Suxumi
Сухуми грузинча: სოხუმი | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| 43°00′12″Н 41°00′55″Э / 43.00333°Н 41.01528°Э | |
| Мамлакат | Грузия |
| Вилоят | Абхазия |
| Мунисипалитет | Сухуми мунисипалитети |
| Майдон | 27 км2 (10 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 20 м |
| Аҳолиси (2020) |
65 530 |
| Вақт минтақаси | УТC+3 |
|
| |
Сухуми (грузинча: სოხუმი) — Грузиядаги шаҳар. Абхазия пойтахти. Қора денгиздаги порт, темир йўл стансияси. Аҳолиси 120 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Мил. ав. ВИ асрда юнон савдогарлари Сухуми ўрнида Диоскуриада шаҳрига асос солдилар. И аср бошларида Византияга қарашли, Грузия солномаларида дастлаб 736 йилда Схум номи билан тилга олинади. ХИИ аср дан Генуя факторияси, 1724—1810-йилларда туркларнинг СухумҚалъа истеҳкоми. 1864-йилдан Сухум ҳарбий бўлими маркази. Шаҳарда енгил (шу жумладан, кўнпоябзал), озиқовқат (гўшт, сут, консерва, балиқ, тамаки, вино корхоналари), машинасозлик ва металлсозлик саноатлари (приборсозлик, экспериментал газ аппаратуралари заводлари), Сухуми ГЕС (Гумиста дарёсида) ишлаб турибди. 2 институт (шу жумладан, Абхаз институти), Экспериментал патология ва терапия институти (маймунлар питомниги билан бирга), Сухуми ботаника боғи, 3 театр, Д.И. Гулиа адабиймемориал музейи, Н. А. Лакоба уй-музейи бор.
Сухуми иқлимийбалнеологик курорт. Ёзи иссиқ (июлнинг ўртача температураси 24°), қиши илиқ (январнинг ўртача температураси 6°); йиллик ёғин 1460 мм. Даволаш воситалари: иқлимий терапия, денгизда чўмилиш, минерал сувлар (асосан, ваннасига тушилади).
Сухуми Кавказ ва Қора денгиз бўйидаги муҳим туризм марказларидан бири. Санаторий, дам олиш уйлари, пансионатлар, турбазалар бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |