳокимиятга келиши билан Муҳаммад Бухородан ўзи учун каттароқ мухторият олишга муваффақ бўлди[3].

Турк Алп-тегин аста-секин Сомонийлар қўриқчиларнинг олий бошлиғи, „ҳожиблар ҳожиби“ даражасига кўтарилади (943-954). [4].

Сомоний саркардаларидан бири туркий Қуттегининг номи Бухоро, Балх ва Термизда чиқарилган Сомонийлар тангаларида ёзилган[5]. Сомонийларнинг туркий саркардаси Мансур ибн Қора-тегин Хуросонни бошқарар эди.

Сомонийлар о'ртасидаги ички зиддиятлар

Сомонийларнинг ҳарбий юришлари, ҳукмрон сулоланинг ички низолари, маҳаллий ҳокимларнинг бошбошдоқлик ҳаракатлари борган сари авж олиб борди. Оқибатда мамлакатда иқтисодий танглик содир бўлди. Ҳатто ҳарбийлар, шу жумладан, амирнинг мунтазам турк сарбозлари қўшинига маош тўлаш учун маблағ топилмайди. Бундай оғир аҳволдан чиқиш учун 942-йилда аҳолидан икки марта солиқ ундириб олинади. Беҳад тартибсизлик мамлакатда вазиятни янада кескинлаштириб, аҳоли турли табақаларининг ҳокимиятга қарши қўзғалишига сабаб бўлади. Сиёсий вазият Нуҳ (943-954) ва унинг набираси Нуҳ ИИ (976-997) ҳукмронлик қилган даврда ниҳоятда кескин тус олади. 947-йилда Нуҳ ибн Насрнинг амакиси Иброҳим исён кўтаради. Сарой сарбозлари ва Чағониённинг йирик ер-мулк эгаси Абу Али Чағоний ёрдамида Иброҳим Бухоро тахтини эгаллаб олади. Кўп вақт ўтмай Абу Али Чағонийнинг ўзи ҳам ҳукмдорга қарши исён кўтаради. Нуҳ қўзғолонни куч билан бостира олмайди. 952-йилда Абу Али Чағонийни у аввал Чағониёнга, сўнгра Хуросонга ҳоким қилиб тайинлашга мажбур бўлади. 961-йилда Бухоро ҳарбий аскарларининг ғала- ёни кўтарилади. Қўзғолончилар амир саройини талайдилар ва унга ўт қўйиб юборадилар. Бундай воқеаларнинг тез-тез қай тарилиб туриши, шубҳасиз, марказий ҳокимиятнинг заифлашиб қолганидан далолат берарди. 992-йилда Ҳорун Буғрохон бошлиқ қорахонийлар Мовароуннаҳрга ҳужум бошлайдилар. Бу даврда сомонийлар сулоласи чуқур ички зиддиятлар гирдобига тушиб қолган эди. Қорахонийлар Бухорони қаршиликсиз ишғол қиладилар. Нуҳ ибн Мансур қорахонийларга қарши курашиш учун Ғазнадаги ноиби Собуқтегинни ёрдамга чақиради. У йигирма минг кишилик қўшин билан Мовароуннаҳрга етиб келади. Нуҳ билан бирлашиб, бир неча жанглардан сўнг қорахонийлар ноиби қўшинлари тор-мор қилинади. Бунинг эвазига Нуҳ Собуқтегинни Хуросоннинг ноиби этиб тайинлайди. Натижада Ғазна ва Хуросонда Собуқтегин ва ўғли Маҳмуднинг сиёсий ҳукмронлиги мустаҳкамланади. 996-йилда қорахонийлар Мовароуннаҳр томон яна ҳужум бошлайдилар. Шундай оғир бир шароитда хиёнат рўй беради. Яъни Собуқтегин қўшини Бухорони эгаллайди. Сўнгра у қорахонийлар билан музокаралар олиб боради. Натижада улар ўртасида шартнома тузилиб, унга мувофиқ Сирдарё ҳавзаси қорахонийлар қўлига ўтади. Собуқтегин эса Амударёдан жанубдаги ерларга, шу жумладан, Хуросонда ҳукмдор бўлиб олади. Сомонийларга Мовароуннаҳрнинг марказий қисмигина берилади, холос. Бироқ кўп вақт ўтмай, 999-йилда Бухоронинг Наср Элоқхон бошчилигида қорахонийлар томонидан забт этилиши билан сомонийлар ҳукмронлиги батамом барҳам топди.

Сомонийлар даврида маданий ҳаёт

Сомонийлар давлати, хусусан, Мовароуннаҳрнинг равнақида Ислом дини уламоларининг ҳиссаси катта бўлди. Шу боисдан уларнинг обрўйи ошиб, пойтахт Бухоро Шарқда Ислом динининг энг нуфузли марказларидан бирига айланди. Шаҳарларда кўплаб ибодатхоналар, шу жумладан, жоме масжид, хонақоҳ ва намозгоҳлар бино қилинди. Шу даврда Бухоро шаҳрида Ўрта Осиёдаги илк университет — мадраса бунёд этилади. Бухоронинг бу қадимий мадрасаси Х асрда бино қилинган. У Фаржак мадрасаси деб юритилган. Мамлакат маънавий ҳаётида „устод“ деб аталган дин ва илм пешволари раҳнамолик қиларди. Кейинчалик бу ном „шайх ул-ислом“ номи билан янада улуг 'ланди. Устоддан кейин хатиблар турарди. Сомонийлар масжид, мадраса ва хонақоҳлар қуриш учун махсус жойлар ва уларнинг сарф-у харажатлари учун катта-катта мулклар ажратиб берганлар. Ислом дини равнақи, шубҳасиз, Ўрта Осиё аҳолисининг мустақил халқ бўлиб шаклланишида муҳим аҳамият касб этди.

Сомонийларнинг тилга та'сири

Асли Хоразм ва Сўғд тилида сўзлашган Фарғона, Самарқанд ва Бухоро сомонийлар даврида тил жиҳатидан форсийлаша бошлади[6].

Самарқанд ва давлатнинг бошқа шаҳарларида ишлаб чиқарилган сопол буюмларга ёзувлар битилган араб тили сомонийлар учун катта аҳамиятга эга эди[7].

Сомонийлар давлати аҳолисининг айрим гуруҳлари туркийзабон эди. Хоразмлик этнограф олим Беруний (973-1048) ўз асарларида Хоразмнинг туркий аҳолиси қўллаган туркий ойлар ва туркий доривор ўтларнинг номларини кўрсатади[8]. Беруний ўзининг 1000-йилларда Хоразмда ёзган „Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар“ асарида йилларнинг туркий номларини ҳайвоний даврга кўра берган бўлиб, улар Хоразмнинг туркий аҳолиси ишлатган: сичқон, от, барлар, жербоа, луи, илон, юнт, куй, пичин, тагигу, Тунгуз. Берунийнинг „Ҳиндистон“ асарида Тошкент воҳасининг туркий номи мустаҳкамланган. Берунийнинг ёзишича, Шош шаҳри номи туркий тилдан келиб чиққан бўлиб, унда Тош-канд, яъни тош шаҳар деб аталади[9].

Сомонийлар даврида валюта сиёсати

Бухорода Мансур И зарб қилдирган танга
Сомонийлар ҳокими Молик ибн Шукуртегин Ахсикетдаа тангаларини зарб қилиши. Фарғонадаги зарбхона. Ҳижрий 382 (милодий 992—993-йиллар)

Сомонийлар томонидан мис, кумуш ва олтин тангалар чиқарилган. Марказий ҳокимият ва маҳаллий ҳукмдорлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳар хиллиги танга зарб этилишида, мис тангалардаги номларнинг жойлашиши ва бу ҳукмдорларнинг унвонларида сезиларли даражада намоён бўлган[10].

Сомоний тангалари ичида тадқиқотчилар тўрт тоифани қайд этадилар: И) ўз номи билан танга чиқармаган ҳукмдорлар; 2) маҳаллий мулкдор сулола бошлиғи номидан фулс чиқарган, тангага унинг номини ҳам ёзган; 3) эгаси ўз номидан тангалар чиқарган, лекин у сулола бошлиғи номини шараф билан, ҳукмдор сифатида тилга олган; 4) эгаси ўз номидан мис тангалар чиқарган, сулола бошлиғи номини умуман тилга олмаган.

Мис тангаларда Сомонийлар амирининг номи ва кўпинча ўлканинг ўзига хос ҳукмдори номи ёзилган. 947—948-йилларда ва 954—955-йилларда Сомонийлар амири номи ва Насробод ҳукмдори Турк Молик ибн Шукуртегин[11] номи тилга олинган. 947-йилдан бошлаб Насрободнинг маҳаллий ҳукмдори турк амири Малик сомонийларнинг олий амир ва „мўминлар ҳукмдорининг ҳомийси“ унвонлари билан тангалар чиқарган[12]. Кейинчалик Ахсикет-Фарғонада 965—977-йилларда маҳаллий ҳукмдор ўз номидан тангалар чиқарган, лекин у сомонийлар сулоласи бошлиғи номини ҳурмат билан тилга олган.

Сомонийларга вассали бўлган туркий Симджуридлар сулоласи вакиллари Куҳистон ва Хуросонда ҳам ўз тангаларини чиқаришган.

Сомонийлар давлатидаги мулкчилик

Сомонийлар мақбараси, Бухоро
Сомонийлар даври идиш, араб тилидаги ёзув

Сомонийлар давлатида деҳқончилик ва ҳунармандчиликнинг ривож топиши натижасида ички ва ташқи савдо кенгайди. Қадимги карвон йўли бўйлаб қудуқлар қазилиб, ҳар бир бекатда работлар бино қилинди. Карвонлар ўтадиган шаҳар ва қишлоқларда карвонсаройлар қурилиб, уларда ҳужралар ва омборхоналар бўлган. Ички бозорларда „фалс“ деб аталган мис чақа, халқаро савдо-сотиқда эса кумуш танга — дирҳамлар ишлатиларди. Мис чақаларни марказий ҳукумат ҳам, шунингдек, сулола аъзоларидан бўлган баъзи вилоят ҳокимлари ҳам чиқарар эдилар. Кумуш тангалар фақат ҳукумат бошлиғи номидан Марв, Самарқанд, Бухоро ва Шошда давлат зарбхоналарида сўқилар эди. Сомонийлар ҳукмронлиги даврида ер эгалигининг „мулки султоний“, „мулк ерлари“, „вақф ерлари“, „мулки хос“ ва „жамоа ерлари“ деб аталувчи 5 тури мавжуд бўлган. Давлат тасарруфидаги ерлар „мулки султоний“ деб юритилган. Ҳукмрон сулола вакиллари, мулкдор деҳқон ва аслзодаларнинг тасарруфидаги катта-катта ер майдонларидан тортиб меҳнаткаш қишлоқ аҳолисига тегишли майда хусусий ерларгача „мулк ерлари“ ҳисобланган. Масжид, хонақоҳ ва мадрасаларга вақтинча ёки абадий фойдаланиш учун берилган ерлар „вақф ерлари“ деб аталган. Бундай турлардаги ерлардан фойдаланувчиларнинг барчаси давлатга ҳосилнинг 1/3 ҳажмида хирож тўлар эди. Олий мартабали руҳонийлар ва саййидлар қўл остидаги ерлар „мулки хос“ деб юритилган. Бундай имтиёзга эга бўлган мулкдорлар давлатга кўпинча ҳосилнинг 1/10 ҳисобида ушр солиғини тўлаган. Ҳукмрон сулола ҳамда олий табақа вакилларига давлат олдидаги хизматлари эвазига ҳадя қилинган ерлар — мулки иқто ерлари деб юритилган. Бундан ташқари, қишлоқ жамоалари тасарруфида ҳам маълум ҳажмда ер майдонлари сақланиб, улар „жамоа ерлари“ ҳисоблан- ган. Улар асосан лалмикор ва тоғолди ерларидан иборат бўлган. Деҳқончилик солиғи — хирождан хазинага тушадиган даромад давлат кирим-чиқимининг каттагина қисмини қоплаган. Шунинг учун сомонийлар мамлакатда деҳқончилик хўжалигини ривожлантиришга катта эътибор берганлар.

Манбалар

  1. ↑ Б. Д. Кочнев. Тюрки в удел’ной системе, саманидской Ферганй (Х в.) // Материалй к этнической истории населения Средней Азии Тошкент, 1986, 67, 73-бет
  2. ↑ Рамеш Чандра Мажумдар. Тҳе Ҳисторй анд Cултуре оф тҳе Индиан Пеопле: Тҳе струггле фор эмпире. Бҳаратия Видя Бҳаван, 1966 — 3-бет. 
  3. ↑ Босwортҳ, Cлиффорд Эдмунд. Тҳе Неw Исламиc Дйнастиэс: А Чронологиcал анд Генеалогиcал Мануал. Греат Бритаин: Cолумбиа Университй Пресс, 1996
  4. ↑ Босwортҳ 1989, с. 898.
  5. ↑ Кочнев Б. Д. Бор’ба Саманидов и Каракҳанидов за Букҳару на рубезҳе Х—ХИ веков. // ОНУ. Ташкент, 1997, № 9-11, б. 36
  6. ↑ Кирилл Нуржанов; Кристиан Блеер (8 октабря 2013 года). Таджикистан: Политическая и социалная история Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (25-июл 2022-йил). 30-бет
  7. ↑ Болшаков, О. Г. „Арабскиэ надписи на поливной керамике Средней Азии ИХ—ХИИ вв.“ // Эпиграфика Востока. випуск 12. Москва, 1958
  8. ↑ Абу Рейхан Беруни, Избранниэ произведения. т.4. Перевод с арабского У.Каримова. Т., 1973, с.312
  9. ↑ Сачау, Эдwард C. „Алберуни’с Индиа: Ан Аccоунт оф тҳе Религион.“ Пҳилосопҳй, Литературе, Геограпҳй, Чронологй, Астрономй, Cустомс, Лаwс анд Астрологй оф Индиа абоут АД 1030, волуме. 1. Лондон, Кеган Паул, 1910, п.298
  10. ↑ Давидович, Е. А. Монети Фергани как источник для характеристики института феодалних пожалований за службу в Средней Азии в Х в. // Писменниэ памятники Востока". Историко-филологическиэ исследования. Ежегодник М., 1969, 129—130-бет.
  11. ↑ Давидович Е. А., Владетели Насрабада // Краткиэ сообщэния института истории материалной култури. Вип. 61. М., 1956, вип. 61, стр. 110.
  12. ↑ Давидович, Е. А. Монети Фергани как источник для характеристики института феодалних пожалований за службу в Средней Азии в Х в. // Писменниэ памятники Востока". Историко-филологическиэ исследования. Ежегодник М., 1969, 120-бет

Адабиётлар