Surin Pitsuwan
Сурин Абдул Ҳалим бин Исмоил Пицуwан[1][2] (тайча: สุรินทร์ พิศสุวรรณ ; Жаwи : сwрйн ʿбдалḥạлйм бн ạсмạʿйл ḱйцwạн; 1949-йил 28-октабр – 2017-йил 30-ноябр) 2008-2012 -йилларда АСЕАНнинг 12-бош котиби лавозимида ишлаган, келиб чиқиши малайлик бўлган таиланд дипломати ва сиёсатчиси бўлган.
Дастлабки йиллар
Сурин Таиланднинг Тҳаммасат университетида таҳсил олган бўлиб, у ерда сиёсацҳунослик бўйича бакалавр даражасини олган[3]. У 1972-йилда Калифорниядаги Клермонт Менс коллежини сиёсацҳунослик йўналиши бўйича юқори баҳога тамомлаган. Рокфеллер жамғармаси кўмагида у Гарвард университетида ўқишини давом эттиради ва 1974-йилда магистр даражасини ҳам олади. У 1975-йилдан 1977-йилгача Мисрнинг Қоҳира шаҳридаги Америка университетида бир ярим йил араб тилини ўрганган ва тадқиқот олиб борган. 1977-йилдан 1980-йилгача у Тҳаммасат университетининг Инсон ҳуқуқларини ўрганиш дастури, Таиланд тадқиқотлари институти ва Форд фондида тадқиқотчи бўлган. У 1983-йилдан 1984-йилгача Америка Сиёсацҳунослик Ассоциацияси (АПСА) ҳомийлигида Конгресс аъзоси бўлди ва АҚШ капитолида ишлади[3]. Бу даврда у Вашингтондаги Америка университетида халқаро муносабатлар фанидан дарс берган. 1982-йилда докторлик диссертациясини ҳимоялаш учун Гарвардга қайтиб келди. Унинг диссертацияси “ Ислом ва малай миллатчилиги ” деб номланган[4].
Сиёсий фаолияти
Сурин Пицуwан биринчи марта 1986-йилда Накҳон Си Тҳаммаратдан парламент а'зоси этиб сайланган ва ўша йили Вакиллар палатаси спикери котиби бўлган. 1988-йилда у ички ишлар вазирининг ёрдамчиси этиб тайинланади. 1992-йилдан 1995-йилгача ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб ишлаган, 1997-йилда ташқи ишлар вазири бўлгунга қадар, 2001-йилгача шу лавозимда ишлаган. Сурин Пицуван 1999-йилдан 2000-йилгача Жануби-Шарқий Осиё Миллатлар Уюшмаси (АСЕАН) минтақавий форуми раиси бўлган.
Сиёсий фаолиятидан ташқари, Сурин Тҳаммасат университетида дарс берган ва 1980—1992-йилларда Бангкокдаги иккита инглиз кундалик газетаси учун мақолалар ҳам ёзган. 1985—1986-йилларда Сиёсацҳунослик факултети деканининг академик ёрдамчиси, кейин Тҳаммасат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори бўлган.
АСЕАН Бош котиби

2007-йил 18-июнда Таиланд вазирлар маҳкамаси, Таиланд Ташқи ишлар вазирлигининг Сурин Пицуwанни АСЕАН Бош котиблигига Таиланд номзоди сифатида кўрсатиш ҳақидаги тавсиясини бир овоздан маъқуллади. У 2007-йил июл ойида Манилада бўлиб ўтган 40-йиллик йиғилиши чоғида АСЕАН ташқи ишлар вазирлари томонидан тасдиқланган ва 2008-йил 1-январда Сингапурлик Онг Кенг Ёнгнинг ўрнини эгаллаган[5] Унинг ваколат муддати беш йил эди. Сурин Пицуwан муҳим сиёсий тажрибага эга биринчи АСЕАН Бош котиби эди.
2013-йил 1-январда у ўз лавозимини АСЕАНнинг навбатдаги Бош котиби Ле Луонг Минга топширди. 17-январ куни у „агар имконият берилса“ Таиланд таълим вазири лавозимини эгаллашга тайёрлигини эълон қилди[6].

Сурин Пицуwан 2003-йилдан буён Осиё жамғармаси васийлик кенгаши аъзоси[7].
Вафот этиши
Сурин 2017-йил 30-ноябрда юрак ҳуружидан вафот этди. У Бангкокда 2017-йилги Таиланд Ҳалол Ассамблеясида нутқ сўзлашга тайёргарлик кўраётганда йиқилиб тушади ва 68 ёшида вафот этади[8].
Рицар Гранд Кордон - Таиланд тожининг энг олижаноб ордени
Рицар Гранд Кордон - Оқ филнинг энг юксак ордени
Қўшимча маълумотлар:
- ↑ „ИДБ 1440Ҳ Висион Cоммиссион Мемберс: Ҳ.Э. Др. Абдул Ҳалим бин Исмаил Сурин Пицуwан“. Исламиc Девелопмент Банк. 2011-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-декабр 2017-йил.
- ↑ [Латар Белаканг Др Сурин Пицуwан ҳттп://патанисоcиэтй.орг/?п=78][сайт ишламайди]
- ↑ 3,0 3,1 „ИДБ 1440Ҳ Висион Cоммиссион Мемберс: Ҳ.Э. Др. Абдул Ҳалим бин Исмаил Сурин Пицуwан“. Исламиc Девелопмент Банк. 2011-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-декабр 2017-йил.
- ↑ Понгсудҳирак, Тҳитинан. „Тҳе трагедй оф Тҳаиланд'с Сурин Пицуwан“ (Эдиториал). Бангкок Пост (15-декабр 2017-йил). Қаралди: 15-декабр 2017-йил.
- ↑ Тҳе Натион, Асеан неэдс ретоолинг то фаcе cомпетион [сиc] фром оуциде : Сурин, Жуне 19, 2007 Wебархив андозасида хато:
|урл=қийматини текширинг. Бўш. - ↑ Маиэрбруггер, Арно. „Пицуwан Аимс ат Роле ин Тҳаи Говернмент“. Инвествине (18-январ 2013-йил). 2013-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-декабр 2017-йил.
- ↑ „Cомпанй Овервиэw оф Асиа Фоундатион“. Блоомберг. Қаралди: 15-декабр 2017-йил.
- ↑ „Сурин Пицуwан диэс ат 68“. Бангкок Пост (30-ноябр 2017-йил). Қаралди: 15-декабр 2017-йил.