Stokgolm
Стокголм (шведча: Стоcкҳолм) – Швеция пойтахти. Мамлакатнинг иқтисодий ва маданий маркази. Меларен кўлини Болтиқ денгизининг Салцҳён қўлтиғи билан боғловчи даре бўйида ва қирғоққа ёндош оролларда жойлашган. Иқлими мўътадил океан иқлими, қиши нисбатан юмшоқ (январнинг ўртача температураси – 3°гача), ёзи салқин (июлнинг ўртача температураси 18°), серёмғир ва кучли шамоллар бўлади. Йиллик ёғин 600 мм чамасида. Атрофидаги кичикроқ шаҳарлар билан бирлашиб, Катта Стокголм агломерациясини ташкил қилади. Аҳолиси 751,2 минг киши (2000). Кадимда (мил. ав. И асрда) Стокголм ўрнида қишлоқ бўлган. Стокголм ҳақидаги илк маълумотлар 1252-йилга оид манбаларда учрайди. ХИИИ аср ўрталарида шаҳар ҳуқуқини олган, ХИВ асрдан Швециянинг бош шаҳри. Ўрта асрларда Стокголм ҳунармандчилик маркази, муҳим савдо порти бўлган. 1900-йиллардан саноати жадал ривожланди, хусусий банклар ташкил қилинди. Шаҳар темир йўл орқали Гётеборг, Малмё ва бошқа шаҳарлар билан боғланди. Стокголмда халқаро конгресс, конференсия ва музокаралар ўтказилади. Катта Стокголм мамлакатда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотининг 10% ни беради. Саноатининг асосий тармоклари – машинасозлик ва металлсозлик. Машинасозлик, асосан, электротехника ва радиоэлектроника соҳаларига ихтисослашган. Шунингдек, озиқовқат саноати учун ускуналар, компрессорлар, транспорт машиналари ишлаб чиқарилади. Полиграфия саноати ривожланган. Енгил, озиқовқат, фармацевтика ва кимё саноати корхоналари бор. Стокголмда йирик банклар, саноат компанияларининг бошқарув органлари жойлашган. Стокголм порти кж ортибтушириш бўйича мамлакатда 4ўринда. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Метрополитен қурилган (1973).
Стокголм шведча: Стоcкҳолм | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат | Швеция |
| Майдон | 188 км2 (73 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | Швед тили |
| Аҳолиси (2022) |
1 981 330[1] |
| Зичлиги | 10538,98 киши/км2 |
Шаҳарнинг тарихий маркази – Эски шаҳар ўрта аср кўринишини қисман сақлаб қолган. Шаҳарнинг савдомаъмурий ва маданий маркази – Нормалмда риксдаг биноси, банк ва консернлар бошқарув органлари, университет биноси, опера театри, марказий вокзал ва бошқа жойлашган.
Меъморий ёдгорликлардан ўрта асрларда курил ган Сторчюрка ва Риддархолмечюрка романготика черковлари, Дротнингхолм ва Қирол саройлари, ратуша ва бошқа сақланган.
Стокголм – мамлакатнинг маданий ва илмий маркази. Шаҳарда университет, олий техника мактаби, тиббиёт институти, мусиқа ва бошқа санъат мактаблари, Швеция Фанлар академияси, Қироллик адабиёт, тарих ва осори атиқалар академияси, Қишлоқ хўжалиги академияси, расадхона, миллий, замонавий санъат, этнография, табиийтарих, денгиз, очиқ осмон остидаги ва бошқа музейлар, кутубхоналар бор. Стокголмда 25 дан ортиқ театр, сирк академияси фаолият кўрсатади. 1912-йилда Стокголмда 5Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтган.
Стокголм – Швециянинг пойтахти ва энг йирик шаҳри, маданият, медиа, иқтисодий ва сиёсий маркази.

Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Швеция географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- ↑ „Популатион 1 Новембер бй регион анд еар“ (эн). сcб.се. Статистиcс Сwеден. Қаралди: 2019-йил 20-июн.