Тахта — турли ёғоч ғўлаларни бўйламасига тилиш йўли билан тайёрланадиган маҳсулот. Бинокорлик, мебелсозлик ва идишлар (яшик) тайёрлашда ишлатилади. Игнабаргли дарахтлар (тилоюч, Қайрағоч, терак, тол, ёнғоқ, тут, чинор ва бошқалар) ғўлалари тахта учун хом ашё саналади. Тахталар шаклига кўра, икки қирраси текис тилинган, икки қирраси чала арраланган ёки умуман арраланмаган, ғўланинг ёнларидан чиқадиган пештахта (горбил) каби хилларга бўлинади. Қалинлиги 8мм дан 100мм гача, узунлиги эса 9 м гача бўлиши мумкин. Қурилишда 30, 40, 50мм қалинликдаги тахталар кўп ишлатилади. Тахталар тўғри чизиқлилиги, кўзларининг бор ёки йўқлиги ва бошқа сифатларига кўра 6 хилга бўлинади.

Шпал

Транспорт йўлида ишлатиладиган ёғоч ғўлалар шпал деб аталади. Шпалларнинг қалинлиги 13—17 см, узунлиги эса 2,5—2,7 м ни ташкил этади. Шпалнинг тўрт томони тилинган бўлса – қирқилган, икки томони (пасти ва усти) арраланиб, қолган икки томони шундай қолдирилса – ёнбош шпаллар деб аталади.