Суюқ ҳолатдаги сув томчиси
Қаттиқ ҳолатдаги сув (муз)

Сувнинг (кимёвий формуласи: Ҳ2О) — ҳидли, рангли, таъмли, шаффоф, суюқлик шаффоф физик моддадир (нормал ҳолатда). Ер сиртининг 97 фоизини эгаллайди (~1.460 × 1015 киллограм); Ердаги сув асосан океан, денгиз, кўл, дарё (95,6 %) каби сув ҳавзаларида, шунингдек музлар, ер ости сувлари (1.6 %) ва атмосферадаги сув буғлари, булутларда (0.001 %) йиғилган. Бундан ташқари сув организмлар таркибида ҳам мавжуд.

Сув кучли эритгич ҳисобланади. Табиатда унинг таркибида одатда эритилган ҳолдаги моддалар (тузлар, газлар) мавжуддир. Ернинг геологик тузилиши тарихи ва унда ҳаётнинг пайдо бўлиши, физик ва кимёвий муҳит, иқлим ва об-ҳавонинг шаклланишида сув муҳим аҳамиятга эга. Ҳеч қандай тирик организм сувсиз ҳаёт кечира олмайди. Сув қишлоқ хўжалиги ва саноатдаги барча технологик жараёнларнинг зарурий қисмидир.

Сув табиатда кенг тарқалган. Ер юзининг қарийб 3/4 қисмини ташкил қилади. Гидросфера — океанлар, денгизлар, кўллар, сув ҳавзалари, дарёлар, Ер ости сувлари, тупроқлар намини ўз ичига олган Ернинг сувли пусти 1,4— 1,5 млрд. км³ ни ташкил этади. Атмосферада сув буғ, туман, булут, ёмғир, қор ҳолатида бўлади. Қуруқликнинг 10 % га яқин қисми муз билан қопланган. Литосфера гидросферадагига яқин миқдорда, яъни 1—1,3 млрд. км³ сув бор. Ер мантиясида улкан миқдорда (13—15 млрд. км³) сув бор. Барча тирик организмлардаги сув Ер юзидаги дарёлар сувининг ярмига тенг. Ердаги ҳамма сув бир-бири билан ва атмосфера, литосфера, биосферадаги сув билан ўзаро таъсирда бўлади (қаранг: Сув айланиши).

Табиий шароитда сув таркибида доимо эриган тузлар, газлар ва органик моддалар бўлади. Улар миқдори сувнинг ҳосил бўлишига ва шароитига боғлиқ. Сувдаги туз консентрацияси 1 г/кг гача бўлса — чучук, 25 г/кг гачаси — ту зли, ундан юқориси — шўр сув дейилади. Ёғин Си, чучук, кўл ва даре Си кам минералли бўлади. Океан сувининг шўрлиги 35 г/кг га яқин, денгизники камроқ, чучук сувда Н СО", Са2Қ ва Мг2Қ ионлари кўпроқ. Сувнинг минераллиги ошган сари С О, С1~, НаҚ ва КҚ ионларининг консентрацияси кўпайиб боради.

Табиий сувда эриган газлар — азот, кислород, карбонат ангидрид, асл газлар, баъзан, водород сулфид, углеводлар бўлиши мумкин. Сувда органик моддалар консентрацияси оз — дареларда ўртача 20 мг/л, Ер ости Сида янада оз, океан Сида эса 4 мг/л.

Водороднинг 2 та барқарор изотопи (ʻҲ ва 2Ҳ) ва кислороднинг 3 та изотопи (|6О, О17, |8О) борлиги туфайли 9 та турлича изотопли С маълум. Ердаги барча сувда таркибида водороднинг изотопи — тритий (3Ҳ) бўлган 13 — 20 кг „ўта оғир“ сув бор (қаранг Оғир сув).

