Tabaqa
Табақа — муайян халқ ичида ижтимоий мавқеига қараб бўлинадиган гуруҳ. Табақа урфодат ёки қонунда мустаҳкамланган, авлоддан авлодга ўтиб келадиган ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлган. Табақалар ўтмишда анъанавий зодагонлик ва аслзодалик тушунчалари мавжуд бўлган жойларда вужудга келган.
Шарқ мамлакатларида жамиятни турли табақаларга бўлинганлиги тарихий манбаларда қайд этиб ўтилган. Масалан, қадимий Ҳиндистонда варналар, касталар мавжуд бўлган. Мусулмон мамлакатарида ҳарбийлар, аҳли қалам, уламолар, қозилар, раият ва бошқа алоҳида Табақага ажралган. Марказий Осиёда жамиятни Табақага ажратишни шартли равишда 2 га бўлиш мумкин. Биринчиси, синфий табақага ажратиш, унинг тарихи ибтидоий жамиянинг емирилиши ва синфий муносабатларнинг шаклланиши, диннинг келиб чиқиши билан боғлиқ. Масалан, қабила бошлиқлари, коҳинлар жамиятнинг имтиёзли табақасини ташкил этишган (қаранг Табу). Иккинчиси, ижтимоий табақага ажратиш табақанинг бу шакли ҳам илк ёзма манбаларга кўра (Авесто) Марказий Осиёда қадимий тарихга эга. Араблар истилоси, ислом дини тарқалганидан сўнг, янада кенг тарқалган. Саййид, хўжа, тўра, мир, бек ва бошқа жамиятнинг оқсуяклар табқасини ташкил этган бўлса, оддий фуқаро — қорачалар деб номланган. Масалан, саййидлар пайғамбар авлодлари саналиб, улар мусулмон жамиятида имтиёзли ижтимоий табақани ташкил қилганлар ва диндорлар орасида катта обрў-эътиборга эга бўлишган. Халқ саййидларни баъзан авлиёлар қаторига қўйган. Хўжалар исломда оқсуяклар табақаси сифатида саййидлардан кейин туриб, баъзи мусулмон мамлакатларида ҳозир ҳам уларнинг имтиёзлари сақланиб қолган. Ўтмишда хўжалар билан оддий фуқаролар (қорача) ўртасида қуда-андачилик муносабатлари чекланган. Ижтимоий муносабатлар ривожланиши билан жамиятда ижтимоий тафовут йўқолиб боради. Ўрта Осиёда ХХ асрга қадар турли ижтимоий табақалар мавжуд бўлган.
Табақачиликнинг юксак намунаси Франсияда бўлиб, у ерда ХИВ- ХВ асрлардан бошлаб жамият табақаларга бўлинган. Юқори табақа аристократия ва майда дворянлар (жентри)дан иборат эди. Рухрнийлар бошқа табақага мансуб бўлиб, улар бир оз қуйироқса турсаларда, махсус имтиёзга эга эдилар. Оддий халқни эса кейинчалик „учинчи табақа“ деб атай бошладилар. Табақаланиш бошқа давлатларда турлича шаклларда кўринади.
Сайфулло Турсунов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |