Tampa
Тампа — АҚШнинг жануби-шарқий қисмидаги шаҳар, Флорида штатида. Аҳолиси 303,4 минг киши (2000). Мексика қўлтиғи соҳилидаги порт, четга, асосан, фосфоритлар, ситрус мевалар чиқарилади. Транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг йирик саноат ва савдомолия марказларидан. Озиқ-овқат, кимё, полиграфия, металлургия, металлсозлик, кемасозлик, радиоэлектроника саноатлари корхоналари, 2 университет бор. Иқлим курорти. Туризм ривожланган. Тампа яқинидан фосфорит қазиб олинади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |