Темир Пўлатович Хидиров (туғ. 1945-йил, Гунгон қишлоғи, Қарши тумани, Қашқадарё вилояти, Ўзбекистон ССР — 2022-йил 14-июл[1]) – давлат арбоби, Қашқадарё вилоятининг биринчи ҳокими.

Темир Хидиров
 1-Қашқадарё вилояти ҳокими
Мансаб даври
1992-йил 27-январ – 1995-йил 29-ноябр
Ҳукумат бошлиғи Абдулҳошим Муталов
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши лавозим таъсис қилинган
Вориси Озод Фармонов
 Ўзбекистон Компартияси Қашқадарё вилоят қўмитасининг биринчи котиби
Мансаб даври
1991-йил май – сентябр
Ўтмишдоши Алихон Отажонов
Вориси лавозим тугатилган
 Қашқадарё вилоят ижроия қўмитаси раиси
Мансаб даври
1990 – 1991
Ўтмишдоши Владимир Сускин
Вориси лавозим тугатилган
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1945-йил 14-ноябр (1945-11-14) (80 ёш)
Қарши тумани, Қашқадарё вилояти, ЎзССР
Вафоти 14-июл 2022-йил(2022-07-14)
(76 ёшда)
Ўзбекистон
Фуқаролиги Андоза:ЎзССР
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Сиёсий партияси КПСС
Таълим Тошкент ирригация ва мелиорация институти
Касби муҳандис

Биографияси

Темир Пўлатович 1945-йил 14-ноябрда Қашқадарё вилояти Қарши туманининг Гунгон қишлоғида туғилган. 1968-йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган ва шу йили Қашқадарё вилояти суғориш тизимлари бошқармаси муҳандиси, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги бирлашган бошқармаси бош муҳандиси бўлган. Шунингдек, Яккабоғ ПМК бошлиғи ва Қашқадарё вилояти „Эскиангкадарканалстрой“ трести ПМК бошлиғи бўлган.

1973-йилдан 1991-йилгача Совет Иттифоқи Коммунистик партиясининг аъзоси бўлган. 1976-йилдан бошлаб Ўзбекистон Компартияси Қашқадарё вилоят қўмитаси сектор мудири лавозимида ишлаган. 1980-йилда Тошкент Олий партия мактабини ҳам тамомлаган. 1983-йилда Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий қўмитасида инструктор бўлиб ишлаган. 1984-йилдан буён Қашқадарё вилоят қўмитаси бўлим мудири ва Қашқадарё вилояти Қарши туман қўмитасининг биринчи котиби. 1988-йилдан Ўзбекистон Компартияси Қашқадарё вилоят қўмитаси котиби ва 1990-йилдан Қашқадарё вилоят ижроия қўмитаси раиси. 1991-йил май ойидан Ўзбекистон Коммунистик партияси Қашқадарё вилоят қўмитасининг биринчи котиби бўлди[2].

1992-йил 27-январда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг буйруғи билан Темир Хидиров Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тайинланган[3]. 1995-йилгача Қашқадарё вилояти ҳокими бўлган.

Манбалар

  1. ↑ „Қашқадарё вилоятининг биринчи ҳокими Темир Хидиров вафот этди“. Дарё.уз. Симпле Нетwоркинг Солутионс (2022-йил 15-июл). Қаралди: 15-сентабр 2025-йил.
  2. ↑ ҳттпс://cентрасиа.орг/персон2.пҳп?ст=1013880809
  3. ↑ архив нусхаси, 2021-04-26да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-04-30