Султон (арабча: سلطان‎‎ — ҳукмдор, подшоҳ) — 1) мусулмон давлатлари бошлиқларининг унвони. Х асрда ислом мамлакатларида хукмдор султон деб юритилган. Шоҳлар, хонлар ва уларнинг фарзандлари исмига С сўзи қўшиб айтилган. Рум султонлиги ҳукмдорларига султон унвони 11 а.нинг 30й.ларидан берила бошланган. Мазкур унвонни 1-бўлиб салжуқийлардан бўлган Тўғрулбек 1038-йилда олган ва бу унвон 1055-йил Бағдод забт этилганидан сўнг халифа томонидан эътироф этилган. Усмонли турк ҳукмдорлари, Хоразмшохлар, Ғазнавийлар сингари мустақил давлат ҳукмдорлари ҳам султон атамаси билан ифодаланган. Мўғул истилосидан кейин Чингизхон хонадонининг ҳар бир вакили султон деб аталган. Темурийлар салтанатида ҳам кенг истеъмолда бўлган. Шайбонийларда султон ҳукмдорлар, сулола вакилларига берилган. Жанубий Арабистон ва Ғарбий Африкадаги йирик мулкдорлар, баъзи қабила бошликлари, Ҳиндистон ва Индонезиядаги айрим ҳокимлар султон деб номланган. Марокашда 1957-йилгача, Туркияда 1922-йилгача амалда бўлган; 2) киши исмининг таркибий қисми. Мас, Султон Санжар, Султон Боязид, Султон Муҳаммад, Халил Султон, Руқия Султон ва бошқа

Яна қаранг

Манбалар

Адабиётлар

  • Петросян Ю.А., Османская империя, Могуҳество и гибел, М., 1990.

Ҳаволалар