Темза (инглизча: Тҳамес; лотинча: Тамесис) — Буюк Британиядаги энг катта дарё. Узунлиги 334 км, ҳавзасининг майдони 15,3 минг км2. Коцуолд қирларидан бошланиб, Лондон ҳавзасидан оқади ва кенг эстуарий ҳосил қилиб Шимолий денгизга қуйилади. Ўртача сув сарфи қуйи қисмида 260 м3/сек. Қишда тўлиб оқади. Музлаш фақат жуда совуқ қишда содир бўлади. Темза дарёсининг қуйи оқимига сув тошқинлари таъсир қилади (уларнинг Лондондаги баландлиги 6-6,5 м гача), улар Теддингтонгача этиб боради (бу ерда Темза туби тўғон билан тўсилган). Темзага туташ ҳудудларни сув тошқинларидан ҳимоя қилиш учун дарёнинг қуйи оқими ва эстуарий қирғоқлари ҳимоя тўғонлари билан, шаҳарларда эса қирғоқлар билан мустаҳкамланади. Денгиз суви кўтарилганда Темзанинг сув сатҳи Лондон шаҳри ҳудудида 6,5 м гача кўтарилади. Дарёда кема қатнайди, Лондон шаҳригача денгиз кемалари ҳам кира олади. Темза бўйида Оксфорд, Лондон (дарё ва унинг эстуарийси бўйлаб 60 км масофага чўзилган) шаҳарлари жойлашган. Темза каналлар орқали Бристол қўлтиғи, Ирландия денгизи ва мамлакатнинг марказий қисмидаги саноат марказлари билан боғланган.

Темза
инглизча: Тҳамес
Temza daryosi
Темза дарёси


Жойлашуви
Давлат
Туман и

Темза номининг келиб чиқиши

Темза — бу дарёнинг келтча номидан келиб чиққан — Тамесас (Про-Cелтиc *тамēсса дан), лотин тилида Тамесис деб ёзилган ва замонавий Wелш Тафwйс „Тҳамес“ да акс эттирилган. Бу ном „қоронғи“ деган маънони англатади ва Ирл билан таққосланади[1][2]. Бошқа фаразларга кўра дарё номи ҳинд-эвропагача бўлган номаълум ёзувга (эҳтимол, пикт тили билан боғлиқ) ёки келтгача бўлган ҳинд-эвропа илдизига билан боғлиқ[3].

Тарихий маълумотлар

Рим даври

Рим истилолари даврида Рим легионлари бир неча бор Британияга етиб боришди. Юлий Сезар ўзининг биринчи ҳарбий юришини милоддан аввалги 55-йилда Британияда амалга оширди. Бир йил ўтгач, у Британияга қайтиб келди, лекин дарё олдинга силжишига тўсқинлик қилди ва уни Темесис деб номлади. Аммо римликлар фақат 90 йил ўтгач, император Клавдий даврида инглизларни забт этишга муваффақ бўлишди.

Ўша пайтда Темза яқинидаги ерлар ботқоқлар билан аралашиб ўтиб бўлмайдиган игнабаргли ва баргли ўрмонлар эди. Кейинчалик, дарёнинг оғзидан 50 километр узоқликда, римликлар ёғоч кўприк қурдилар. Айнан шу жойда, дарёнинг шимолий қирғоғида, римликлар порт шаҳрини қуришган, улар Лондиниум деб аташган, бу баъзи тарихчилар ва тилшуносларнинг фикрига кўра, кўлда шаҳар ёки қалъа деган маънони англатади.

Кейинги тўрт юз йил ичида римликлар бошқа Европа давлатлари билан савдо алоқаларини ривожлантирдилар ва Ўрта ер денгизидан қиммат баҳо маҳсулотларни, жумладан, Ливан садрини ҳам олиб келишди. Темза дарёси орқали империянинг бошқа қисмларидан Лондонга юк олиб келган. Шунинг учун бу шаҳар тез орада муҳим савдо-иқтисодий марказга айланди.

Ўрта асрлар

Варварлар ҳужумига учраган ва жиддий ички қарама-қаршиликларни бошдан кечирган Рим империяси аста-секин узоқ мамлакатлардаги ўз постларини тарк этди. Римликлар Британияни милодий 410-йилда тарк этишди. Рим империясининг қулаши билан Лондон ва Темза қирғоқлари аста-секин ҳувиллаб қолди, савдо таназзулга юз тутди. ХИ асрда босқинчи Wиллиам босқинига қадар Англия-Саксон қироллари Лондондан 12 мил узоқликда жойлашган Кингстонда тож кийишган. Wиллиам 1066-йилда Вестминстерда тахтга ўтиргандан сўнг, Лондон минораси деб номланувчи бир вақтлар Рим шаҳри ўрнида қалъа қурди. У ўз кучини мустаҳкамлашни ва савдони ривожлантиришни, ва портни назорат қилишни хоҳлади. Савдо яна гуллаб-яшнади ва Лондон аҳолиси ўн минглаб одамларга кўпайди.

Лондондан қарийб 35 километр ғарбда, оҳактош қояда Фатиҳ Wиллиам яна бир қалъа — Виндзорни қурди. Кейинчалик у инглиз қиролларининг қароргоҳига айланди. Бугунги кунда қалъа сайёҳлар учун севимли жойга айланган. 1209-йилда Лондонда Темза устидаги тош кўприк қурилиши якунланди. Қурилиш 30 йил давом этди. Ушбу ғайриоддий иншоотда дўконлар, уйлар ва ҳатто ибодатхона жойлашган эди. Кўприкнинг иккита тортиладиган қисми ҳам бор эди ва жануб томонда мудофаа учун Саутворт минораси бор эди. 1215-йилда Виндзор яқинидаги Темза қирғоғида, Руннймеде ўтлоқида қирол Иоанн Ландлесс машҳур Магна низомини муҳрлади. Бу низомга кўра қирол ўз фуқароларига маълум ҳуқуқ ва эркинликларни кафолатлабгина қолмай, балки Лондон, портлар ва савдогарларнинг имтиёзларини ҳам тасдиқлаган. Кейинги асрларда Темза қирғоқларида савдо шунчалик ўсдики, натижада дарё кемаларни сиғдира олмади. Икки юз йил олдин Темза искалаларида бор-йўғи 600 та кемага хизмат кўрсатиш мумкин эди, баъзан эса портда икки минггача кемалар юк тушириш навбатини кутишарди. Бу тўпланиш натижасида юкларни ўғирлаш жиддий муаммога айланди. Кечаси ўғрилар арқонларни кесиб ташлашди ва кемалар уларни ўғрилар билан кичик қайиқлар кутиб турган искаладан пастга олиб кетишди. Ушбу муаммони бартараф этиш учун Лондонда дунёдаги биринчи дарё полицияси ташкил этилган бўлиб, у ҳозир ҳам фаолият юритмоқда.

Янги давр

Лондон минораси

Бироқ, бу портларнинг ишлашидаги қийинчиликларни бартараф этиш учун этарли эмас эди. Шу сабабли, ХИХ асрда Британия парламенти Темза дарёсининг иккала қирғоғи бўйлаб пасттекисликларда қурилиши керак бўлган дунёдаги энг катта ёпиқ искала тизимини қуришни маъқуллади. 1800-йилларнинг бошларида Суррей тижорат порти, Лондон порти ва бошқалар қурилди. Кейин 1855-йилда Роял Виcториа порти ва 1880-йилда Роял Алберт порти қурилган.

1843-йилда икки муҳандис ота ва ўғил Марк ва Исамбард Брунел Темза қирғоқларини боғловчи узунлиги 459 метр бўлган дунёдаги биринчи сув ости туннелини қуришни якунладилар. Бугунги кунда у Буюк Лондон метросининг бир қисмидир. 1894-йилда Лондоннинг диққатга сазовор жойларидан бири бўлган Тоwер Бридге қурилиши якунланди. Тоwернимг қанотлар 76 метргача етади ва бу икки минора орасидан йирик кемалар ўтишига имкон беради. 1858-йилда канализация тизими йўқлиги сабабли саноат чиқиндилари ва нажаслар Темзани шунчалик кўп ифлосланганки, бу ҳодиса „Буюк бадбўй ҳид“ номи билан машҳур бўлган.

ХХ аср бошларига келиб, Лондоннинг порт тизими яхши йўлга қўйилди ва тобора кўпайиб бораётган улкан кемаларга хизмат кўрсата бошлади. Қирол Горге В номи билан аталган сўнгги порт 1921-йилда қуриб битказилгач, Лондон „дунёдаги энг катта ва энг бой порт тизими“га айланди.

Ирмоқлари

Темзанинг 38 та ирмоқлари бор, уларнинг асосийлари Черн, Лич, Коул, Колн, Виндруш, Эвелод, Чарвелл, Оак, Тем, Панг, Кеннет, Лоддон, Колн, Вей, Мол, Брент, Вендл, Эффра, Wестбоурне, Флеэт, Равенсбоурне (Дептфорд Cреэк), Лей, Дарентҳ ва Ингреборн.

Манбалар

  1. ↑ Маллорй Ж. П., Адамс Д. Қ. Тҳе Энcйcлопедиа оф Индо-Эуропеан Cултуре. Лондон: Фитзрой анд Деарборн, 1997. П. 147.
  2. ↑ Коутс, Ричард. А неw эхпланатион оф тҳе наме оф Лондон (эн) // Трансаcтионс оф тҳе Пҳилологиcал Соcиэтй. — 1998. — Вол. 96, но. 2. — П. 203—229. — ИССН 0079-1636. — ДОИ:10.1111/1467-968Х.00027.
  3. ↑ Кицон, Петер Р. Бритиш анд Эуропеан Ривер Намес (эн) // Трансаcтионс оф тҳе Пҳилологиcал Соcиэтй. — 1996. — Вол. 94, но. 2. — П. 73—118. — ДОИ:10.1111/ж.1467-968Х.1996.тб01178.х.