Субраҳманян Чандрасекҳар

Субраҳманян Чандрасекҳар (1910.19.10, Лаҳур, Ҳиндистон — 1995) — америкалик физик ва астрофизик; миллати хинд. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1944), Америка фан ва санъат академияси, АҚСҲ миллий Фанлар академияси аъзоси. Мадрас университетини тугатган (1930). Кембриж университетида ишлаган (193336). 1936-йил АҚСҲ га кўчиб ўтган (1953-йилдан АҚСҲ фуқароси) ва 1937-йилдан Ерк расадхонасида, Чикаго университетида (1942-йилдан профессор) ишлаган. Асосий илмий ишлари юддузлар тузилиши, юлдузлар атмосфераси ва динамикасини тадқиқ қилишга, математик физика (стохастик жараёнлар назарияси)га оид. Оқ митти юлдузлар назариясини яраттан ва уларнинг максимал массаси (Чандрасекҳар чегараси) ни, юлдуз изотермик ядросининг массаси (Шенберг — Чандрасекҳар чегараси)ни топган. Нурланиипжят узатилиш назариясида, юддузлар динамикасида, магнит гвдродинамикасида, мувозанатли фигуралар ва қора туйнуклар назариясида фундаментал натижалар олган. Нобел мукофоти лауреати (1983; Wиллиам Фоwлер билан ҳамкорликда).