Tatsit

Тацит, Публий (?) Корнелий (П.Cорнелиус Таcитус) (тахминан 56 — тахминан 117) — Рим тарихчиси. Император Веспасиан томонидан сенаторлар табакасига утказилган; бир қанча йирик лавозимларни эгаллаган: претор (88), консул (97), Осиё проконсули (112/ 113). Т. "Агрикола" (97—98), "Германия" (98), "Нотиқлар ҳақида диалог"(102— 106), шунингдек, "Тарих" (105—111) ва "Акналлар"(112—117) тарихий асарлар муаллифи. "Тарих" асари Рим империясининг 69—96 йиллардаги тарихига, "Анналлар" 14—68 йиллардаги вокеалар баёнига бағишланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |