Tavof
Тавоф (араб. — атрофида айланмоқ) — Каъба атрофида айланиш жараёни. Ҳаж ва умра маросимлари таркибига киради. Умра қилувчилар 1 марта, ҳажга келганлар 3 марта Т. амалини адо этади. Бошқа пайтларда ҳам, айниқса, жума кунлари ва рамазон ойида, Макка ахли ва унинг меҳмонлари Каъбага юксак иззатеҳтиром юзасидан уни Т. қилади. Т.нинг шартлари намознинт шартлари кабидир. Т. қилишда Каъбага яқинлашилгач, унинг Қора тош жойлаштирилган бурчагига келиб, қўлини унга қарата чўзади ва имконият бўлса ўпади. Сўнг Каъба атрофида соат милига қарши тарзда 7 марта айланилади. Ҳар сафар махсус дуолар ўқилиб, гунохлар кечирилиши сўралади.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |