Сусупе — шаҳар, Шимолий Мариана Оролларининг пойтахти. Мариана ороллари гуруҳидаги Сайпан оролида жойлашган. Иқлими тропик, пассат, ўртача йиллик ёғин 1800 мм. Аҳолиси 47,8 минг киши (1995). Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар мавжуд. Туризм ривожланган.