Сунданлар, сундлар (ўзларини сунда деб аташади) — Индонезиядаги халқ. Асосан, Ява о.нинг ғарбий қисмида яшайди. 24,5 млн. киши (1990й.лар ўрталари). Сундан тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар, анъанавий эътиқодлар ҳам сақланган. Деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик (айниқса, тўқимачилик) билан шуғулланади, бир қисми саноатда банд. С. таркибига хўжалик ва маданиятнинг архаик белгиларини сакдаб қолган бадуй этнография гуруҳи ҳам киради.