Сув кенг тарқалгани ва унинг инсонлар ҳаётидаги аҳамияти катталиги туфайли қадимдан ҳаёт манбаи ҳисобланади. Қад. дунё файласуфлари фикрича, сув ҳаёт учун зарур бўлган 4 унсурнинг биридир (олов, ҳаво, тупроқ қатори). Шу билан бирга сув совуқлик ва намлик элтувчиси деб ҳам қаралган. ХВИИИ асрнинг охиригача сувни индивидуал кимёвий элемент деб келинди. 1781—82 йилларда инглиз олими Г. Кавендиш Сни илк бор водород ва кислород аралашмасини электр учқуни билан портлатиб синтез қилган. 1783-йилда франсуз олими А. Лавуазе бу тажрибани такрорлаб, сувнинг водород ва кислороддан таркиб топганлигини тасдиқлади. 1772-йил франсуз физиги Делюк сувнинг максимал зичлиги 4°да бўлишини аниқлади. Сувнинг муҳим физик-кимёвий хоссалари жадвалда берилган.

Сув — универсал эритувчи. Унда газлар яхши эришиш. Сув электролит бўлганлигидан кўпгина кислота, асос ва тузларни эритади. Сувнинг ўзи ҳам яхши эрувчан модда. Водород билан кислород қўшилиб сув ҳосил бўлишида иссиқлик ажралиб чиқади. 2Ҳ2+О2=2Ҳ3О реакcияси 300° температурагача жуда секин боради. 550° да портлаш юз беради.

Сув — ниҳоятда барқарор бирикма. Сув молекулалари 1000°дан юқори температурада ниҳоятда оз даражада водород ва кислородга ажралади (термик диссоциация). 2000°да сувнинг термик парчаланиши 1,8 %га, 3092°да 13 %га, 5000°да 100 % га етади. Сув ултрабинафша нурлар (фотодиссоциация) ёки радиоактив нурлар (радиолиз) таъсирида ҳам парчаланади. Сув радиоактив парчаланганда Ҳ2 ва О2 дан ташқари водород пероксид ҳамда бир қатор эркин радикаллар ҳосил бўлади. Сув бирикиш ва парчаланиш реаксияларига киришади, кимёвий реаксияларда иштирок этади. Сув ўзига хос ғайриоддий (аномал) хоссаларга эга: сирт таранглиги юқори, қовушоқлиги кичик, суюқланиш ва қайнаш температураси юқори, суюқ ҳолатдаги зичлиги қаттиқ ҳолатидагидан катта. Қ4°дан юқори температурада ҳам, ундан пастда ҳам сувнинг зичлиги 1000 кг/м³ дан паст бўлади. Бу ҳодиса сувнинг зичлик аномалияси деб аталади. Тоза сувнинг солиштирма иссиқлик сиғими барча суюқ ва қаттиқ моддаларникидан катта (4,18 ЖҒг); демак, 1 г сувни Г иситиш учун бошқа моддаларни иситишга сарфланадиган иссиқликка нисбатан кўпроқ иссиқлик талаб қилинади. Бу сувнинг иссиқлик сиғими аномалияси деб аталади. Тоза сувни эҳтиёткорлик билан астасекин совитиб борилса, у Сдан паст трада ҳам (—33°га қадар) музламаслиги мумкин, Бундай „ўта совиган“ сув барқарор бўлмайди; уни силкитилса ёки ичига бирор кристалл ташланса, дарахт музлаб қилади. Шунингдек, тоза сувни астасекин „ўта иситиш“ (Қ27°га қадар) ҳам мумкинлиги аниқланган. Ўта иситилган сув ҳам барқарор бўлмайди; бир оз чайқатилса, бундай сув жуда кўп миқдорда буғ ҳосил қилиб қайнайди. Сув молекуласи 2 та водород ва И та кислород атомидан таркиб топиб, боғлар орасидаги бурчак 104,5°. Кислород атоми атрофидаги электронларнинг носимметрик тақсимланиши натижасида электрон булути манфий электр зарядининг маркази кислород атомининг мусбат заряди марказига мос келмайди. Натижада сув молекуласидаги катта электрик дипол моменти вужудга келади. Бу эса сувнинг қутбланиш хоссасини намоён қилади.

Қутбланган сув молекуласи қутбланган моддаларни яхши, қутбланмаган моддаларни эса оз эритади. Сувга бўлган мойиллигига қараб, функсионал гуруҳлар: гидрофил (сувга тортилувчи), сув билан яхши солватланадиган, гидрофоб (сувдан крчадиган) ва дифил тузилишларга эга бўлади.

Сув — кенг ишлатиладиган модда. Сув кислород, водород, ишқор, нитрат кислота, спирт, алдегид, сўндирилган оҳак ва бошқа кўпгина кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш.да иштирок этадиган кимёвий реагентдир. Сув боғловчи материаллар учун зарур компонент. Қайнатиш, эритиш, суюлтириш, кристаллаш учун технологик компонент сифатида кўпгина ишлаб чиқариш. жараёнларида ишлатилади. Техникада электр ва иссиқлик элтувчи, буғ машиналарида иш жисми, босим узатувчи сифатида қўлланади.

Организмдаги сув барча ўсимликлар, тирик организмлар ва микроорганизмларда моддалар алмашинуви учун зарур асосий восита, шунингдек, бир қанча кимёвий ферментатив реаксияларнинг субстрати ҳисобланади.

Фотосинтез жараёнида сув карбонат ангидрид билан биргаликда органик моддалар ҳосил бўлишида қатнашади ва шу билан бирга Ерда тирик организмлар ҳосил бўлиши воситаси ҳисобланади. Сув тўқималар фаолиятини, озиқ моддалар ва алмашинув маҳсулотлари (қон, лимфа, ўсимликлар шарбати)нинг сингишини, физик терморегулясияни ва ҳаёт фаолиятига тегишли бошқа жараёнларни таъминлайди. Организмларда жуда кўп миқдорда сув бўлади. Одам танасидаги барча суюклик ва тўқималар таркибида массасига нисбатан 65 % чамасида сув бўлади. Одам очликка бир ойдан ортиқроқ чидаши мумкин, лекин сув сизликка бир неча кундан ортиқ чидай олмайди. Сувда организмнинг яшаши учун зарур бўлган органик ва анорганик моддалар эрийди.

Одамнинг сувга бўлган физиологик эҳтиёжи, иқлим шароитига қараб, суткасига 3—6 л ни ташкил этади.

Санитария ва хўжалик-рўзғор эҳтиёжлари учун кўп миқдорда сув талаб қилинади. Сув марказлашган системадан етарли миқдорда берилган тақдирдагина ювинди ва чиқиндиларни сув канализацияси ёрдамида оқизиб юбориш мумкин. Аҳоли яшайдиган жойларнинг санитария маданияти сув билан таъминланиш даражасига қараб белгиланади (киши.бошига суткасига л ҳисобида). Аҳолининг соғлиғи ва санитария яшаш шароитларига бевосита ёки бил восита салбий таъсир этиши хавфининг олдини олишда сувдаги кимёвий моддаларнинг энг катта белгиланган миқдорда бўлиши, илмий асосланган гигиена нормативлари муҳим аҳамиятга эга.

Аҳоли истеъмол қиладиган сув эпидемиологик жиҳатдан хавфсиз бўлиши керак. Сувда касаллик қўзғатадиган бактериялар ва вируслар бўлмаслиги лозим.

Сув уч: суюқ, қаттиқ (муз) ва газ (буғ) ҳолатларида.

Кимёвий ва физик хусусиятлари

Сув молекулаларининг ўртасида ҳосил бўладиган водород алоқаларининг модели (Бурчак 1 = 104,45°)

Сув муаммоси

Маълумки, сайёрамизнинг 70 % сув билан қопланган, бу сувнинг катта қисми бутунлай музлаб қолган ёки истеъмол учун яроқсиздир. Ердаги чучук сувнинг деярли учдан икки қисмини Антарктида музликлари ташкил этади. Ердаги кўллар ва дарёларда тахминан 85 минг километр куб сув оқади, бу сувларга у ёки бу жиҳатдан инсон таъсир кўрсатади. Айрим башоратларга кўра, 2025-йилга келиб 52 та мамлакат аҳолиси чучук сув танқислиги муаммосига дуч келадилар. ЙУНЕСКО Бош директори Аудр Азули 2030-йилга келиб дунёда глобал сув танқислиги 40 фоизни ташкил этишини маълум қилган[1]. Сайёранинг турли нуқталарида дарёларни қўриқлаш фаолияти билан шуғулланувчи кўпгина ташкилотлар мавжуд. Ердаги энг азим дарёлар ва уларнинг экологик ҳолатини кўриб чиқамиз.

Амазонка

Амазонканинг майдонини АҚШ ҳудуди билан солиштириш мумкин. Бу ҳудуд турли хил ажойиб биологик турларга бой. Бу ерда сайёрамиздаги тропик ўрмонларнинг ярмидан кўпи (деярли 60 %) ўсади ҳамда Жанубий ва Шимолий Америка иқлим шароитлари тартибга солиб туришда муҳим аҳамиятга эга. Амазонканинг узунлиги 6400 километр. Ўзининг жойлашишига кўра, Амазонка узоқ вақт давомида инсон таъсиридан ҳимояланган эди, лекин эндиликда вазият ўзгармоқда. Бразилия ҳукумати тахминан 60 та дамба қуришни режалаштирмоқда. Шу каби лойиҳалар эрли аҳоли ва миллий боғларга салбий таъсир этиши мумкин.

Миссисипи

Американинг энг катта дарёси Миссисипи АҚШнинг Миннесота штатидан бошланади ва 4 минг километрга оқиб бориб Мексика кўрфазига қуйилади. Инсон таъсири туфайли у ҳозир ёрдамга мухтож. Ҳар йили Миссисипи делтасининг 30 километри йўқолиб бормоқда: кўпгина дамба, шлюз, бир неча километрларга чўзилган тўғонлар туфайли дарёга аввалги қайирнинг 10 % келиб тушади халос. Миссисипини ҳимоя қилиш ва сув муаммосини эчишда ҳар йили янги лойиҳалар ишлаб чиқувчи кўплаб ташкилотлар мавжуд.

Дунай

Дунай дарёси Ғарбий Германиядан бошланиб 2800 километр масофани Австрия, Можаристон, Хорватия, Сербия, Руминия, Украина ҳудудлари орқали оқиб ўтиб Қора дарёга қуйилади. Дарё 19 та мамлакат ҳудудини кесиб ўтади ва шунинг учун дунёдаги энг „кўп миллатли“ дарё ҳисобланади. Дунай 150 йилдан ортиқ вақт мобайнида инсонлар томонидан ишлатилиб келаётган ранг-баранг экологик ва биологик тизимга эга. Бугунги кунда Дунайнинг 80 % ботқоқ эрлари дамбалар қуриш, кўмиб юбориш туфайли йўқолиб кетган. Бутун жаҳон ёввойи табиат федерацияси ва шунга ўхшаш ташкилотлар мазкур ҳудудларни қайта тиклаш ва қўллаб-қувватлаш устида тўхтовсиз иш олиб бормоқдалар.

Меконг

Меконг дарёси Жанубий-Шарқий Осиёнинг экологик тизимининг муҳим қисми ҳисобланади. У Хитойдан бошланиб 4900 километр масофани Бирма, Лаос, Тайланд, Камбоджа ва Ветнам ҳудуди орқали босиб ўтади. Меконг балиқ хўжалиги риожланишини таъминлайди, дунёдаги биохилма-хиллик даражаси бўйича иккинчи ўринда туради, 60 миллиондан ортиқ инсон озиқ-овқат, сув ва транспорт билан таъминланади. Меконг ўзани бўйлаб қурилган хитой дамбалари экотизимга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай дамбаларнинг қурилишига қарши ва дарёнинг экологик тизимини сақлаб қолишга „Меконгни сақлаб қолиш“ каби ташкилотлар ҳаракат қилмоқдалар.

Янсзи

Узунлиги бўйича дунёда учинчи, Хитойда энг узун ҳисобланган дарё Янсзи дарёсидир. Унинг узунлиги 64000 километрдир. Янсзи — гидроэлетроэнергия манбаидир. Дарё ҳудудида „Уч дара“ тўғони жойлашган. Тўғоннинг қурилиши 1992-йилда бошлаган бўлиб, 1,2 миллион одам бошқа ҳудудга кўчиб ўтишга мажбур бўлган, юзлаб фабрикалар, шахталар ва чиқиндихоналар сув остида қолди. Натижада дарё ифлосланди ва Хитойнинг балиқчилигига таҳдид солувчи кўпгина кўчкилар содир бўлди. 2011-йилга келибгина Хитой ҳукумати мавжуд муаммони расман тасдиқлади.

Нил

Дунёдаги энг узун дарё Нил дарёси бўлиб, унинг узунлиги 6,5 минг километр. Нил шимолий-шарқий Африка бўйлаб оқиб ўтиб Миср ҳудудидаги Ўртаер денгизига қуйилади. Дарё ресурсларидан экологик жиҳатдан оқилона фойдаланиш устида „Нил ҳавзаси“ ташкилоти иш олиб боради.

Конго

Конго дарёсида сониясига 500 минг куб метр сув оқиб ўтади, бу дунёдаги энг бой дарёдир. Дарёнинг ифлосланиши тупроқ эрозияси, шаҳар чиқиндилари, чиқиндилар, кўп холларда дарё бўйлаб инсонларнинг саёҳатлари сабабдир. Конго Африканинг ҳаракатланиш тизимидир. Яқин келажакда Конго Демократик Республикасида эрдаги энг катта гидроэлектростансия қуриш режалаштирилган.

Сув одам ҳаётида

Табиатга кишиларнинг зуғуми кучая борган сари табиий мувозанатнинг бузилиши оқибатида уларнинг яшаш тарзи, соғлиги, ижтимоий муҳитга бўлган акс таъсири тобора ҳалокатли тус олмоқда. Шу сабабли инсоният ҳар қандай сиёсий, минтақавий, ирқий, миллий, диний ва бошқа низо, келишмовчикларни унутиб, муштарак умуминсоний манфаатлар теварагида жипслашуви ҳозирги энг оламшумул заруриятдир.

Жаҳоншумул муаммоларнинг шундай бир гуруҳлари мавжудки, уларнинг у ёки бу даражада ҳал қилинишининг ўзиёқ бутун сайёрамиздаги ижтимоий ҳаётнинг келажак даврларидаги аниқ манзараларини тасаввур қилиш учун имкон беради. Улардан бири „Инсон — табиат“ муносабатлари сирасига кирадиган, хусусан, хом ашё ресурсларини тежаш, энергия танқислигини бартараф этиш, аҳолини озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш ва табиатни муҳофаза қилишдир. Марказий Осиё минтақасининг табиати ва ҳаттоки ижтимоий муҳити қадимдан табиат томонидан инъом этилган сув захираларидан қай даражада самарали фойдаланишга қўпроқ боғлиқ бўлиб келганлиги ҳеч кимга сир эмас. Сув ўрнини бошқа ҳеч бир неъмат боса олмайди. Аммо инсониятнинг бу борадаги эҳтиёжлари ва мавжуд бўлган захиралар ўртасидаги мутаносиблик аллақачон долзарб муаммо даражасига этганлигини ҳам унутиб бўлмайди.

Мутахассисларнинг фикрича, сайёрамиздаги сув захираларидан фақатгина 2,5 фоизигина ичиш учун яроқли экан. Шундан 0,5 фоизидан инсоният ўз манфаати йўлида фойдаланмоқда. Ичимлик сувидан фойдаланиш даражаси аҳоли миқдорининг кўпайиш даражаси билан бевосита боғлиқ жараён. Лекин, шу билан бирга, аҳолининг миқдори сарф қилинадиган сувнинг миқдорига доимо мутаносиб бўлавермайди. Масалан, ривожланган Европа мамлакатларида аҳоли миқдорининг камайиши кузатилаётган бир пайтда, ичимлик сувидан фойдаланиш коэффициэнти доимо юқорилаб боряпти.

Бундан 40—50 йиллар муқаддам Тошкент шаҳрида сув истеъмол қилиш миқдори қарийб 5 баробар кам бўлиб, аҳолининг эҳтиёжини тўла қондира олган. ХХ асрнинг 60-йиллари ўрталарида Тошкент шаҳрининг аҳолиси 1 млн. атрофида эди. Лекин ишлатиладиган сув миқдори юқорида таъкидланганидек, 5 баробар кам сарфланар эди. Ҳозир эса Тошкентнинг аҳолиси 3 млн. кишидан зиёд бўлиб, кунига 2,5 млн. м. куб тоза ичимлик суви сарфланаётир. БМТ баёнотига кўра, ҳар бир кишининг тоза ичимлик сувга бўлган кундалик эҳтиёжини 50 литр миқдорда белгилаш мақсадга мувофиқ экан. БМТ берган маълумотларга кўра, ер юзида 2000-йилда умумий аҳолиси 2,1 млрд. кишини ташкил этадиган 61 та давлатда сув истеъмоли бу меъёрдан кам бўлган. 2050-йилга келиб, жаҳон аҳолисининг 45 фоизи (яъни, 4,2 млрд киши) ўз аҳолисини кунига 50 литр сув билан таъминлай олмайдиган мамлакатда яшашига тўғри келар экан.сув инсон ҳаётидаги муҳим модда ҳисобланади. Сувда инсон учун барча керакли элемент ионлари жойлашгаН.

Тошкент шаҳрида тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжнинг тобора ортиб бориш тенденсияси аслида аҳоли сонининг кўпайишидан эмас, балки, биринчидан, кишиларда тозалик ва озодаликнинг, шунингдек, саноатда тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёжнинг кучайиб бориши билан ўлчанса, иккинчидан, тоза ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш даражасининг сусайиши натижасида рўй бермоқда. Агар биз ривожланган мамлакатлардаги йирик шаҳарларидаги сув истеъмолини ҳисобга оладиган бўлсак, қарама-қарши манзарани кўришимиз мумкин. Масалан, Япония пойтахти Токиода ўтган асрнинг 50-йилларида тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёж ҳар бир кишига бир кунга қарийб 400 литрга тўғри келган бўлса, бу кўрсаткични 2000-йилда 160 литрга тушира олганлар. Сувдан оқилона фойдаланиш ҳаёт заруратидир. Тошкент шаҳри аҳолисининг жон бошига сув сарфи йилдан йилга ошмоқда. Агар ХХ асрнинг ўрталарида Тошкент шаҳри аҳолисининг жон бошига кунига ўртача 550—600 литр тоза ичимлик сув сарфланган бўлса, шу бугунги кунда бу кўрсаткич 1136 литрга кўтарилади. Бундан шу хулоса келиб чиқадики, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжни белгилаб берувчи омилга айланади, яни мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, сувдан оқилона фойдаланиш усуллари даражаси ҳам юксалади. Сувдан фойдаланишнинг илғор технологиялари ишлаб чиқилади ва уни ҳаётга татбиқ этиш имкониятлари ҳам очила боради.

