Talqin
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Талқин (араб. — тушунтириш, насиҳат) — 1) ўзига хос (3/8+3/4 ёки 9/8 такт ўлчовидаги) дойра усули (ланг ёки оқсоқ деб ҳам юритилади), 2) шу усул асосида яратилган куй, ашула ва мақом йўллари. Талқин йўлидаги ашулалар дастлаб насиҳатомуз, ибратли мазмундаги шеърлар билан ижро этилгани учун шундай ном олган. Т. Шашмақом ашула бўлими таркибида муайян шўба бўлиб, Сарахбор ва унинг тароналаридан кейинги ўринни эгаллайди. Т.лар Ироқдан ташқари барча мақомларда мавжуд: Бузрук мақомида Талқини Уз зол (Хоразм туркумида Талқини Бузрук), Ростда Талқини Ушшоқ (Талқини Рост), Навода Талқини Баёт (Талқини Наво), Дугохда Талқини Чоргоҳ, Сегоҳда Талқини Сегоҳ деб номланади. Т.лар наср шўбалари ва ундаги уфар қисмлари билан ҳамоҳанг, мантиқан узвий боғлиқ бўлиб, бирбиридан асосан доира усуллари билан фарқланади. Номдош намуналарнинг куй тузилиши, авжда намудларнинг келиши ҳам бир хил. Т.лар салобатли ва улуғвор янграйди, чуқур лирикфалсафий ҳолатни ифодалайди. Уларни маҳорат билан ижро этувчи ҳофизларни халқ орасида талқинчи, талқинхон деб аташган. Т. усулидаги ҳамда диний мазмундаги шеърларга ўқиладиган (хонақоий) ашула йўллари машҳур бўлган; 3) бадиий асарларнинг ижодкорона ёндошган ҳолда ижро этилиши.
Равшан Юнусов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |