Султон Аҳмад Мирзо (1451, Самарқанд — 1494, Оқсув мавзеси, Ўратепа) — Мовароуннаҳр ҳукмдори (1469—94). Темурийлар сулоласидан.

Султон Аҳмад Мирзо
Темурийлар империяси султони
Салтанат 1469-йил феврал — 1494-йил июл
Ўтмишдоши Абу Саид
Давомчиси Султон Маҳмуд Мирзо
Туғилиши

1451-йил
Самарқанд, Темурийлар империяси

Вафоти

1494-йил, июл
Ўратепа, Темурийлар империяси

Уй Темурийлар
Отаси Абу Саид
Онаси Ўрду Буғо Тархоннинг қизи
Дини Ислом

Абу Саид Мирзонинг катта ўғли. Онаси — Ўрда Буға Тархоннинг қизи. Отаси унга Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимлигини берган. Кейинчалик Тошкент, Шохрухия ва Сайрамни ўз тасарруфига киритган. Тошкент ва Сайрамни укаси Умар Шайх Мирзога топширган. Хўжанд билан Ўратепа ҳам бир неча муддат унинг тасарруфида бўлган. 1493-йил Султон Аҳмад Мирзо куёви, Тошкент хони Султон Маҳмудхон билан иттифоқ тузиб Андижонга — Умар Шайх Мирзога карши юриш бошлайди, улар Андижон, Ахси ва Марғилонни қамал қиладилар. Шу пайтда Ахсида Умар Шайх Мирзо тўсатдан вафот этиб, тахтга 12 ёшли Бобур ўтирган. Бек ва амирлар халқни душманга карши сафарбар этадилар. Султон Маҳмудхон Тошкентга қайтиб кетган. Султон Аҳмад Мирзо Бобурга Фарғона ҳукмронлигини „инъом“ этиб Самарқандга қайтган, бироқ Ўратепага етганда вафот этган. Султон Аҳмад Мирзо Мовароуннаҳрда нуфузи ниҳоятда баланд бўлган Хожа Аҳрорни ўзига пир тутган. Ойша Султон бегим ва Маъсума Султон бегим исмли қизлари Бобурнинг хотинлари бўлган.

Адабиёт

  • Файзиев Т., Темурийлар шажараси, Т., 1995; М уғам маджонов А., Темур ва темурийлар салтанати, Т., 1994.