Тоза ичимлик сувидан фойдаланиш маданиятининг сусайиши саноат ишлаб чиқариш тараққиётига ҳам тўсиқ бўлиб қолмоқда, шу билан бирга, деҳқончилик маданияти вужудга келган даврдан бошлаб, экин экилган ҳосилдор ерларнинг ҳам яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлмоқда. Айниқса, бу ачинарли ҳолат Орол бўйи минтақасида ўзининг салбий натижасини кўрсатмоқда. Чучук сувнинг этишмаслиги оқибатида бир неча ўн минг гектарлаб эр майдонлари шўрланган, экин майдонларининг анча қисми заҳарли кимёвий моддаларга тўйиниши оқибатида ҳосилдорлик бир неча баробарга камайиб кетган. Тоза ичимлик сувидан, айниқса Тошкентдек шаҳри азимда оқилона фойдаланишнинг усулларидан бири — томорқа эрларини, истироҳат боғларини, кўча бўйидаги дов — дарахтлар ва кўкатларни суғориш шахобчаларини кенгайтириш ва бунга сарф қилинадиган тоза ичимлик сувни тежашдан манфаатдорликни оширишдир.

Ўзбекистонда сув қадри

Сув жаҳондаги энг танқис ва ҳисобли манбага айланди. Ҳозир ер юзидаги ҳар бир кимса қай йўл билан бўлсада бу бойликдан тежамкорлик билан фойдаланиш устида бош қотирмоқда, бу ҳол айниқса, қишлоқ хўжалигида кўзга ташланмоқда. Бунда суғориш полиэтилен пленка тушалган эгатлар бўйлаб амалга оширилади. Пахтани анъанавий суғоришда жўяклар бўйлаб очилган сувнинг 25-30 фоизи юзалаб ва чуқур сингиш ҳамда буғланиш натижасида йўқотилади. Бундан ташқари сизот сувининг эрга яқин бўлганида буғланиш миқдори ортади ва тупроқнинг илдиз ривожланадиган қисмида заҳарли тузларнинг йиғилиши рўй беради. Бу ҳол пахтанинг нормал ривожланиши ва ўсишига таъсир кўрсатади. Институт томонидан таклиф этилаётган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини суғоришнинг янги услуби сувни тежаш ва юқори ҳосил олишда қўл келади. Пахтанинг ўғитланган эгатларини полиэтилен пленкалар билан суғориш технологиясининг фойдаси бўйича тажриба институтнинг Жиззах филиалида ўтказилди. Илмий текшириш институти ходимларининг таъкидлашича, тежамкорлик билан суғорилганда пахта ҳосилининг ортиши яққол кўзга ташланган. Беш йиллик тажриба натижасида ҳосилдорлик гектарига 10 сентнердан қўшилиб гектарига 47 сентнерни ташкил этган, 27 фоизга ошган. Бунда тағин сув 35 ва ундан кўп миқдорда тежалган. Ўтган йилда ресурсни тежашнинг янги технологиясини кенг синовдан ўтказиш Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Андижон ва Тошкент каби вилоятларида амалга оширилди. Полиэтилен пленкалар билан экранлаштирилган эгатларда суғориш технологиясини текшириш натижалари асосида Сирдарё вилоятидаги синов майдонида ҳосилдорлик 50,2 фоизга ошиб, суғорадиган сув миқдори 52,7 фоизга қисқарди, бу кўрсаткич Қашқадарё вилоятида 20,9Х48,5 фоиз, Андижон вилоятида 21,9Х40 фоиз, Тошкент вилоятида 19,5Х10,8 фоизни ташкил қилди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, шу бешта обект бўйлаб кўрсаткичлар умумлаштирилганда ҳосилдорлик 27,5 фоизга ошган ҳолда сув 35,6 фоизга тежалган. Шу билан бирга бу технологияни қўллаш бир қатор қулайликларни туғдиради. Бу усул яна кўчат бўйлаб бир текисда намланишга асос яратади, қатор оралаб ишлов бериш тадбирлари камаяди, шунга яраша ёқилғи ашёлари тежалади, намликнинг буғланиш ва буғланишнинг эмиссияси миқдори қисқаради, ўсимликнинг озуқланиш тартиби яхшиланади, ҳосилнинг пишиши тезлашади, сифати кўтарилади. Келгусида суғоришнинг бу технологиясини мамлакат қишлоқ хўжалигида кенг тадбиқ этиш режалаштирилмоқда.

Манбалар

  1. ↑ „Дунё 2030 йилга келиб сув танқислигига дуч келади — ЮНЭСКО“. Бугун.уз. 2021-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-03-2021.

Адабиётлар

  • Эгамбердиев Р., Инсон ва сув, Т., 1971, Раҳимов Ҳ. Р., Анорганик химия, Т., 1984. Ахметов Н. С, Обшая и неорганическая химия, М, 1998; Егоров А. Сув,Аминова Г. Х., Экспресс курс неорганической и органической химии, Ростов на-Дону, 2002.

Ўқиш учун

  • Балл, Пҳилип. Лифе'с матрих : а биограпҳй оф wатер, 1ст, Фаррар, Страус, анд Гироух, 2001. ИСБН 9780520230088. 
  • Дебенедетти, ПГ., анд ҲЕ Станлей, „Суперcоолед анд Глассй Wатер“, Пҳйсиcс Тодай 56 (6), пп. 40–46 (2003). Доwнлоадабле ПДФ (1.9 МБ) (Wайбаcк Мачине сайтида 1 Новембер 2018 санасида архивланган)
  • Франкс, Фелих. Wатер : а матрих оф лифе, 2нд, Роял Соcиэтй оф Чемистрй, 2007. ИСБН 9781847552341. 
  • Глеиcк, ПҲ., (эдитор), Тҳе Wорлд’с Wатер: Тҳе Биэнниал Репорт он Фрешwатер Ресоурcес. Исланд Пресс, Wашингтон, Д. C. (публишед эверй тwо еарс, бегиннинг ин 1998.) Тҳе Wорлд’с Wатер, Исланд Пресс (Wайбаcк Мачине сайтида 26 Фебруарй 2009 санасида архивланган)
  • Жонес, Оливер А.; Лестер, Жоҳн Н.; Воулвоулис, Ниcк (2005). „Пҳармаcеутиcалс: а тҳреат то дринкинг wатер?“. Трендс ин Биотечнологй. 23-жилд, № 4. 163–167-бет. дои:10.1016/ж.тибтеч.2005.02.001. ИССН 1879-3096. ПМИД 15780706.
  • Жоурнал оф Cонтемпорарй Wатер Ресеарч & Эдуcатион (Wайбаcк Мачине сайтида 3 Марч 2016 санасида архивланган)
  • Постел, С., Ласт Оасис: Фаcинг Wатер Сcарcитй. W. W. Нортон анд Cомпанй, Неw Ёрк. 1992
  • Реиснер, М., Cадиллаc Десерт: Тҳе Америcан Wест анд Иц Дисаппеаринг Wатер. Пенгуин Боокс, Неw Ёрк. 1986.
  • Унитед Натионс Wорлд Wатер Девелопмент Репорт (Wайбаcк Мачине сайтида 22 Фебруарй 2009 санасида архивланган). Продуcед эверй тҳреэ еарс.
  • Ст. Флеур, Ничолас. Тҳе Wатер ин Ёур Гласс Мигҳт Бе Олдер Тҳан тҳе Сун (Wайбаcк Мачине сайтида 15 Жануарй 2017 санасида архивланган). „Тҳе wатер ёу дринк ис олдер тҳан тҳе планет ёу’ре стандинг он.“ Тҳе Неw Ёрк Тимес (15 Април 2016)

Ҳаволалар

Wатербед (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-01-04 санасида архивланган) МаираНутритион (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-10-25 санасида архивланган) НутритионБеасц (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-03-06 санасида архивланган)